Гликлазид Қуйидаги препаратлар билан бир вақтда буюриш гипогликемик таъсирни ошиши ёки камайишини чақириши мумкин, шунинг учун пациентнинг ҳолати ва қондаги глюкозанинг концентрацияси синчковлик билан назорат қилиниши керак.
Гипогликемик самарани оширувчи дори воситалари.
Инсулин, бигуанидлар, алфа-глюкозидаза ингибиторлари (акарбоза), пиразолон моддалари (масалан, фенилбутазон), пробенецид, кумаринлар, салицил кислотаси (масалан, аспирин), бета-блокаторлар (масалан, пропранолол), МАО ингибиторлари, сулфаниламидлар, дигидроэрготамин препаратлари, хлорамфеникол, тетрациклин қатори антибиотиклари, клофибрат.
Гипогликемик самарани пасайтирувчи дори воситалари.
Эпинефрин, адренокортикостероидлар, қалқонсимон бези гормонлари, эстрогенлар, диуретиклар, пиразинамид, изониазид, никотин кислотаси, фенотиазинлар.
Метформин 1) Қуйида санаб ўтилган дори воситалари билан бир вақтда қабул қилганда лактоацидоз пайдо бўлиши мумкин.
Бу препаратларни бир вақтда қабул қилганда пациентлар синчков кузатув остида бўлишлари керак: ёд сақловчи контраст моддалар, кучли нефротокцикликка эга антибиотиклар (гентамицин ва бошқалар).
Қуйидаги препаратлар билан бирга қабул қилганда гипогликемия кучайиши ёки сусайиши мумкин.
Қабул қилганда қонда глюкоза миқдорини назорат қилиш керак.
а).
Таъсирни кучайтирувчи дори воситалари: инсулин, сулфаниламид препаратлари, сулфонилмочевина, алфа-глюкозидаза ингибиторлари, анаболик стероидлар, гуанедин, салицилатлар (аспирин ва бошлар), бета-блокаторлар (пропранолол ва бошқалар), МАО ингибиторлари.
б).
Таъсирни сусайтирувчи препаратлар: адреналин, кортикостероидлар, қалқонсимон бези гормонлари, эстрогенлар, диуретиклар, пиразинамид, изониазид, никотин кислотаси, фенотиазинлар.
с).
Глибенкламид: 2 тур қандли диабети бўлган пациентларда бир марталик дозани қўллаш бўйича ўзаро таъсир бўйича ўтказилган тадқиқотда метформин ва глибенкламидни бир вақтда қўллаш ҳеч қандай фармакокинетик ёки фармакодинамик ўзгаришларга олиб келмаган.
Глибенкламидда Смах ва АУC ни камайиши кузатилган, аммо улар ўзгарувчан бўлган.
Ушбу тадқиқотнинг бир марта дозаланиш характери ва қонда глибенкламид миқдори ва фармакодинамик самара орасида корреляцияни йўқлиги бу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамиятини ноаниқлигини билдиради.
д).
Фуросемид.
Соғлом кўнгиллиларда метформин+фуросемидни бир марталик дозаси қўлланганда ўзаро таъсири бўйича ўтказилган тадқиқот иккала бирикманинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир қилганлигини кўрсатди.
Фуросемид метформиннинг буйрак клиренсини бирон-бир аҳамиятли ўзгартирмасдан, қон плазмасида метформинни ва Смах ни 22% га, АУC ни 15% га оширган.
Фуросемиднинг буйрак клиренсини бирон-бир аҳамиятли ўзгармасдан, фуросемидни алоҳида қабул қилганга нисбатан метформин билан бирга ичга қабул қилганда фуросемиднинг Смах ва АУC мувофиқ равишда 31% ва 12% га камроқ ва ярим парчаланиш даври 32% га қисқарган.
Метформин ва фуросемидни доимо қўлланганда ўзаро таъсири ҳақидаги маълумот йўқ.
э).
Нифедипин.
Соғлом кўнгиллиларда метформин+нифедипинни бир марталик дозаси қўлланганда ўтказилган тадқиқотлар нифедипинни бирга юбориш метформиннинг плазмадаги миқдори Смах ва АУC ни 20% ва 9% га оширган, мувофиқ равишда сийдик билан ажралиши ошган.
Тмах ва ярим чиқарилиш даври ўзгармаган.
Нифедипин метформинни сўрилиш қобилиятини кучайтиради.
Метформин нифедипинга минимал таъсир кўрсатади.
ф).
Катион препаратлари.
Каналчаларда секрецияланадиган катион препаратлар (маасалан, амилорид, дигоксин, морфин, прокаинамид, хинидин, хинин, ранитидин, триамтерен, триметоприм ёки ванкомицин) каналча транспорт тизимлари учун рақобатлашади.
Метформин ва перорал циметидин орасидаги бундай ўзаро таъсир соғлом кўнгиллиларда бир марталик ва кўп марталик доза қўлланганда кузатилади.
Узоқ муддат даволашда метформин+циметидин Смах ни 60% га ва АУC ни 40% га ошириши мумкин.
Бир марталик доза юборилганда чиқарилишида ўзгаришлар кузатилмайди.
Метформин циметидиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Бундай ўзаро таъсир назарийлигича қолади (циметидиндан ташқари) ва пациентнинг ҳолатини синчковлик билан кузатиш ва дозани тузатиш киритиш тавсия этилади.
г).
Бошқа препаратлар.
Баъзи препаратлар, одатда, гипергликемияга олиб келади ва бу гликемияни назорат қилинишини йўқолишига олиб келиши мумкин.
Бу препаратларга тиазидлар ва бошқа диуретиклар, кортикостероидлар, фенотиазинлар, қалқонсимон бези гормонлари, эстрогенлар, перорал контрацептивлар, фенитоин, никотин кислотаси, симпатомиметиклар, калций каналлари блокаторлари ва изониазидлар киради.
Метформин қабул қилаётган пациент ушбу препаратларни қўллаганда синчковлик билан кузатув остида бўлиши ва қонда қандни миқдорини назорат қилиш керак.
Метформин плазма оқсиллари билан аҳамияциз даражада боғланади, ва шу сабабли қон зардобидаги оқсиллар билан экстенсив боғланадиган сулфонилмочевинага нисбатан оқсиллар билан кучли боғланувчи: салицилатлар, сулфаниламидлар, хлорамфеникол, пробенецид каби препаратлар билан ўзаро таъсири камроқ.