Одокол 150; 250; 300рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир қобиқсиз таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: урсодеоксихолат кислотаси – 150 мг, 250 мг, 300 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза, повидон (ПВП-30), тозаланган сув, натрий крахмалгликоляти, кросповидон, тозаланган талк, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

урсодеоксихолат кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Одокол 150; 250; 300

Фармакалогик гуруҳи:

ўт тошларини эритиш учун қўлланадиган восита

Дори шакли:

таблеткалар

Одокол 150 мг: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун чизиғи ва бошқа томони бир текис бўлган таблеткалар. Одокол 250 мг: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, ясси ва чеккаси кесилган, бир томонида бўлиш учун чизиғи ва бошқа томони бир текис бўлган таблеткалар. Одокол 300 мг: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, ҳар икки томони бир текис бўлган таблеткалар.

ўт тошларини эритиш учун қўлланадиган восита

A05AA02

Урсодеоксихолат кислотаси меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва тизим олди метаболизмига ҳамда жигар ичи рециркуляциясига учрайди. Сафрога экскреция бўлишидан олдин жигарда қисман конъюгация бўлади ва 7-б-дегидроксилланиш орқали литохолат кислотасига айланади, унинг баъзи қисми организмдан бевосита ахлат билан чиқарилади. Қолган қисми ютилади ва ахлат билан организмдан экскреция бўлишидан олдин конъюгацияланади ва судья гуруҳини бириктириб олади.

Урсодеоксихолат кислотаси таблетка шаклида бирламчи билиар цирроз (ББЦ) ни даволаш учун ва фаолият кўрсатаётган ўт пуфаги бўлган пациентларда кичик ўлчамдан ўртача катталиккача бўлган рентген нурларини ўтказувчан, холестеринга бой бўлган ўт тошларини эритиш учун кўрсатилган.

Урсодеоксихолат кислотаси таблеткалар шаклида керакли миқдордаги сув билан перорал қабул қилинади. Бирламчи билиар цирроз: Катталар ва кексаларга: суткада тана вазнига 10-15 мг урсодеоксихолат кислотаси 2-4 га бўлинган дозалар кўринишида буюрилади. Болаларга: дозаси тана вазнига мос келиши керак. Ўт тошларини эритиш: Катталар ва кексаларга: одатдаги дозаси кунига 6-12 мг/кг ни ташкил этади, ёхуд тунги вақтда бир марталик доза кўринишида ёки бўлинган дозалар кўринишида қабул қилинади. Семизлик билан хасталанган пациентлар учун зарурат бўлганида дозаси кунига 15 мг/кг гача оширилиши мумкин. Болаларга: дозаси мана вазнига мос келиши керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва қусиш. Тери ва тери ости тўқималаридаги бузилишлар жуда кам кузатилади ва эшакеми ва қичишишдан иборат бўлади. Ушбу ножўя самараларни учраш тезлиги маълум эмас.

Урсодеоксихолат кислотасини қуйидагилар бўлган пациентларга: рентгенконтраст клацификацияланган ўт тошлари;ўт пуфаги ёки ўт чиқариш йўлларини ўткир яллиғланиши;тез-тез кузатиладиган жигар санчиқлари;ўт кислоталари ёки дори воситасининг таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик;ҳомиладор ёки эмизикли аёлларга ёки ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга;жигарни сурункали касалликлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган пациентларга ёки ингичка ҳамда йўғон ичакни яллиғланиш касалликлари бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Урсодеоксихолат кислотасини фаоллаштирилган кўмир, колестирамин ёки таркибида алюминий гидроксиди сақлаган антацидлар ва/ёки смектит (алюминий оксид) билан бир вақтда буюриш мумкин эмас, чунки ушбу препаратлар ичакда урсодеоксихолат кислотасини боғлайди, ва шу билан уни сўрилиши ва самарадорлигини секинлаштирадилар. Урсодеоксихолат кислотаси циклоспоринни ичакдан сўрилишини ошириши мумкин. Шунингдек дапсоннинг терапевтик самарасини камайтириши ҳақида хабар берилган. Перорал контрацептивлар, эстроген гормонлар ва клофибрат каби қонда холестериннинг даражасини пасайтирувчи препаратлар ўт пуфагида тошларни эриши учун ишлатиладиган урсодеоксихолат кислотасига тескари таъсир кўрсатиб, ўт тошлари ҳосил бўлишини кучайтириши мумкин.

Агар ўт пуфаги рентген суратларида акс этмаса ёки ўт пуфагида калцификацияланган тошлар бўлса, ўт пуфагини қисқарувчанлиги бузилганида ёки тез-тез кузатиладиган ўт тош санчиқларида урсодеоксихолат кислотасини қабул қилиш мумкин эмас. Урсодеоксихолат кислотасини шифокорнинг назорати остида қабул қилиш керак. Даволашнинг биринчи 3 ойи давомида жигар фаолиятининг кўрсаткичлари АСТ (СГОТ), АЛТ (СГПТ) и г-ГТ шифокор томонидан ҳар 4 ҳафтада, сўнгра эса ҳар 3 ҳафтадан назорат қилиниши керак.

Ҳомиладорлик вақтида урсодеоксихолат кислотасини қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомидорлик кузатилганида даволашни зудлик билан тўхтатиш ва тиббий маслаҳатга мурожаат қилиш керак. Лактация даврида урсодеоксихолат кислотасини қабул қилиш мумкин эмас. Агар урсодеоксихолат кислотаси билан даволаш шарт бўлса, эмизишни тўхтатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозаси ошириб юборилганида диарея ривожланиши мумкин. Одатда, дозани ошириб юборилишини бошқа симптомларини ривожланиш эҳтимоли кам, чунки препаратнинг дозаси оширилиши билан урсодеоксихолат кислотасини сўрилиши пасаяди ва демак ахлат билан кўпроқ чиқарилади. Ҳеч қандай алоҳида чоралар талаб этилмайди ва диареянинг асоратларини сув ҳамда электролитлар мувозанатини тиклаш билан симптоматик даволаш керак.

Рецепт бўйича Улашиш: 4 488 Виеwс

150 мг; 250 мг; 300 мг дан таблеткалар №10 (1х10); №30 (3х10); №100 (10х10) (блистерлар). Қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.