Якка кузатувларга нисбатан кўпроқ рўйхатдан ўтказилган ножўя ҳолатлар уларнинг юзага келиши тез-тезлиги кўрсатилган ҳолда қуйида санаб ўтилган.
Номақбул ҳолатларнинг учраши тез-тезлигини баҳолашнинг “жуда тез-тез” (≥10%); “тез-тез” (≥1% дан <10% гача); “гоҳида” (≥0,1% дан <1% гача); «кам ҳолларда» (≥0,01% дан <0,1% гача); «жуда кам ҳолларда» (0,01% дан кам) каби мезонларидан фойдаланилган.
Жуда тез-тез гипофосфатемия.
Тез-тез анемия;бош оғриғи;конъюнктивит;анорекция, кўнгил айниши, қусиш;суякларда, мушакларда, бўғимларда оғриқлар, турли локализациядаги оғриқлар;буйрак фаолиятини бузилиши, буйрак етишмовчилиги;препаратга юқори сезувчанлик;тана ҳароратини кўтарилиши;гриппга ўхшаш синдром (юқори даражада чарчаш, лоҳаслик, иситмали қалтироқ, эт увушиши, суяклар ва/ёки мушакларда оғриқлар);қон зардобида креатинин, мочевина даражасини ошиши, гипокалциемия.
Тез-тез эмас тромбоцитопения, лейкопения;бош айланиши, парестезия, гипестезия, гиперестезия, таъм сезишни бузилиши, титроқ;ташвишланиш, уйқуни бузилиши;кўришни хиралашиши;оғизни қуриши, стоматит, қорин соҳасида оғриқлар, овқат ҳазм қилишни бузилишлари, диарея, қабзият;нафас олишни қийинлашиши, йўтал;тери қичишиши, тошма (шу жумладан эритематоз, хол-хол тошма), юқори даражада терлаш;тиришишлар;гипертензия, гипотензия;ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия;ангионевротик шиш;умумий мадорсизлик, периферик шишганлик;препарат юборилган жойда реакциялар: оғриқ, терини қизариши, зичланиши, қавариши ва инфилтратни ривожланиши;кўкракда оғриқ;тана вазнини ошиши;гипокалиемия, гипомагниемия.
Гоҳида тремор;астения.
Кам ҳолларда панцитопения;онгни хиралашиши;брадикардия;ангионевротик шиш;гиперкалиемия, гипокалиемия, гипернатриемия.
Жуда кам ҳолларда увеит, эписклерит.
Препаратни маркетингдан кейинги қўллаш тажрибаси Бисфосфонатларни қабул қилган хавфли ўсмалари бўлган пациентларда остеонекроз (кўпроқ жағда) ривожланиши ҳоллари кузатилган.
Ушбу пациентларнинг кўпчилигида маҳаллий инфекция белгилари, шу жумладан остеомиелит кузатилган.
Кузатувларнинг кўпчилиги тишларини олдирган ёки бошқа стоматологик операцияларини бошдан ўтказган пациентларга тааллуқдлидир.
Жуда кам ҳолларда коматоз ҳолатга ва қон томир/юрак етишмовчилигига олиб келган гипотензия, юрак олди бўлмаларининг фибрилляцияси, ярим ҳушсиз ҳолат, бронхостеноз, анафилактик реакция/анафилактик шок, аллергик тошма кузатилган.
Нюзолен қўлланилганида ножўя таъсирлар одатда кучсиз ифодаланган ва ўтиб кетувчи бўлади; улар бошқа бисфосфонатлар қўлланилганида кузатиладиган таъсирларга ўхшаш бўлади.
Шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, ацетилсалицил кислотасига сезувчан бўлган бронхиал астмали пациентларга бошқа бисфосфонатлар буюрилганида бронхоспазм ҳоллари қайд этилган, бироқ Нюзолен қўлланилганида бундай ҳоллар қайд этилмаган.