НСрецепт билан

Таркиби:

100 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: натрий хлориди – 0,9 г; ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

натрий хлориди

Препаратнинг савдо номи:

НС

Фармакалогик гуруҳи:

тузли эритма

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма

кўринадиган заррачалардан ҳоли бўлган тиниқ ва рангсиз эритма.

тузли эритма

V05SV01

Натрий асосан буйраклар орқали чиқарилади, бироқ бундай натрийнинг катта миқдори реабсорбция (буйрак орқали реабсорбция) бўлади. Натрийнинг катта бўлмаган миқдори ахлат билан ва терлаганда чиқарилади.

Ҳужайрадан ташқари изотоник дегидратация; гипонатриемия; парентерал юбориладиган дори воситаларини суюлтириш ва эритиш (асосий эритма сифатида) учун қўлланади.

Вена ичига (одатда томчилаб) юборилади. Эритманинг керакли дозаси мEкв ёки ммол натрий, натрий ионлари массаси ёки натрий хлориди массаси (1 г НаCл = 394 мг, 17,1 мEкв ёки 17,1 ммол На ва Сл) да ҳисобланиши мумкин. Дозаси пациентнинг ҳолати, организм томонидан йўқотилган суюқлик, На+ ва Сл- ионлари, пациентнинг ёши ва тана вазнига қараб аниқланади. Плазмада ва сийдикда электролитларнинг концентрацияларини синчиклаб назорат қилиш керак. Катталар учун натрий хлориди эритмасининг дозаси суткада 500 мл дан 3 л гача бўлган ҳажмни ташкил этади. Болалар учун натрий хлориди эритмасининг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 20 мл дан 100 мл гача бўлган дозани (боланинг ёши ва тана вазнига қараб) ташкил этади. Юбориш тезлиги пациентнинг ҳолатига боғлиқ. Парентерал юбориладиган дори воситаларни суюлтириш ва эритиш (асосий эритма-эритувчи сифатида) учун ишлатилганда тавсия этиладиган доза юбориладиган препаратнинг бир дозасига 50 мл дан 250 мл гача бўлган диапазонда бўлади. Бунда эритманинг дозаси ва юбориш тезлиги юбориладиган препаратни қўллаш бўйича тавсиялар билан аниқланади.

Ацидоз, гипергидратация, гипокалиемия. Тўғри қўлланганида нохуш самараларни ривожланиш эҳтимоли кам.

Гипернатриемия, ацидоз, гиперхлоремия, гипокалиемия, ҳужайрадан ташқари гипергидратация; мия ва ўпка шишига ҳавф туғдирувчи циркулятор бузилишлар; мия шиши, ўпка шиши, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, ГКС катта дозаларини ёндош буюришда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, периферик шишлар, преэклампсия, сурункали буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия), алдостеронизм ва организмда натрийни ушланиб қолиши билан боғлиқ бошқа ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Таърифланмаган. Бошқа дори воситалари билан аралаштрилганда мутаносиблигини визуал назорат қилиш керак. Бунинг учун эритманинг рангини ўзгариши ва/ёки чўкма ҳосил бўлиши, кристалларни, эримайдиган комплексларни пайдо бўлишини аниқлаш мақсадида тайёр бўлган эритмани визуал кузатиш керак. Шунингдек қўшиладиган препаратларни қўллаш бўйича йўриқномаларига эътибор бериш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Организмга ортиқча миқдорда хлоридни тушиши гиперхлоремик ацидозга олиб келиши мумкин. Бошқа препаратларни суюлтириш ва эритиш учун асосий эритма сифатида ишлатилганида, ортиқча юборилганда кузатиладиган симптомлар ва шикоятлар кўпроқ юбориладиган препаратларнинг ҳусусиятларига боғлиқ. Эритма ихтиёрсиз равишда ортиқча юборилганида даволашни тўхтатиш ва пациентнинг аҳволини баҳолаш керак.

Рецепт бўйича

100 мл, 250 мл ёки 500 мл эритма пластик флаконда ёки пластик пакетчада. Бир флакон ёки пакетча тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ёки йўриқномасисиз пластик ўрамга жойланган.

3 йил.