Офлодикрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

: 1 мл эритма сақлайди: Фаол модда: офлоксацин – 2,0 мг. Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

) Офлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Офлодик

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

Антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

Офлодик тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги амалда 100%га етади. Офлодикнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 0.5-1 соатдан сўнг аниқланади. Яримчиқарилиш даври 5-7 соатни ташкил қилади. Препаратнинг тахминан 90% буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади, юборилган дори миқдорининг тахминан 5% метаболизмга учрайди.

Офлодик препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган бактериал инфекцияларни даволаш учун қўлланади: – Наемопҳилус инфлуэнзаэ ёки бошқа грамманфий қўзғатувчилар, шунингдек тилла ранг стафилакокк, ичак таёқчалари, клебсиелла, энтеробактериялар, протей, Рсеудомонас, легионела, стафилакоклар чақирган нафас йўлларининг ўткир, сурункали ва қайталанувчи инфекцияларида (бронхитлар, пневмония); – қулоқ, томоқ ва буруннинг сурункали ва қайталувчи инфекцияларида, агар улар грамманфий қўзғатувчилар (шу жумладан Рсеудомонас) ёки стафилококк томонидан чақирилган бўлса; – тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида; – суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларида; – кичик чаноқ ва қорин бўшлиғи аъзоларининг инфекцияларида, шу жумладан қорин пардаси. – бактериал энтеритда; – буйраклар, сийдик чиқариш йўллари, жинсий аъзоларнинг инфекцияларида, гонореяда даволаш учун қўлланади. Офлодик шунингдек организмнинг ҳимоя фаолиятлари пасайган беморларда инфекцияларни олдини олиш учун ишлатилади (масалан, нейтропения бўлганида).

Препаратнинг дозаси инфекциянинг тури ва оғирлигига боғлиқ. Катталар учун у кунига 200 мг (100 мл) дан 800 мг (400 мл) гачани ташкил этади. Офлодикни 400 мг (200 мл) гача суткалик бир марталик доза сифатида буюриш мумкин (эрталаб қабул қилиш учун). Офлодикнинг тавсия қилинган дозалари: Нафас йўллари, шунингдек, томоқ, қулоқ ва бурун инфекцияларида суткада – 400 мг (200 мл) (оғир холларда суткада – 600-800 мг гача); Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида суткада – 400 мг (200 мл); Суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларида суткада – 400 мг (200 мл); Қорин бўшлиғининг инфекцияларида суткада – 400 мг (200 мл); Бактериал энтеритда суткада – 400 мг (200 мл) буюрилади; Юқори сийдик чиқариш йўллари ва  жинсий аъзоларнинг инфекцияларида суткада -400 мг (200 мл) буюрилади; Қуйи сийдик чиқариш йўлларининг асорациз инфекцияларида суткада – 200 мг (100 мл) буюрилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: қорин оғриғи, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, галлюцинациялар. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: тошма кўринишидаги тери реакциялари, қичима, кам ҳолларда – фотосенсибилизация реакциялари, кўп шакилли эритема, нуқтали қон қуйилишлар (петехиялар) ва бошқалар. Қонга таъсири: жуда кам лейкоцитлар, эритроцитлар ва/ёки қон пластинкалари сонини камайиши кузатилади (лейкопения, агранулоцитоз, анемия, тромбоцитопения, панцитопения). Бошқа ножўя таъсирлари: айрим ҳолларда юрак уришини тезлашиши (тахикардия), ҳолсизлик, бўғимларда, пай ва мушакларда оғриқ кузатилади. Якка ҳолларда қонда қанд миқдорини ҳаддан ташқари камайиши ёки кўпайиши кузатилади, хусусан, қандли диабет билан хасталанган беморларда. Камдан-кам ҳоллардан ташқари, Офладикни қабул қилиш натижасида кузатиладиган барча ножўя таъсирлар препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолади.

Офлодикни меъда шираси кислотали муҳитини пасайтирувчи воситалар (минерал антацидалар) ва темир сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш препаратнинг микробларга қарши самарасининг камайишини чақиради, шунинг учун ҳам Офлодикни юқоридаги препаратларни қўллашдан 2 соат олдин қабул қилиш керак. Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат офлоксацинни чиқарилишини тормозлаб, заҳарлилигини ошириши мумкин. Глибенкламиднинг концентрациясини оширади. Гепарин билан эритмада аралаштириш мумкин эмас (преципитация хавфи бор).

Препаратни қабул қилаётган беморлар қуёш ва сунъий ултрабинафша нурлари билан нурланишдан сақланишлари керак. Офлодик билан даволаш курсининг умумий муддати ҳар қандай ҳолда ҳам 2 ойдан ошмаслиги керак. Ҳайдовчилар учун огоҳлантиришлар: ҳатто тўғри қўлланса ҳам, препарат тезкор реакциялар имкониятини ўзгартириши мумкин, шунинг учун беморнинг кўча ҳаракатида фаол қатнашиши ёки ательени бошқариш қобилияти бузилади. Офлодик пневмококклар чақирган пневмонияда танлов препарати эмас; ўткир тонзиллитни даволашда қўллаш мумкин эмас. Колоноскопик ва/ёки гистологик тасдиқланган сохтамембранали колитда ванкомицинни ва метронидазолни перорал буюриш керак. Препарат туберкулёзнинг бактериологик диагностикасида сохта-манфий натижаларга олиб келиши мумкин (Мйcобаcтериум туберcулосис чиқарилишида тўсқинлик қилади). Болаларда бошқа камроқ захарли препаратларни қўллаш мумкин бўлмаганида, тахмин қилинган фойда ва ножўя самараларининг ривожланишини потенцал хавфини ҳисобига олиб, фақат ҳаёт учун хавф бўлганида қўлланади. Бундай ҳолларда ўртача суткалик доза  – 7.5 мг/кг, максимал – 15 мг/кг ни ташкил қилади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Белгилари: уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, дезориентация, тормозланиш, онгни чалкашиши. Даволаш: меъдани ювиш, ҳаётий муҳим фаолиятларни тутиб туриш.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма 2 мг/мл 100 мл дан РР флаконларда.

2 йил.