Обестатрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: орлистат – 120 мг; ёрдамчи моддалар: маннитол, повидон, тозаланган талк, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

орлистат

Препаратнинг савдо номи:

Обестат

Фармакалогик гуруҳи:

меъда-ичак липазалари ингибитори.

Дори шакли:

капсулалар

қопқоқчаси тиниқ, тўқ кўк рангли, танаси тиниқ, оч-мовий рангли, 2 ўлчамдаги, оқ ёки деярли оқ рангли узун пеллетлар сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.

меъда-ичак липазалари ингибитори.

A08AV01

Сўрилиши Тана вазни нормал ва семизлиги бўлган кўнгиллиларда препаратнинг тизимли таъсири минимал бўлган. Препаратни 360 мг дозада бир марта перорал қабул қилингандан кейин плазмада ўзгармаган орлистатни аниқлаш имкони бўлмаган, бу унинг концентрацияси 5 нг/мл дан паст эканлигидан далолат беради. Умуман олганда, терапевтик дозалар қабул қилингандан кейин плазмада ўзгармаган орлистатнинг концентрацияси кам ҳоллардагина аниқлаш мумкин бўлган, бунда унинг концентрацияси жуда паст (<10 нг/мл ёки 0,02 мкмол) бўлган. Тўпланиш белгилари кузатилмаган, бу препаратни сўрилиши минимал эканлигини тасдиқлайди. Тақсимланиши Вд аниқлаб бўлмайди, чунки препарат ёмон сўрилади. Ин витро шароитда орлистат плазмадаги оқсиллар (асосан липопротеинлар ва албумин билан) 99% дан ортиқ боғланади. Орлистат минимал даражада эритроцитларга кириши мумкин. Метаболизми Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда олинган маълумотларга кўра орлистатнинг метаболизми асосан ичак деворида амалга оширилади. Семизлик билан хасталанган шахсларда ўтказилган тадқиқотда тизимли сўрилишга учрайдиган препаратнинг минимал фракциясининг тахминан 42% иккита асосий метаболит – М1 (тўрт бўғинли гидролизга учраган лактон ҳалқаси) ва М3 (Н-формиллейцин қолдиғи ажратиб олинган М1) га тўғри келади. М1 ва М3 молекулалари очиқ б-лактон ҳалқага эга ва липазани жуда кучсиз (орлистатга нисбатан мувофиқ равишда 1000 ва 2500 марта кучсизроқ) ингибиция қилади. Терапевтик дозалар қабул қилингандан кейин бундай паст ингибиция қилувчи фаоллик ва паст плазмадаги концентрациялари (мувофиқ равишда ўртача 26 нг/мл ва 108 нг/мл) туфайли, бу метаболитлар фармакологик фаол деб қаралмайди. Чиқарилиши Тана вазни нормал ва ортиқча бўлган шахсларда ўтказилган тадқиқотларда чиқарилишнинг асосий йўли бўлиб сўрилмаган препаратни ахлат билан чиқарилиши эканлиги намойиш этилган. Қабул қилинган дозанинг тахминан 97% аҳлат билан чиқарилади, бунда 83% – ўзгармаган орлистат кўринишида чиқарилади. Орлистат билан структур боғланган барча субстанцияларни буйрак орқали чиқарилиши қабул қилинган дозанинг 2% дан камроғини ташкил қилади. Препаратни организмдан тўлиқ чиқарилиши (ахлат ва сийдик билан) вақти 3-5 кунга тенг. Тана вазни нормал ва ортиқча бўлган кўнгиллиларда орлистатнинг чиқарилиш йўлларининг нисбати тенг бўлган. Орлистат ҳам, М1 ва М3 метаболитлари ҳам сафро билан чиқарилиши мумкин. Алоҳида клиник гуруҳлардаги фармакокинетикаси Болаларда препаратнинг бир хил дозалари билан солиштирганда катталардаги орлистат ва унинг метаболитларининг (М1 ва М3) плазмадаги концентрациясидан фарқ қилмаган. Ёғни аҳлат билан сутка давомида чиқарилиши орлистат билан даволаганда овқат қабул қилишдан 27% ни ва плацебо қабул қилганда – 7% ни ташкил қилган.

семизлик билан хасталанган беморлар ва тана вазни юқори бўлган пациентларни, шу жумладан семириш билан ассоциацияланган хавф омилларига эга пациентларни ўртача гипокалориялик парҳез билан бирга узоқ вақт даволаш;тана вазни ортиқча ёки семириш билан хасталанган 2 тип қандли диабети бўлган беморларда гипогликемик препаратлар (метформин, сулфонилмочевина ҳосилалари ва/ёки инсулин) билан мажмуада қўлланади.

Клиник тадқиқотлар маълумотлари Ножўя реакцияларнинг тез-тезлигини таърифлаш учун қуйидаги тоифалар қўлланилади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), tez-tez emas (≥1/1000, <1/100), kam hollarda (≥1/10000, <1/1000) va juda kam hollarda (<1/10000), shu jumladan alohida holatlar. Orlistatga nojo‘ya reaktsiyalar asosan me’da-ichak yo‘llari tomonidan paydo bo‘lgan va yog‘li ovqatni so‘rilishiga qarshilik qiluvchi preparatning farmakologik ta’siri bilan bog‘liq bo‘lgan. To‘g‘ri ichakdan yog‘li ajralmalar ajralishi, biroz miqdorda ajralmalar bilan gazlarni ajralishi, defekatsiyaga imperativ qistovlar, steatoreya, defekatsiyani tezlashishi, suyuq ich kelishi, meteorizm, qorinda og‘riq yoki diskomfort kabi ko‘rinishlar juda tez-tez kuzatilgan. Ovqatda yog‘larning miqdori oshganda ularning tez-tezligi oshadi. Bemorlarni me’da-ichak yo‘llari tomonidan nojo‘ya reaktsiyalar paydo bo‘lishi mumkinligi haqida ogohlantirish kerak va ularni ayniqsa ovqatdagi yog‘ miqdori yuzatsian parhezga yaxshi rioya qilib ularni bartaraf etishga o‘rgatish kerak. Yog‘ni kam miqdorda saqlovchi parhezga rioya qilish me’da-ichak yo‘llari tomonidan nojo‘ya ta’sirlarning ehtimolini kamaytiradi va shu orqali patsiyentlarga yog‘larni iste’mol qilishni nazorat qilish va boshqarishga yordam beradi. Odatda ko‘rsatilgan nojo‘ya reaktsiyalar kuchsiz yaqqollikda va tranzitor bo‘ladi. Ular davolashning erta bosqichlarida (birinchi 3 oyda) paydo bo‘lgan, bunda bemorlarning ko‘pchiligida bunday reaktsiyalarning bironta ham holati kuzatilmagan. Obestat preparati bilan davolaganda me’da-ichak yo‘llari tomonidan quyidagi noxush ko‘rinishlar tez-tez paydo bo‘lgan: “yumshoq” ich kelishi, to‘g‘ri ichakda og‘riq yoki diskomfort, axlatni tutib turolmaslik, qorinni dam bo‘lishi, tishlarni shikastlanishi, mikrofilmklarni shikastlanishi. Shuningdek quyidagilar juda tez-tez kuzatilgan: bosh og‘rig‘i, yuqori nafas yo‘llari infektsiyalari, gripp; tez-tez: quyi nafas yo‘llari infektsiyalari, siydik chiqarish yo‘llari infektsiyalari, dismenoreya, xavotirlik, xolsizlik. Qandli diabetning 2 tipi bo‘lgan bemorlarda noxush ko‘rinishlarning xarakteri va tez-tezligi tana vazni ortiqcha yoki semizlik bilan xastalangan qandli diabeti bo‘lmagan shaxslardagilar bilan bir xil bo‘lgan. Qandli diabetning 2 tipi bo‘lgan patsiyentlarda yagona yangi nojo‘ya ko‘rinishlar platsebo bilan solishtirganda >2% тез-тезликда ва ≥1% инцидентликда пайдо бўлган гипогликемик ҳолатлар (улар углевод алмашинувининг компенсациясини яхшиланиши оқибатида пайдо бўлиши мумкин) ва тез-тез – қоринни дам бўлиши кузатилган. 4 йиллик клиник тадқиқотда хавфсизликнинг умумий профили 1 ва 2-йиллик тадқиқотларда олинган маълумотлардан фарқ қилмаган. Бунда меъда-ичак йўллари томонидан нохуш кўринишларни пайдо бўлишининг умумий тез-тезлиги препаратни 4 йил давомида қўллаш даврида ҳар йили камайган.

сурункали малабсорбция синдроми;холестаз;препаратга ёки капсуладаги ҳар қандай бошқа компонентларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Амитриптилин, аторвастатин, бигуанидлар, дигоксин, фибратлар, флуоксетин, лозартан, фенитоин, перорал контрацептивлар, фентермин, правастатин, варфарин, нифедипин ГИТТ (гастро-интестинал терапевтик тизим) ва секин ажралиб чиқадиган нифедипин, сибутрамин ёки алкогол билан ўзаро таъсири аниқланмаган (дориларнинг ўзаро таъсири бўйича ўтказилган тадқиқот асосида). Лекин варфарин ёки бошқа перорал антикоагулянтлар билан ёндош даволаганда ХНН кўрсаткичларини кузатиш керак. Обестат препарати билан бир вақтда қабул қилинганда Д, Е витаминлари ва бетакаротенни сўрилиши камайиши кузатилган. Агар поливитаминлар буюрилган бўлса, уларни Обестат препаратини қабул қилгандан камида 2 соатдан кейин ёки уйқудан олдин қабул қилиш керак. Обестат препарати ва циклоспоринни бир вақтда қабул қилганда циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини пасайиши кузатилган, шунинг учун циклоспорин ва Обестат препаратини бир вақтда қабул қилганда циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини тез-тез аниқлаш тавсия этилади. Обестат препарати билан даволаш вақтида амиодаронни перорал буюрганда амиодарон ва дезетиламиодароннинг тизимли экспозициясини пасайиши (25-30%) аниқланган, лекин амиодароннинг фармакокинетикаси мураккаблиги туфайли, бу кўринишнинг клиник аҳамияти номаълум. Амиодарон билан узоқ вақт даволашга Обестат препаратини қўшиш эҳтимол амиодароннинг терапевтик самарасини пасайишига олиб келиши мумкин (тадқиқотлар ўтказилмаган). Фармакокинетик тадқиқот натижаларининг йўқлиги туфайли, Обестат препарати ва акарбозани бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак. Орлистат ва тутқаноққа қарши препаратларни бир вақтда қабул қилганда тиришишлар ривожланиши ҳолатлари кузатилган. Тиришишларни ривожланиши ва орлистат билан даволаш ўртасида сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган. Шунга қарамасдан, тиришиш синдромининг тез-тезлиги ва/ёки оғирлик даражасини ўзгариши мумкинлиги юзасидан пациентларнинг ҳолатини мониторинг қилиш керак.

Обестат тана вазнини узоқ вақт назорат қилиш (тана вазнини камайтириш ва уни янги даражада тутиб туриш, тана вазнини такроран ошишини олдини олиш) юзасидан самарали. Обестат препарати билан даволаш хавф омиллари ва семириш билан бирга кечувчи касалликлар, шу жумладан гиперхолестеринемия, қандли диабетнинг 2 типи, глюкозага толерантликни бузилиши, гиперинсулинемия, артериал гипертензия профилини яхшиланишига ва висцерал ёғ миқдорини камайишига олиб келади. Ортиқча тана вазнли (ТВИ≥28 кг/м2) ёки семизлик билан хасталанган (ТВИ≥30 кг/м2) қандли диабетнинг 2 типи бўлган беморларда метформин, сулфонилмочевина ҳосилалари ва/ёки инсулин каби гипогликемик препаратлар билан мажмуада қўлланилганда, Обестат ўртача калорияли парҳез билан қўлланилганда углевод алмашинувини компенсациясини қўшимча яхшиланишини таъминлайди. Клиник тадқиқотларда кўпчилик беморларда А, Д, Е, К витаминлари ва бетакаротен концентрацияси орлистат билан тўрт йил давомида даволаганда норма чегарасида қолган. Барча озуқа моддаларини адекват тушишини таъминлаш учун поливитаминларни буюриш мумкин. Пациент мувофиқлаштирилган, ёғ кўринишидаги калория 30% дан кўп бўлмаган ўртача калорияли парҳезга риоя қилишлари керак. Мевалар ва сабзавотларга бой овқатланиш тавсия этилади. Ёғлар, углеводлар ва оқсилларнинг суткалик истеъмолини учта асосий овқатланишга тақсимлаш керак. Агар Обестатни ёғларга бой (масалан, суткада 2000 ккал, улардан 30% дан кўпроғи ёғлар, бу 67 г ёғга тўғри келади) овқатланиш фонида қабул қилинса, меъда-ичак йўллари томонидан ножўя реакциялар эҳтимоли ошади. Қандли диабетнинг 2 типи бўлган беморларда Обестат препарати билан даволаганда тана вазнини камайиши углевод алмашинувининг компенсациясини яхшиланиши билан кечади, бу гипогликемик препаратлар (масалан, сулфонилмочевина ҳосилалари) нинг дозасини камайтириш имконини бериши ёки талаб этиши мумкин.

Репродуктив токциклик бўйича ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг тератоген ва эмбриотоксик самараси кузатилмаган. Ҳайвонларда тератоген самараси йўқлигида одамларда худди шундай самарани кутиш мумкин эмас. Лекин клиник маълумотлар йўқлиги туфайли Обестатни ҳомиладорларга буюриш мумкин эмас. Орлистатни кўкрак сути билан чиқарилиши ўрганилмаган, шунинг учун уни эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

120 мг капсулалар №20 (2х10), №50 (5х10) блистерларда. Қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил