Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
бензилдиметилмиристоиламинопропиламмоний
Препаратнинг савдо номи:
Окомистин
Фармакалогик гуруҳи:
микробларга қарши восита.
Дори шакли:
кўз томчилари
рангсиз, тиниқ суюқлик.
микробларга қарши восита.
S01AX
Окомистин® кўз томчиларини ўткир ва сурункали конъюнктивитда, блефароконъюнктивитда, кератитда, кератоувеитда, операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврларда йиринглияллиғланиш асоратларини олдини олиш учун, шунингдек кўз жароҳатларини даволашда қўллаш тавсия қилинади.
Педиатрия амалиётида 3 ёшгача бўлган болаларда бактериал конъюнктивитни даволаш учун қўлланади.
Маҳаллий буюрилади.
Окомистин® кўз томчилари препарати даволаш мақсадида конъюнктива бўшлиғига то клиник соғайишгача 12 томчидан суткада 46 марта томизилади.
Профилактика мақсадида препарат операциядан 23 сутка олдин, шунингдек операциядан кейин 1015 кун давомида 12 томчидан суткада 3 марта томизилади.
Педиатрия амалиётида 3 ёшгача бўлган болаларда бактериал конъюнктивитни даволаш учун Окомистин® конъюнктива бўшлиғига 1 томчидан суткада 6 мартагача 7-10 кун давомида томизилади.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Алоҳида ҳолларда 1520 секунддан кейин мустақил ўтиб кетувчи енгил ачишиш ҳисси, дискомфорт юз бериши мумкин, ва у препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.
Препаратга юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болалар.
Препаратни 3 ёшгача бўлган болаларда фақат бактериал конъюнктивит кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин, қолган кўрсатмалар бўйича 18 ёшгача бўлган чекловларга амал қилинади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Контакт линзаларини Окомистин® препарати кўз томчиларини бевосита томизиш олдидан ечиш керак ва томизилганидан кейин камида 15 минутдан кейин тақиш керак.
Даволаниш вақтида кўзга томизилганидан кейин 30 минут давомида автотранспортни бошқаришдан ва диққатни юқори жамлаш, психомотор реакция тезлигини ва яхши кўришни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Шифокор рецепти бўйича берилади
Окомистин®, кўз томчилари.
5 мл ёки 10 мл дан тиқин-томчилагич билан беркитилган ва биринчи очиш назорати бўлган бураладиган қопқоқли полимер флаконларда.
3 йил.
Очилганидан кейин яроқлилик муддати 1 ой.