Препаратни фақат ихтисослашган онкологик бўлимларда қўллаш ва тажрибали онколог кузатуви остида юбориш лозим.
Буйрак етишмовчилиги Ўртача даражада буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун хавфсизлиги бўйича маълумот чекланганлиги туфайли, препарат қўлланилишини фақат пациент учун фойда/хавф нисбати баҳоланганидан кейин кўриб чиқиш лозим.
Буйрак функциясини синчковлик билан назорат қилиш зарур, дозага эса токциклигига боғлиқ равишда тузатиш киритиш керак.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари Анамнезида платина сақловчи бошқа препаратларга аллергик реакциялар қайд этилган пациентлар алоҳида кузатув остида бўлишлари керак.
Анафилактоид кўринишлар намоён бўлганида инфузия дарҳол тўхтатилади ва тегишли симптоматик даволаш бошланади.
Оксалиплатинни бундай пациентларга такроран юбориш тақиқланади.
Платинанинг барча бирикмалари билан кесишган реакциялар, гоҳида ўлим билан якунланадиган реакциялар қайд этилган.
Экстравазация юз берганида инфузия дарҳол тўхтатилади ва одатдаги маҳаллий симптоматик даволаш бошланади.
Неврологик симптомлар Оксалиплатиннинг неврологик токциклигини, айниқса специфик неврологик токциклигига эга бўлган бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланилганида синчковлик билан назорат қилиш зарур.
Неврологик текширув ҳар бир юборилишидан олдин, шунингдек кейинчалик даврий ўтказилиши керак.
Агар 2 соатлик инфузия вақтида ёки ундан кейин дастлабки бир неча соатлар давомида ўткир ҳиқилдоқ-ҳалқум дизестезияси ривожланса, оксалиплатиннинг кейинги инфузияси 6 соат давом этиши керак.
Периферик сенсор нейропатия Неврологик симптомлар (парестезия, дизестезия) ривожланганида мавжуд симптомларнинг давомийлиги ва оғирлик даражасини инобатга олган ҳолда оксалиплатин дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади, айнан эса: агар симптомлар етти кундан ортиқ давом этаётган ва дискомфортни келтириб чиқараётган бўлса, кейинги юборилганида оксалиплатин дозасини 85 мг/м2 дан 65 мг/м2 гача (метастатик колоректал ракни даволаш учун қўлланилганида) ёки 75 мг/м2 гача (адъювант даволаш учун қўлланилганида) пасайтирилади;агар функционал бузилишларсиз парестезия кейинги циклгача сақланиб қолинса, кейинги юборилганида оксалиплатин дозасини 85 мг/м2 дан 65 мг/м2 гача (метастатик колоректал ракни даволаш учун қўлланилганида) ёки 75 мг/м2 гача (адъювант даволаш учун қўлланилганида) пасайтирилади;агар функционал бузилишлар билан парестезия кейинги циклгача сақланиб қолинса, оксалиплатинни қўллаш тўхтатилиши зарур;агар ушбу симптомлар оксалиплатин билан даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолса, даволашни қайтадан бошлаш масаласини кўриб чиқиш мумкин.
Периферик сенсор нейропатиянинг турғун симптомлари даволаш якунланганидан кейин ҳам сақланиши мумкин.
Адъювант даволашда чегараланган ўртача парестезия ёки функционал фаолликка салбий таъсир кўрсатишга қодир бўлган парестезия даволаш тўхтатилганидан кейин уч йилгача муддат давомида сақланиб қолиши мумкин.
Қайтувчан орқа лейкоэнцефалопатия синдроми Оксалиплатинни мажмуавий даволашда қабул қилаётган пациентларда қайтувчан орқа лейкоэнцефалопатия синдроми (ҚОЛС) ҳоллари қайд этилган.
ҚОЛС кам учрайдиган, қайтувчан, тезда ривожланадиган неврологик ҳолат бўлиб, у тиришишлар, қон босимини ошиши, бош оғриғи, онгнинг хиралашиши, кўрлик ва кўриш аъзоси ва нерв тизими томонидан бошқа бузилишлар билан кечиши мумкин.
ҚОЛС ташҳиси бош мияни визуализацияси усуллари, асосан МРТ (магнит-резонанс томографияси) ёрдамида тасдиқланади.
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, дегидратация ва гематологик ўзгаришлар Агар оксалиплатин юборилганидан кейин кўнгил айниши ва қусиш билан намоён бўладиган меъда-ичак токциклиги ривожланса, профилактика ва (ёки) даволаш мақсадларида қусишга қарши воситалар қўлланилади.
Оғир диарея/қусиш, айниқса оксалиплатинни 5-фторурацил билан мажмуада қўлланилганида сувсизланиш, паралитик илеус, ичак тутилиши, гипокалиемия, метаболик ацидоз ва буйрак етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин.
Гематологик токциклик ривожланганида (нейтрофиллар < 1,5 х 109/л ёки тромбоцитлар < 50 х 109/л) кейинги даволаш курсини гематологик кўрсаткичлар мақбул даражагача қайта тикланмагунча қолдириб туриш лозим.
Оксалиплатин билан даволаш бошланишига қадар ва ҳар бир кейинги даволаш курси олдидан кенгайтирилган лейкоцитар формуласи билан умумий қон таҳлилини бажариш зарур.
Оксалиплатин ва 5-фторурацил юборилганидан кейин диарея/қусиш, мукозит/стоматит ва нейтропения хавфи мавжуд; бундай симптомлар мавжуд бўлганида даволовчи шифокорингиз билан шошилинч равишда боғланиш лозим ва у тегишли даволашни таъминлаб беради.
Нейтропения билан ёки усиз кечадиган мукозит/стоматит ривожланганида кейинги юборилишини мукозит/стоматит симптомлари 1-даражагача ёки ундан камга пасаймагунича ва (ёки) нейтрофиллар сони ≥ 1,5 х 109/л га етмагунича қолдириб туриш керак.
Оксалиплатинни 5-фторурацил билан (фолинат кислотаси билан ёки усиз) мажмуада қўлланилганида 5-фторурацил келтириб чиқарган токцикликка боғлиқ ҳолда дозага одатдаги тузатиш киритилиши керак.
4-даражали диарея, 3–4-даражали нейтропения (нейтрофиллар < 1 х 109/л), 3–4-даражали тромбоцитопения (тромбоцитлар < 50 х 109/л) ривожланганида 5-фторурацил дозасини пасайтиришга қўшимча равишда оксалиплатин дозасини 85 мг/м2 дан 65 мг/м2 гача (метастатик колоректал ракни даволаш учун қўлланилганида) ёки 75 мг/м2 гача (адъювант даволашда) пасайтириш зарур.
Ўпка томонидан кўринишлар Қуруқ йўтал, ҳансираш, ўпкада нам хириллаш ёки инфилтратлар (рентгенография маълумотларига кўра) каби тушунтириб бўлмайдиган респиратор симптомлар ривожланганида ўпканинг интерстициал касаллиги мавжудлиги ҳолатини истисно қилишга қадар оксалиплатин юборилиши тўхтатилади.
Ҳомиладорлик Аёллар оксалиплатин билан даволаниш вақтида ҳомиладорликдан сақланишлари керак.
Даволаш давомида ва у якунланганидан кейин 4 ой давомида самарали контрацепция воситаларини қўллаш зарур.
Фертиллик Оксалиплатиннинг клиник олди синовларида генотоксик таъсирлар кузатилган.
Шу сабабли оксалиплатин билан даволанаётган эркакларга даволаш давомида ва у якунланганидан кейин 6 ой давомида ҳомиладор қилмаслик маслаҳат берилади.
Оксалиплатин қайтмас бепуштликни келтириб чиқариши мумкинлиги туфайли, даволаш бошланишига қадар спермани консервация қилиш ҳақидаги масала бўйича маслаҳат олиш учун мурожаат қилиш лозим.
Иммунодепрессант самаралар/инфекцияларга юқори мойиллик