Ўта юқори сезувчанлик Цефтриаксон билан ҳар бир янги даволаш курсини бошлашдан аввал пациентдан цефалоспоринларга, пенициллинларга, бошқа бета-лактам антибиотикларига, дори воситаларига олдинги реакциялар тўғрисида сўраш лозим.
Анамнезида аллергиянинг ҳар қандай шакли бўлган, айниқса ИгE- орқали, пенициллинларга ёки бошқа бета-лактам антибиотикларига ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай тури бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Бошқа цефалоспоринлар қўллангандаги каби анафилактик шок эҳтимолини, ҳатто агарда тўлиқ анамнезида мувофиқ кўрсатмалар бўлмаса ҳам, истисно қилиш мумкин эмас.
Анафилактик шок ривожланганида адреналин (эпинефрин) ва глюкокортикоидларни вена ичига юбориш керак.
Бугунги кунда пациентларда (чақалоқлардан ташқари) цефтриаксон ва калций сақловчи препаратлар бир вақтда қўлланганида томир ичида преципитатларини пайдо бўлиши тўғрисида ишончли илмий маълумотлар йўқ.
Аммо калций сақловчи эритувчиларни (масалан, Рингер ёки Гартман эритмаси) қўллаш, аралаштириш ёки бир вақтда цефтриаксон ва калций сақловчи препаратларни ҳамма тоифадаги пациентларга юбориш мумкин эмас.
Калций сақловчи эритмани цефтриаксон охирги юборилганидан кейин 48 соат давомида буюриш мумкин эмас.
Антибактериал препаратлар билан кекса ёшли одамларда, ҳамда ҳолсизланган пациентларда, айниқса оғир касалликларни даволаш, антибиотик билан ассоциацияланган диареяларни, колитларни, шу жумладан сохтамембраноз колитни пайдо бўлишга олиб келиши мумкин.
Шунинг учун диарея пайдо бўлганида цефтриаксон билан даволаш вақтида ёки ундан кейин бу ташхисларни, шу жумладан сохтамембраноз колитини истисно қилиш керак.
Цефтриаксонни қўллашни оғир ва/ёки қон билан ич кетган ҳолларда тўхтатиш ва мувофиқ даволашни ўтказиш керак.
Керакли даволаш бўлмаганида токсик мегаколон, перитонит, шок ривожланиши мумкин.
Клостридиум диффициле–ассоциацияланган диарея: слостридиум диффиcиле-ассоциацияланган диарея (CДАД) деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан цефтриаксонни ишлатилганда хам аниқланган ва оғирлик даражаси бўйича ўртача диареядан то фатал колитгача ривожланиши мумкин.
Антибактериал воситалар билан даволаш йўғон ичакнинг нормал флорасини ўзгаришига олиб келади ва клостридийларни ўсишини кучайишига олиб келиши мумкин.
Касалликнинг анамнезини синчиклаб йиғиш лозим, чунки CДАД, маълумки, антибактериал препаратлар қўлланганидан кейин икки ой ўтгач юз бериши мумкин.
Антибиотик билан индукцияланган иммун гемалитик анемияни, (шу жумладан ўлим билан якунланган) цефалоспоринларни, шу жумладан цефтриаксонни олган пациентларда ривожланиши тўғрисида ҳабар қилинган.
Цефтриаксон билан даволаш вақтида анемия ривожланганида, анемияни келиб чиқиши сабаби аниқланмагунича антибиотикни бекор қилиш керак.
Препарат билан узоқ вақт даволашда қон манзарасини, жигар ва буйракларнинг функционал ҳолатининг кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.
Қўллашнинг ўзига хослиги Катта думба мушагининг юқори ташқи квадрантига мушак ичига инекциялар чуқур бўлиши керак.
Препарат эритмасини юборишдан олдин игна томирдан ташқарида эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Антибактериал препаратларни қўллаш сезгир бўлмаган микроорганизмларни, шу жумладан замбуруғларни ҳаддан зиёд ўсишига ва суперинфекцияни ривожланишига олиб келиши мумкин, бу мувофиқ чораларни кўришни талаб қилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун одатда дозани тўғрилашнинг ҳожати йўқ – цефтриаксонни иккиёқлама чиқарилиш йўли ҳисобига (буйраклар ва жигар орқали).
Креатинин клиренси 10 мл/мин лигида антибиотикнинг суткалик дозаси 2 г дан ошмаслиги керак.
Гемодиализда бўлган беморларга препаратни диализдан кейин қўшимча юборишнинг зарурати йўқ.
Аммо цефтриаксоннинг қон зардобидаги концентрациясини дозани тўғрилаш мумкинлиги бўлиши учун назорат қилиш лозим, чунки бу беморларда чиқарилиш тезлиги пасайиши мумкин.
Бу аъзоларнинг фаолиятини оғир бузилишлари билан бўлган, бир вақтда жигар ва буйрак етишмовчилигида, препаратнинг дозаси цефтриаксоннинг қон плазмасидаги концентрациясини мунтазам назоратисиз 2 г дан ошмаслиги керак.
Якка ҳолларда одатда цефтриаксон тавсия қилинганидан юқори дозаларда қўлланганидан кейин, ўт пуфагининг эхограммасида қоронғилашув кузатилиши мумкин (цефтриаксоннинг калций тузларини препципитатлари, улар даволаш бекор қилинганидан/тугаганидан кейин йўқолади).
Агарда бу ҳолатлар клиник белгилар билан кечса, препаратни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Цефтриаксон ўт йўлларида димланиш ҳавфи омиллари бўлган беморларда қўлланганида панкреатитнинг якка ҳоллари таърифланган, бу эхтимол ўт-сафро йўлларининг обструкциясини оқибатида бўлиши мумкин (бунда цефтриаксоннинг таъсири остида ҳосил бўлган преципитатларнинг рицарьини истисно қилиш мумкин эмас).
К витаминининг синтезини бузилиши ёки етишмовчилиги бўлган пациентларда (масалан, жигарнинг сурункали касалликлари, кекса ёшли шахслар, етарли овқатланмаслик) протромбин вақтини назорат қилиш ва у ошганида цефтриаксон билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида К витаминини (ҳафтада 10 мг) буюриш лозим.
Анамнездаги қон кетишлар ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг касалликлари, айниқса ярали носпецифик колит ёки энтеритда эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.
Цефтриаксон бошқа айрим цефалоспоринлар каби зардобдаги албумин боғидан билирубинни суриб чиқариши мумкин, шунинг учун препаратни гипебилирубинемияли янги туғилган чақалоқларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Цефтраксонни янги туғилган чақалоқларда, айниқса билирубинли энцефалопотия ривожланиши хавфи бўлган чала туғилганларда қўллаш мумкин эмас.
Артериал гипертензия ва сув-электролит мувозанатини бузилишларида қон плазмасида натрийнинг даражасини назорат қилиш лозим.
Цефтриаксон билан даволаш ўтаётган пациентларда Кумбс реакциясининг сохта мусбат натижаларини якка ҳоллари қайд қилинган.
Цефтриаксон бошқа антибиотикларга ўхшаб сийдикда глюкоза ноферментатив усуллар билан аниқланганида, галактоземияга синамаларда сохта мусбат натижаларни чиқариши мумкин.
Шунинг учун цефтриаксон билан даволаш вақтида глюкозурияни фақат ферментатив усул билан аниқлаш лозим.
Бошқалар