Офломелидрецепт билан

Препаратнинг савдо номи:

Офломелид

Фармакалогик гуруҳи:

сиртга қўллаш учун мажмуавий микробларга қарши восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суртма.

оқ ёки деярли оқ рангли суртма.

сиртга қўллаш учун мажмуавий микробларга қарши восита.

D06BX.

Турли локализацияли ва яра жараёнининг биринчи (йирингли-некротик) фазасидаги инфекцияланган яралар, шу жумладан яққол оғриқ синдроми (ИИ-ИВ даражали инфекцияланган куйишлар, ётоқ яралар, трофик яралар, операциядан кейинги ва жароҳатдан кейинги яралар ва оқма яралар, абсцесслар, флегмоналарни очишдан кейинги яралар, абсцессланувчи фурункулларни, карбункулларни, гидраденитларни, йиринглаган атеромаларни, липомаларни бирламчи жаррохлик ишловидан кейинга яралар) билан кечувчи яраларда қўлланади.

Кунига 1 марта 1-2 хафта давомида сиртга қўлланади. Яраларга ва куйган яраларга стандарт ишлов берилганидан кейин суртма юпқа қават қилиб (ундан кейин стерил марли боғлам қўйилади) ёки марли боғлам ва кейинчалик шикастланган соҳага аппликация йўли билан бевосита яра юзасига қўйилади. Суртма билан шимдирилган тампонлар йирингли яраларга жаррохлик ишлови берилгандан кейин сийрак қилиб тўлдирилади, суртмали марли турундалар эса оқма яралар йўлига қўйилади. Йирингли яраларни даволашда суртма суткада 1 марта, куйган яраларни даволашда – йирингли ажралма миқдорига қараб ҳар куни ёки хафтасига 2-3 марта қўлланади. Максимал суткалик доза 100 г дан ошмаслиги керак. Даволаш давомийлиги ярани йирингли экссудатдан тозаланиш динамикаси ва яллиғланиш жараёнини бартараф этилиши муддатларига боғлиқ.

Аллергик реакциялар.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Қўлланилаётган препаратларнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини камайишига олиб келувчи дори воситаларининг ўзаро таъсирлари ҳолатлари аниқламаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25оС гача ҳароратда.

Рецепт бўйича

Сиртга қўллаш учун суртма. 30 г, 50 г ёки 100 г дан алюмин тубаларда. 30 г, 50 г ёки 100 г дан пластмасса қопқоқ билан беркитилган тўқ сариқ рангли шиша банкаларда. 200 г, 400 г дан биринчи очиш назоратли полимер банкаларда. Стационарлар учун 5 қўллаш бўйича йўриқномаси билан 200 г, 400 г дан биринчи очиш назоратли полимер банкаларда. Стационарлар учун 5 қўллаш бўйича йўриқномаси билан 1000 г дан бураладиган қопқоқли полимер банкаларда. Стационарлар учун 5 қўллаш бўйича йўриқномаси билан 1000 г, 2000 г дан пластмасса қопқоқ билан беркитилган тўқ сариқ рангли шиша банкаларда. Ҳар бир 30 г, 50 г, 100 г, 200 г, 400 г ли туба ёки банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Тубалар: 4 йил. Банкалар: 4 йил. Банка очилгандан кейин 3 ой давомида ишлатилсин.