Нозепамрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг оксазепам; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, қанд, поливинилпирролидон, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

оксазепам (охазепам).

Препаратнинг савдо номи:

Нозепам

Фармакалогик гуруҳи:

анксиолитик воситалар, бензодиазепин ҳосилалари.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли, яссицилиндрик таблеткалар.

анксиолитик воситалар, бензодиазепин ҳосилалари.

N05BA04

Оксазепам меъда-ичак йўлларидан яхши (90-100%) сўрилади. Фаол модданинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига бир марталик доза қабул қилингандан кейин 1-3 соат ўтгач эришилади. Оксазепамнинг 95-98% плазма оқсиллари билан боғланади. Тақсимланиш ҳажми 0,6-2 л/кг ни ташкил этади. Такрорий дозалар қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги барқарор концентрациясига 2-3 кун давомида эришилади. Оксазепам гематоэнцефалик тўсиқ, шунингдек йўлдош тўсиғи орқали осон киради, кўкрак сути билан ажралади. Оксазепам жигарда оксазепам-о-глюкуронидгача (асосий фаол бўлмаган метаболити) тез метаболизмга учрайди. Бундан ташқари яна 6 та фаол бўлмаган метаболитларининг оз миқдори, қисман глюкуронид метаболитлари аниқланган. Ярим чиқарилиш даври ҳар бир одамда индивидуал бўлади ва 5 соатдан 15 соатгачани ташкил қилади. Дозанинг 87% дан кўпроғи метаболитлари кўринишида сийдик билан, 10% дан камроғи – ичак йўллари орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилиги ҳолатида метаболик клиренси ва эркин оксазепамнинг қон плазмасидаги концентрацияси норма чегарасида бўлади, лекин оксазепам-о-глюкурониднинг давомли ярим чиқарилиш даври туфайли тўпланиши мумкин. Аҳлат билан чиқарилиши буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражасига қараб ошади. Оксазепамнинг метаболизми жигарда амалга ошганлиги туфайли, жигар етишмовчилиги ҳолатида оксазепамнинг терапевтик самараси ва ножўя реакциялари кучайиши мумкин.

Хавотирлик, қўрқув, қўзғалиш, юқори таъсирчанлик билан бирга кечувчи невротик ҳолатлар. Хавотирлик ҳолати чақирган уйқусизлик. Алкоголли абстинент синдромини мажмуавий даволашда қўлланади. Нозепам депрессия ёки депрессия билан боғлиқ хавотирликни монотерапиясида қўлланмайди. Ҳар кунги муаммолар билан боғлиқ бўлган танглик ва безовталик, препаратни қўллашга кўрсатма бўлмайди.

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, суюқлик билан бирга қабул қилинади. Терапевтик самарага эришиш учун минимал самарали дозани қўллаш керак. Даволаш курси имконият даражада қисқа бўлиши керак. Хавотирлик, қўрқув, қўзғалиш, юқори таъсирчанлик билан бирга кечувчи невротик ҳолатлар: катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 24 соат давомида 10-30 мг 3-4 мартани ташкил қилади. Амбулатор даволашда одатда суткалик доза 20-30 мг (икки қабулда – эрталаб ва кечқурун) ни ташкил қилади. Оғирроқ ҳолларда доза 3 қабулга бўлиб, 60 мг гача оширилади, кўпроқ қисмини кечасига буюрилади. 60 мг дан юқори суткалик доза фақат стационар даволашда буюрилади. Максимал суткалик доза – 120 мг. Ўткир ҳолларда бир марталик доза ёки бир неча кун давомида даволаш билан чекланиш мумкин. 12 ёшгача бўлган болаларда Нозепамни қўллаш мумкин эмас. Хавотирлик ҳолати чақирган уйқусизликда: 10-30 мг дан уйқуга кетишдан ярим соат-бир соат олдин. Максимал бир марталик доза – 50 мг. Алкоголли абстинент синдромини мажмуавий даволашда: 10-30 мг дан кунига 3-4 марта. Кекса ёшдаги, заиф беморлар учун, жигар ва буйраклар функциясини бузилишлари, юрак ва ўпка етишмовчилигида, шунингдек бош миядаги органик ўзгаришларда суткалик доза 10 мг (эрталаб ва кечқурун 5 мг) ни ташкил қилади, зарурати бўлганида эҳтиётлик билан 15 мг гача оширилади.

Нозепам бошқа дори воситалари каби гарчи улар ҳамма пациентларда бўлмасада ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Ножўя самараларнинг тез-тезлиги бўйича таснифи: жуда тез-тез – (≥1/10); тез-тез – (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас). Ножўя таъсирлар индивидуал ҳисобланади ва дозанинг катталигига боғлиқ.

оксазепамга, бензодиазепиннинг бошқа ҳосилаларига ва/ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликоғир нафас етишмовчилиги (шу жумладан ностабил Мястҳениа гравис)ўткир ўпка етишмовчилигиуйқудаги апноэ синдроми (уйқуда нафас функциясини бузилиши)оғир жигар етишмовчилигисурункали психозларўткир порфирияемизиш даври12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситалар ёки алкогол билан заҳарланишда препаратни қўллаш мумкин эмас. Даволаш даврида ва препарат бекор қилинганидан кейин 3 кун давомида алкоголли ичимликларини истеъмол қилиш мумкин эмас. Оксибат натрий ва ритонавир билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Даволовчи шифокорни Сиз қабул қилаётган ҳамма, шунингдек рецепциз бериладиган дори воситалари ҳақида ҳам албатта хабардор қилинг. Бир вақтда натрий оксибати (бензодиазепинлар натрий оксибатининг таъсирини кучайтиради) ва ритонавир (қон плазмасида анксиолитик воситаларнинг концентрациясини ошириши мумкин) билан қўллаш мумкин эмас. Циметидин, дисулфирам, флувоксамин оксазепамнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини сусайтиришни кучайтириб, организмдаги метаболизмини сусайтиради (қон плазмасида оксазепамнинг концентрациясини оширади). Алфа-адреноблокаторлар, умумий наркоз учун воситалари, трициклик антидепрессантлар, гистаминга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, опиоид аналгетик воситалар, баклофен, лофексидин, моксонидин, набилон, тизанидин Нозепамнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради. Рифампицин Нозепамнинг таъсирини сусайтириб, организмда бензодиазепинларнинг метаболизмини тезлаштиради (қон плазмасида оксазепамнинг концентрациясини пасайтиради). Нозепам фенитоиннинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши ҳам, пасайтириши ҳам мумкин. Нозепам леводопани таъсирини сусайтириши мумкин (таъсир антагонизми). Нозепам билан бир вақтда ААФ ингибиторлари, адренергик нейронларнинг блокаторлари, алфа-блокаторлар, ангиотензин ИИ рецепторларининг антагонистлари, бета-блокаторлар, калций каналларининг блокаторлари, диуретик воситалар, нитратлар, клонидин, метилдопа, моксонидин, диазоксид, гидрализин, миноксидил ёки нитропрусид қўлланганида, кўрсатилган дори воситаларининг артериал босимни пасайтирувчи таъсирини кучайтиради. Алкогол билан бир вақтда истеъмол қилинганида марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсири кучаяди, шунингдек кўзда тутилмаган парадоксал реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Нозепамни буюрганда бензодиазепинларни қўллашга тааллуқли умумий маълумотларни эътиборга олиш керак.

Оксазепам йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳозирги вақтда оксазепамнинг тератоген таъсири ҳақида ягона фикр йўқ, лекин бензодиазепинлар юз суякларини битмаслиги ва юрак-қон томир аномалияларини чақириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Ҳомиладорлик даврида оксазепамни мунтазам, юқори дозаларда ва узоқ вақт қўллаш мумкин эмас. Агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлгандагина қўллашга йўл қўйилади. Ҳомиладорликнинг охирги ойларида ёки туғруқдан олдин препаратнинг юқори дозаларини қўллаш транзитор гипотермия, гипотензия ва нафас олишни бузилиши, седация, эмиз рефлексини сустлиги, “ланж бола” синдромини чақириши мумкин. Эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Оксазепам кўкрак сути билан ажралади, унинг кўкрак сутидаги концентрацияси она плазмасидаги концентрациясининг тахминан 10% ни ташкил қилади. Болада қарамлик ва нафас олишни бузилиши ривожланиши мумкин.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Оксазепам дазаси ошириб юборилганда ўлим кам ҳолларда кузатилган. Алкогол билан бир вақтда қўлланилганда оксазепамнинг токциклиги аҳамиятли даражада ошади. Симптомлари: уйқучанлик, онгни чалкашиши, ҳаракат координацияни ва мувозанатни бузилиши, нутқни бузилиши, гипотензия, марказий нерв тизимини сусайиши, ҳатто комагача. Оғир интоксикация ҳолатида нафасни сусайиши ва қон айланишини сусайиши (цианоз) ривожланиши мумкин. Агар марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа препаратлар ёки алкгол бир вақтда қўлланилса, бензодиазепинлар пациентнинг хаёти учун хавф туғдиради. Даволаш чоралари. Сўрилишни камайтириш учун фаоллаштирилган кўмир буюрилади (доза ошириб юборилгандан кейин бир соат давомида мақсадга мувофиқ). Симптоматик даволаш буюрилади, хаёт учун муҳим функцияларни тутиб туриш ва мониторингини таъминлаш керак. Бензодиазепинлар чақирган нафасни сусайиши холатида флумазенил самарали восита бўлиб ҳисобланади. Гемодиализ самарасиз. Ҳар қандай препаратнинг дозаси ошириб юборилишини даволаганда, пациент турли препаратларни қабул қилган бўлими мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва босма алюмин фолгали контур уяли ўрамга жойланади. 5 контур уяли ўрамдан рус  ва давлат тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

5 йил.