Офлоксацин УЛТРАрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: офлоксацин – 200 мг; ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, желатин, натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени, талк, магний стеарати; фаол модда: офлоксацин – 400 мг; ёрдамчи моддалар: крахмал, микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, поливинилпирролидон (К-30), талк, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди; қоплам: инстакоат Р4, талк, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

офлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Офлоксацин УЛТРА

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал синтетик воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ, икки томони авариқ, деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антибактериал синтетик воситалар.

J01MA01

Ичга қабул қилинганидан сўнг офлоксацин меъда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилади, биокираолишлиги 100% га, препаратнинг дозасига қараб, қабул қилинганидан кейин 30-60 минут ўтгач қон плазмасидаги максимал концентрацияга эришилади. Ўзгармаган ҳолда, асосан сийдик (90%) билан чиқарилади.

– сийдик-жинсий тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, сийдик чиқариш йўлларининг асоратли ёки қайталанувчи инфекциялари; – пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар чақирган жинсий йўли орқали юқадиган касалликлар; – Наемопҳилус инфлуэнзаэ ёки бошқа грамманфий қўзғатувчилар, шунингдек тилларанг стафилококк, ичак таёқчаси, клебсиелла, энтеробактериялар, протей, Рсеудомонас, легионела, стафилококклар чақирган нафас йўлларининг ўткир, сурункали ва қайталанувчи инфекциялари (бронхитлар, пневмония); – қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари, шунингдек амебиаз – амебали дизентерия, унинг ичакдан ташқари шакллари, айниқса амёбали жигар абсцесси; лямблиоз, қорин тифи, салмонеллез, шигелез; – қулоқ, томоқ ва буруннинг сурункали ва қайталанувчи инфекцияларида, агар улар грамманфий қўзғатувчилар (шу жумладан Рсеудомонас) ёки стафилококк томонидан чақирилган бўлса; – оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит; – тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари; – суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари; – иммунтанқислиги ёки нейтропенияси бўлган беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш; – жарроҳлик инфекцияларини, айниқса гастроэнтерологияда, операциядан олдинги олдини олиш ёки операциядан кейинги даволаш; – гинекологик касалликларда қўлланади;

Офлоксацин УЛТРА ичга чайнамасдан сув билан бирга қабул қилинади. Препаратни қабул қилиш овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. Дозаси ва даволаш муддати микроорганизмларнинг сезувчанлигига, инфекцион жараённинг тури ва оғирлигига боғлиқ. Катталар учун ўртача доза – 1 таблеткадан кунига 2 марта, даволашнинг давомийлиги – 3-14 кунни ташкил қилади. Касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан сўнг камида 3 кун даволашни давом эттириш тавсия қилинади. Гонореяда – суткада 1 марта 400 мг буюрилади. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда суткалик максимал доза 400 мг ни ташкил қилади.

Меъда-ичак тизими томонидан: оғизда металл таъми ва оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринда оғирлик ва оғриқ, иштаҳани йўқолиши, диарея, қусиш; Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, тремор, ригидлик, ҳаракат координациясини бузилиши, вақтинчалик ҳушдан кетиш, чарчоқлик, атакция, тиришишлар, онгнинг чалкашиши, сенсор ёки аралаш периферик нейропатия белгилари; Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда лейкоцитлар, эритроцитлар ва/ёки қон пластинкалари сонини камайиши кузатилади (лейкопения, агранулоцитоз, анемия, тромбоцитопения, панцитопения); Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, тахикардия; Бошқалар: қонда креатинин даражасини ошиши, жигар ферментлари, билирубин фаоллигини ошиши, артралгия, миалгия; Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизация, Квинке шиши, кўп шаклли эритема; Бошқа ножўя самаралари: гипогликемик дори воситаларини қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия.

Препарат ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик; тутқаноқ, анамнездаги марказий нерв тизимини шикастланиши (хусусан, бош мия жароҳатидан, импульсдан ёки марказий нерв тизимидаги яллиғланиш жараёнларидан кейинги) қўллаш мумкин эмас. Препаратни 16 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга буюриш мумкин эмас, чунки Офлоксацин ни бу гуруҳ беморларда қўллашнинг хавфсизлиги бўйича етарли маълумотлар йўқ.

Антацид ёки таркибида темир сақловчи воситалар билан бирга қабул қилинганида, Офлоксациннинг самарадорлиги пасаяди, шунинг учун дори воситаси юқорида келтирилган воситаларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач қабул қилинади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан бирга қабул қилинганида, тиришишларнинг хавфи ошади. Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат чиқарилишини тормозлаб, заҳарлилигини ошириши мумкин. Глибенкламиднинг концентрациясини оширади. Гепарин сақловчи эритма билан аралаштириш мумкин эмас (преципитация хавфи мавжуд). Офлоксацин кумарин қатори антикоагулянтларининг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксация қилувчи таъсирини узайтиради.

Офлоксацин билан даволаш вақтида фотосенсибилизация хавфининг мавжудлиги сабабли бевосита қуёш нурларини тушишидан, ултрабинафша нурлари билан нурланишдан (симоб-кварц лампалари, солярий) сақланиш керак. Офлоксацин амбулатор беморларда пневмонияни даволашда қўлланувчи биринчи қатор дори воситаси ҳисобланмайди (пневмониянинг қўзғатувчиси кўпинча – пневмококк). Ножўя таъсирлари, айниқса нерв тизими томонидан, аллергик реакциялар ривожланганида, дори воситасини бекор қилиш лозим. Офлоксацин билан даволаш вақтида диареяни ривожланиши сохтамембраноз колитнинг белгиси бўлиши мумкин. Бу асоратни ривожланишига шубҳа бўлганида, Офлоксацин қабул қилишни дархол тўхтатиш ва шошилинч антибактериал даволашни буюриш керак (ичга-ванкомицин ёки метронидазол). Ичак перисталтикасини камайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини бузилиши ёки жигарни оғир шикастланиши (цирроз) бўлган беморларда препаратнинг ўртача суткалик дозасини (2 таблетка) оширмаслик керак. Офлоксацинни узоқ муддат қабул қилишда иккиламчи инфекциянинг ривожланишини хавфи мавжуд (препаратга резистент микроорганизмларнинг ўсиши сабабли). Агар даволаш вақтида иккиламчи инфекцияни ривожланишини хавфи туғилса, мувофиқ чоралар кўрилади. Препарат алкогол билан номутаносиб! Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга буюриш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препаратнинг баъзи ножўя таъсирлари (бош айланиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, кўриш ва эшитиш қобилиятининг бузилиши, ҳаракат координациясининг бузилиши) психомотор реакциялар тезлигининг секинлаштириши ва автотранспорт воситаларини бошқариш ёки хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, онгни чалкашиши, тиришишлар; овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши ва қусиш; Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида; 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.