Офоррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: офлоксацин − 200 мг ва орнидазол – 500 мг; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, повидон К29/32, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний, натрий кроскармеллоза, Опадрай оқ, титан диоксиди, макрогол 6000, тозаланган талк, сариқ сансет бўёвчиси, тозаланган сув, изопропил спирти, дихлометан.

Тасир этувчи модда(ХПН):

офлоксацин ва орнидазол

Препаратнинг савдо номи:

Офор

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал ва протозойларга қарши воситалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томони рискали, тўқ сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антибактериал ва протозойларга қарши воситалар.

J01M

Офлоксацин ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак тизимида деярли тўлиқ сўрилади, препаратнинг биокираолишлиги 100% га етади, қон плазмасида препаратнинг дозасига боғлиқ максимал концентрацияга, қабул қилинганидан сўнг 30-60 минутдан кейин эришилади. Организмдан ўзгармаган ҳолда, асосан сийдик (90%) билан чиқарилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг орнидазол тез сўрилади. Максимал концентрацияга қабул қилинганидан сўнг 3 соатдан кейин эришилади. 15% дан камроқ қисми плазма оқсиллари билан боғланади. Биокираолишлиги – 90%. Препарат гистогематик, шу жумладан гематоэнцефалик тўсиқлар орқали осон ўтади, организмнинг суюқлик ва тўқималарига яхши ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (қабул қилинган дозанинг тахминан 4% ўзгармаган ҳолда), 22% ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 12-14 соатни ташкил қилади.

Препаратга сезгир қўзғатувчилар (микроорганизм ва бир ҳужайралилар) чақирган аралаш инфекцияларни даволашда: сийдик-таносил тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, сийдик чиқариш йўлларининг асоратли ёки қайталанувчи инфекциялари;пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар чақирган, жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар;нафас йўлларининг, Наемопҳилус инфлуэнзаэ ёки бошқа грамманфий қўзғатувчилар, шунингдек тилларанг стафилококк, ичак таёқчаси, клебсиелла, энтеробактериялар, протей, Рсеудомонас, легионела, стафилококклар чақирган ўткир, сурункали ва қайталанувчи инфекциялари (бронхитлар, пневмониялар);қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт йўлларининг инфекциялари, шунингдек амебиаз – амебали дизентерия, унинг ичакдан ташқари шакллари, айниқса амёбали жигар абсцесси; лямблиоз, қорин тифи, салмонеллез, шигелез;агар улар грамманфий қўзғатувчилар (шу жумладан Рсеудомонас) ёки стафилококк томонидан чақирилган бўлса, қулоқ, томоқ ва буруннинг сурункали ва қайталувчи инфекцияларида;оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит;тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;иммунитет танқислиги ёки нейтропенияси бўлган беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш;жарроҳлик инфекцияларини, айниқса гастроэнтерологияда, операциядан олдинги олдини олиш ёки операциядан кейинги даволаш;гинекологик касалликларда қўлланади.

Препаратни чайнамасдан, сув билан ичга қабул қилиш керак. Препаратни ҳам овқатдан олдин ва ҳам овқатдан кейин қабул қилишга рухсат этилади. Препаратнинг дозаси ва даволашнинг давомийлиги микроорганизмларнинг сезгирлиги ва инфекцион жараённинг оғирлиги ва турига боғлиқ. Катталар учун ўртача дозаси – даволашнинг давомийлиги 7-10 кун бўлганида 1 таблеткадан суткада 2 марта қабул қилинади; даволашни касалликнинг клиник симптомлари йўқолганидан сўнг камида 3 кун давом эттириш керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан: оғизда металл таъми ва оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринда оғирлик ва оғриқ, иштаҳани йўқолиши, диарея, қусиш; Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, тремор, ригидлик, ҳаракатлар координациясини бузилиши, вақтинчалик ҳушдан кетиш, толиқиш, атакция, тиришишлар, онгни чалкашиши, сенсор ёки аралаш периферик нейропатия белгилари; Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда лейкоцитлар, эритроцитлар ва/ёки қон пластинкалари (лейкопения, агранулоцитоз, анемия, тромбоцитопения, панцитопения) сонини камайиши кузатилади; Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, тахикардия; Бошқалар: қонда креатининнинг даражасини ошиши, жигар ферментлари, билирубиннинг фаоллигини ошиши, артралгия, миалгия; Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизация, Квинке шиши, кўп шаклли эритема; Бошқа ножўя таъсирлари: гипогликемик препаратларни қабул қилаётган қандли диабети билан хасталанган беморларда гипогликемия бўлиши мумкин.

Препарат ёки унинг компонентларига юқори сезувчанлик; тутқаноқ; анамнезида марказий нерв тизимини шикастланиши (хусусан, бош мия жароҳатлари, импульсдан кейин ёки марказий нерв тизимининг яллиғланиш жараёнларидан кейин) бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни болаларга, ўсмирларга, ҳомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга буюриш мумкин эмас, чунки препаратни ушбу пациентлар гуруҳида қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмас.

Антацидлар ёки таркибида темир бўлган воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида, препаратнинг самарадорлиги пасаяди, шу сабабли препаратни юқорида келтирилган воситаларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилингандан сўнг 2 соатдан кейин қабул қилинади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан бир вақтда қабул қилинганида, тиришишларни ривожланиш хавфи ошади. Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат препаратни организмдан чиқарилишини тормозлаб, заҳарлилигини ошириши мумкин. Глибенкламиднинг концентрациясини оширади. Гепарин сақлаган эритмада аралаштириш мумкин эмас (преципитация хавфи мавжуд). Препарат кумарин қатори антикоагулянтларининг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксация қилувчи таъсирини узайтиради.

Препарат билан даволаниш вақтида фотосенсибилизацияни ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, қуёш нурларининг тўғридан-тўғри таъсиридан, ултрабинафша нурлари билан нурланишдан (симоб-кварц лампалари, солярий) сақланиш керак. Офор препарати амбулатор беморларда пневмонияни даволаш учун қўлланадиган биринчи қатор дори воситаси ҳисобланмайди (пневмониянинг қўзғатувчиси кўпчилик ҳолларда – пневмококк бўлади). Ножўя таъсирлари, айниқса марказий нерв тизими томонидан, аллергик реакциялар ривожланганида, дори воситасини бекор қилиш лозим. Препарат билан даволаниш вақтида диареяни ривожланиши сохтамембраноз колитнинг белгилари бўлиши мумкин. Бу асоратни ривожланганлигига шубҳа туғилганида, препаратни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш ва шошилинч антибактериал терапияни (ичга – ванкомицин ёки метронидазол) буюриш керак. Ичак перисталтикасини сусайтирадиган препаратларни қўллаш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини бузилиши ёки жигарни оғир даражадаги шикастланишлари (цирроз) бўлган беморларга препаратнинг ўртача суткалик дозасини (2 таблетка) ошириш мумкин эмас. Препарат узоқ муддат қабул қилинганида иккиламчи инфекция (препаратга резистент микроорганизмларнинг ўсиши сабабли) ривожланиши мумкин. Иккиламчи инфекция ривожланганида, мувофиқ чоралар кўрилиши лозим. Препарат алкогол билан номутаносибдир! Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга буюриш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препаратнинг баъзи ножўя таъсирлари (бош айланиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, кўриш ва эшитиш қобилиятини бузилиши, ҳаракатлар координациясини бузилиши) психомотор реакциялар тезлигини секинлаштириши ва автотранспорт воситаларини бошқариш ёки потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Оригинал ўрамда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, онгни чалкашиши, тиришишлар; овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши ва қусиш, шиллиқ қаватларни эрозияси бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.