Оксалиплатинни, шу жумладан 5-фторурацил/фолат кислотаси билан мажмуада қўлланганида энг кўп кузатиладиган ножўя самаралари меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар (диарея, кўнгил айниши, қусиш, мукозит), гематологик реакциялар (нейтропения, тромбоцитопения) ва неврологик реакциялар (ўткир ва кумулятив дозага боғлиқ периферик сенсор нейропатия) бўлган.
Умуман олганда, бу ножўя таъсирлар, оксалиплатинни 5-фторурацил/фолат кислотаси билан мажмуавий даволашда, фақат 5-фторурацил ва фолат кислотасини монотерапияда қўлланганига нисбатан кўпроқ кузатилган ва оғирроқ бўлган.
Қуйида келтирилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги, қуйидаги градацияга мувофиқ келтирилган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10); tez-tez emas (>1/1000, <1/100); kam hollarda (>1/1000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар.
Қон яратиш тизими томонидан: жуда тез-тез – анемия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, лимфопения; тез-тез – фебрил нейтропения (шу жумладан 3-4 даражали), нейтропения фонидаги сепсис, кам ҳолларда – гемолитик анемия, иммун тромбоцитопения.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, стоматит, мукозит, меъда соҳасида оғриқлар, қабзият, иштаҳани йўқолиши; тез-тез – диспепсия, гастро-эзофагеал рефлекс, хичоқ тутиши; тез-тез эмас – ичак тутилиши; кам ҳолларда – колит, шу жумладан, сохтамембраноз колит.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – периферик нейросенсор нейропатия, сезувчанликни бузилиши, бош оғриғи, астения; тез-тез – бош айланиши, менингизм, депрессия, уйқусизлик; тез-тез эмас –асабийлик; кам ҳолларда – дизартрия.
Нейротокциклик дозани чекловчи ножўя таъсир ҳисобланади.
Кўпинча сенсор нейтропатия симптомлари совуқ таъсирида қўзғалади.
Одатда курслар орасидаги вақтда йиғиладиган бу симптомларнинг давомийлиги, оксалиплатиннинг умумий дозасига қараб ошади.
Аниқ ҳаракатларни бажаришдаги қийинчилик кўринишидаги функционал бузилишлар, эҳтимол сенсор шикастланишнинг оқибатлари бўлиши мумкин.
Тахминан 850 мг/м2 (10 цикл) ли йиғинди доза учун функционал бузилишларнинг хавфи тахминан 10% ни ташкил қилади, йиғинди доза 1020 мг/м2 (12 цикл) бўлганида 20% гача етади.
Кўпчилик ҳолларда неврологик симптомлар даволаш тўхтатилганидан кейин кучсизлашади ёки улар батамом ўтиб кетади.
Бироқ 3% беморларда даволаш тугаганидан кейин 3 йилдан сўнг ўртача жадалликка эга барқарор чегараланган парестезиялар (2,3%) ёки функционал фаолликка таъсир қилувчи парестезиялар (0,5%) кузатилган.
Оксалиплатин билан даволаниш фонида ўткир нейросенсор кўринишлар аниқланган, улар одатда препарат юборилганидан кейин бир неча соат давомида пайдо бўлган ва кўпроқ совуқнинг таъсирида қўзғалган.
Улар ўткинчи парестезия, дизестезия ёки гипестезия билан, кам (1-2%) ҳолларда ҳиқилдоқ-томоқ дизестезиянинг ўткир синдроми билан характерланган.
Охиргиси, дисфагия ва респиратор дистресс–синдромнинг конферансьеив белгиларсиз (цианоз ёки гипокция), ёки ҳансирашнинг разъездив ҳисси билан ёки ҳиқилдоқ спазми ёки бронхоспазм билан (стридор ёки хуштаксимон нафассиз) намоён бўлган.
Шунингдек, чайнов мускуллари, тил дизестезияси, дизартрия ва кўкрак қафасида босим ҳисси каби ҳолатлар кузатилган.
Одатда бу симптомлар ҳам медикаментоз даволашни қўлламасдан, ҳам антигистамин ва бронолитик воситаларни юборилиши оқибатида тезда бартараф бўлган.
Оксалиплатин билан даволашнинг кейинги циклларида инфузия вақтини ошириш, бу синдромнинг тез-тезлигини камайтириш имконини беради.
Суяк-мушак тизими томонидан: жуда тез-тез – белда оғриқлар; тез-тез – артралгия, суякларда оғриқлар.
Нафас аъзолари томонидан: жуда тез-тез – йўтал, ҳансираш, тез-тез – ринит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари; жуда кам ҳолларда – ўпка фибрози.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – кўкрак қафасида оғриқлар, чуқур веналарнинг тромбофлебити, ўпка артерияларининг артерияларининг тромбоэмболияси.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: тез-тез – гематурия, дизурия.
Тери ва тери тўқималари томонидан: жуда тез-тез – алопеция, тери тошмалари; тез-тез – кафт ва оёқ панжалари терисининг қипиқланиши, эритематоз тошмалар, кучли терлаш, тирноқлар томонидан ўзгаришлар.
Кўриш ва эшитиш аъзолари томонидан: тез-тез – конъюнктивит, кўришни бузилиши; кам ҳолларда – кўриш ўткирлигини транзитор пасайиши, кўриш майдонини тушиб қолиши, эшитишни пасайиши, эшитиш нервининг неврити.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда (ёки монотерапия қўлланганда) ёки тез-тез (5-фторурация+/- калций фолинати билан мажмуада) бронхоспазм, ангионевротик шиш, гипотензия ва анафилактик шок кузатилиши мумкин.
Тошма (асосан эшакеми), конъюнктивит ёки ринит каби аллергик реакциялар ҳолатлари аниқланган.
Маҳаллий реакциялар: препаратнинг экстравазациясида (қон томиридан ташқарига тушиши) – юбориш жойида оғриқни ва реакциялари кузатилади.
Лаборатор кўрсаткичлари томонидан: жуда тез-тез – ишқорий фосфатаза даражасини, “жигар” ферментлари фаоллигини, билирубиннинг таркиби, лактатдегидрогеназанинг миқдорини ошиши,гипокалиемия, қон зардобида натрий ва глюкозанинг миқдорини ўзгариши; тез-тез – креатинин миқдорини ошиши.
Бошқалар: жуда тез-тез –тана ҳароратини ошиши, кучли толиқиш, тана вазнини ошиши, таъмни бузилиши кузатилади.