Оксалиплатин медак билан даволашни фақат цитотоксик препаратларни қўллаш тажрибасига эга бўлган шифокор назорати остида амалга ошириш керак.
Оксалиплатин билан даволашда бўлиши мумкин бўлган токсик самараларни доимий назорат қилиш шарт.
Оксалиплатин билан даволашда юз бериши мумкин бўлган токсик самараларни доимий назорат қилиш мажбурийдир.
Буйрак фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотларни чекланганлигини назарда тутиб, препаратни қўлланиши, фақат ҳар қандай конкрет пациент учун фойда/хавф нисбати баҳолангандан кейингина амалга оширилиши лозим.
Бундай ҳолларда буйрак фаолиятини синчков назорат қилиш ва токсик таъсирини ҳисобга олган ҳолда дозасига тузатиш киритиш лозим.
Анамнезида платинанинг бошқа бирикмаларига аллергик реакциялари бор бўлганида пациентларнинг ҳолатини синчков кузатиш лозим.
Оксалиплатинга анафилактик реакция юз берган ҳолларда, инфузияни дарҳол тўхтатиш ва тегишли симптоматик даволашни буюриш керак.
Аллергик реакциялар юз берган ҳолларда Оксалиплатин медак препаратини кейинчалик қўллаш мумкин эмас.
Платинанинг барча бирикмаларига кесишган реакциялар, шу жумладан ўлим билан якунланган ҳолатлар тўғрисида хабарлар келиб тушган.
Экстравазия ҳолларида инфузияни дарҳол тўхтатиш ва маҳаллий симптоматик даволашни бошлаш керак.
Препаратнинг қолган дозасини бошқа венага юбориш керак.
Мунтазам (ҳафтада 1 марта), шунингдек Оксалиплатин медак препаратини ҳар бир юборишдан олдин периферик қоннинг шаклли элементларини ва буйрак ва жигар фаолияти кўрсаткичларини назоратини ўтказиш керак.
Нейротокцикликни аниқлаш юзасидан, айниқса неврологик токцикликка эга бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланган ҳолларда, синчков назорат амалга оширилиши лозим.
Оксалиплатин медак препарати билан ҳар бир даволаш циклини бошлашдан олдин, нейротокциклик белгиларини аниқлаш мақсадида неврологик текширувни ўтказиш керак.
Нейротокцикликда, токцикликнинг гематологик ва меъда-ичак кўринишларида оксалиплатиннинг дозаси ва юбориш тартибига тузатиш киритиш юзасидан тавсиялар ”Қўллаш усули ва дозалар” бўлимида келтирилган.
Пациентлар даволаш тугаганидан кейин периферик сенсор нейропатиянинг барқарор симптомлари пайдо бўлиши тўғрисида хабардор қилиниши керак.
Функционал бузилишлар билан кечувчи локализацияланган ўртача парестезиялар, препаратни адъювант қўллаш схемаси бўйича даволаш тугаганидан кейин 3 йилгача сақланиб қолиши мумкин.
Орқа миядаги қайтувчан лейкоэнцефалопатия синдроми (ОМҚЛС) Оксалиплатинни мажмуавий кимётерапия таркибида қабул қилган айрим пациентларда орқа миядаги қайтувчан лейкоэнцефалопатия синдроми кузатилган.
ОМҚЛС кам учрайдиган қайтувчан неврологик ҳолат бўлиб, у ўткир ривожланади ва тиришишлар, артериал босимни ошиши, бош оғриғи, онгни чалкашиши, кўрлик ва бошқа кўриш ва неврологик бузилишлар билан кечиши мумкин.
ОМҚЛС ташҳиси бош миянинг, асосан МРТ (магнит-резонанс томография) текширувининг визуал усуллари билан тасдиқланади.
Қуруқ йўтал, диспноэ, хириллашлар ёки рентгенологик текширувларда ўпка инфилтратларини аниқланиши каби симптомлари пайдо бўлганида, Оксалиплатин медак препарати билан даволашни, интерстициал пневмонитнинг борлиги истисно қилингунича тўхтатиб туриш керак.
Кўнгил айниши ва қусиш билан намоён бўлувчи меъда-ичак токциклиги қусишга қарши препаратларни профилактик ва/ёки терапевтик қабул қилинишини талаб этади.
Дегидратация, паралитик илеус, ичак тутилиши, гипокалиемия, метаболик ацидоз ва буйрак етишмовчилиги каби симптомлар, айниқса оксалиплатинни фторурацил билан мажмуада қўлланганида, оғир диарея ёки қусиш оқибатида юз бериши мумкин.
Пациентлар оксалиплатин ва фторурацилни қабул қилганларидан кейин диарея/қусиш, мукозит/стоматитни ва нейтропенияни пайдо бўлганлиги тўғрисида, адекват чораларни кўриш учун даволовчи шифокорга дарҳол хабар беришлари лозим.
Оксалиплатинни фторурацил билан мажмуада қўлланганда (калций фолинати препаратларини буюрилишидан қатъий назар), фторурацил билан боғлиқ токциклик туфайли, дозага одатдаги тузатиш киритиш ўтказилиши керак.
Жигар метастазалари билан боғлиқ бўлмаган жигар фаолиятини бузилишлари ёки портал гипертензия пайдо бўлганида, препаратни қўлланиши оқибатида анча кам ҳолларда юз берадиган гепато-васкуляр бузилишлар ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.
Оксалиплатин билан даволанаётган эркаклар, бутун даволаниш даври давомида ва кейинги 6 ой давомида ишончли контрацепция усулларини қўллашлари керак, шунингдек даволаш бошлангунга қадар спермани консервация қилиш мумкинлиги тўғрисида маслаҳат олишлари керак, чунки оксалиплатин қайтмас бепуштликни чақириши мумкин.
Аёллар препаратни қабул қилиш вақтида ва кейинги 4 ой давомида ишончли контрацепция усулларини қўллашлари керак.
Оксалиплатин медак препарати ишлатилганида, цитостатик препаратлар билан муомала қилинганда қабул қилинган барча эҳтиёткорлик чораларига амал қилиниши керак.
Оксалиплатин медак препаратининг лиофилизати ёки эритмаси терига ёки шиллиқ қаватларга тушганида, уларни сув билан дарҳол яхшилаб ювиб ташлаш керак.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши Оксалиплатинни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Ательени бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсири Ўрганилмаган.
Бироқ, оксалиплатинни қўллаш бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш ва реакция адекватлиги ва тезлигига таъсир қилувчи, ва шу йўл билан ательени бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятини пасайтирувчи бошқа неврологик симптомларнинг кўринишларини пайдо бўлиш хавфини оширади.
Юқорида санаб ўтилган симптомлар юз берганида транспорт воситаларини бошқаришдан ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.