НовоСевенрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: эптаког алфа (рФВИИа) 1 мг (50 КЕД) ва 2 мг (100 КЕД), ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, калций хлориди дигидрати, глицил-глицин, полисорбат 80, метионин, сахароза, маннитол. эритувчи: гистидин 1,705 мг ёки 3,255 мг, инекция учун сув. 1 КЕД 1000 ХБ га (Халқаро Бирлик) мувофиқ келади. Суюлтирилганидан кейин эритманинг 1 мл да 1 мг эптаког алфа (фаоллаштирилган) сақланади. Суюлтирилгандан кейин эритманинг 1 мл дан 10 мг сахароза сақланади.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ептаког алфа (фаоллаштирилган)

Препаратнинг савдо номи:

НовоСевен

Фармакалогик гуруҳи:

Гемостатиклар. Қон ивиш факторлари.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

оқ рангли лиофилизация қилинган кукун. Эритувчи – тиниқ ёки деярли тиниқ рангсиз суюқлик. Тайёрланган эритма рН нинг тахминан 6,0 га тенг.

Гемостатиклар. Қон ивиш факторлари.

V02BD08.

Соғлом кўнгиллилар Қон ивишининг ВИИ факторини фаоллигини аниқлашнинг коагуляцион усулини қўллаб, дозо-эскалацион тадқиқотда оқ танли ва Монголоид ирқига мансуб 35 нафар соғлом кўнгиллиларда НовоСевен® препаратининг фармакокинетикаси ўрганилган. Соғлом кўнгилли гендер ва этник мансублигига мувофиқ равишда гуруҳлар бўйича тақсимланган ва НовоСевен® препаратини 40, 80 ва 160 мкг/кг тана вазнига дозаларда ва/ёки плацебо (хар бирига уч дозадан) юборилган. Фармакокинетик профили дозага тўғри пропорционал боғлиқлигидан далолат беради. Жинси ва этник мансублигидан қатъий назар, фармакокинетикаси бир хил бўлган. Ўртача стационар тақсимланиш ҳажми 130 дан 165 мл/кг диапозонда ўзгариб турган, клиренснинг ўртача қийматлари соатига 33,3 дан 37,2 мл/соат х кг гача ўзгариб турган, ярим парчаланиш даври эса 3,9 дан 6,0 соатгачани ташкил этган. Ингибиторли А ва В гемофилия ВИИ қон ивиш факторини миқдорий аниқлаш усулини қўллаб, НовоСевен® препаратининг фармакокинетик хусусиятлари болалар ёшидаги 12 нафар пациентда (2 ёшдан 12 ёшгача) ва 5 нафар катта пациентда қон кетиши бўлмаган шароитларда ўрганилган. Ушбу тадқиқотларда шунингдек препарат болаларга тана вазнига 90 ва 180 мкг/кг дозаларда юборилганда ҳам дозалар пропорционаллиги аниқланган, бу препаратнинг (17,5-70 мкг/кг рФВИИа) пастроқ дозаларини қўллаб ўтказилган олдинги тадқиқотлар натижаси билан мувофиқ келади. Болалар организмидан умумий клиренси учун ўртача кўрсаткичи катта пациентлар гуруҳи билан (78 қарши 53 мл/соат х кг) солиштирилганда тахминан 50% га юқори бўлган, айни пайтда ярим чиқарилиш даври эса иккала гуруҳда ўртача 2,3 соатни ташкил қилган. Ўртача мувозанатли тақсимланиш хажми болаларда 196 мл/кг ва катта пациентларда 159 мл/кг бўлган. Клиренс қиймати ёш билан боғлиқлиги аниқланган, демак, ёшроқ пациентларда препаратнинг клиренси 50% дан юқорироқ экан. ВИИ факторининг танқислиги НовоСевен® препаратининг бир марта 1 кг тана вазнига 15 ва 30 мкг дозада юборилганидаги фармакокинетикаси дозага аҳамиятли боғлиқ бўлмаган қуйидаги параметрлари бўйича жиддий фарқларга эга бўлмаган: умумий клиренси (70,8-79,1 мл/соат х кг), турғун ҳолатидаги тақсимланиш ҳажми (280-290 мл/кг), плазмада сақланишининг ўртача вақти (3,74-3,80 соат) ва организмдан ярим чиқарилиш даври (2,82-3,11 соат). Ин виво шароитида  плазмани тикланишининг ўртача кўрсаткичи тахминан 20% ни ташкил қилган. Гланцман тромбостенияси Гланцман тромбостенияси бўлган беморларда НовоСевен® препаратининг фармакокинетикаси ўрганилмаган, аммо тахминларга кўра препаратнинг фармакокинетик кўрсаткичлари А ва В гемофилияси бўлган беморлардаги каби бўлади.

НовоСевен® хирургик муолажаларда ва инвазив муолажаларда қон кетишини тўхтатиш ва олдини олиш учун қуйидаги гуруҳ беморларида ишлатилади: наслий гемофилия беморларда ВИИИ ёки ИХ қон ивиши омиллари ингибиторларининг титри >5БЕ бўлганиданаслий гемофилияли беморларда анамнезига асосланган ВИИИ ёки ИХ омилларига нисбатан иммун реакцияси кутилсаорттирилган гемофилияли беморлардаВИИ омилининг туғма танқислиги бўлган беморлардаГланцман тромбастенияси бўлган беморларда гликопротеин ИИб-ИИИа га ва/ёки ҲЛА (тўқималар мутаносиблиги антигенлари) антителолар мавжудлигида ва тромбоцитар массасини трансфузиясига рефракторлик бўлганида (ҳозирги вақтда ва ўтмишда).

Даволашни гемофилияни ва/ёки қоннинг ивишини бузилишини даволаш тажрибасига эга бўлган шифокорнинг кузатуви остида бошлаш керак. Ингибиторли билан ёки ВИИИ фактори ёки ИХ факторини юборилишига кутилаётган иммун реакцияси бўлган А ёки В гемофилия

Ножўя таъсирларнинг жиддийси ҳам, жиддий эмаси ҳам, аъзо тизимлари бўйича рўйхати қуйидагиларда кўрсатилган:

– фаол компонентига ёрдамчи моддаларга, сичқонлар, оғмахонлар, ёки сигирларнинг оқсилларига юқори сезувчанлик.

НовоСевен® препарати ва қон ивиш омилларининг концентратлари орасида ўзаро таъсир хавфи бўйича маълумотлар йўқ. Бир вақтда протромбин мажмуаси концентратларини (фаоллантирилган ва фаоллантирилмаган) ва НовоСевен® препаратини юбориш мумкин эмас. Мавжуд маълумотлар бўйича антифибринолитик воситалар гемофилияси бўлган беморларда, айниқса ортопедик операцияларда ва юқори фибринолитик фаолликка эга бўлган тўқималардаги операцияларда, масалан, оғиз бўшлиғида интраоперацион қон кетишини пасайтиради. Антифибринолитиклар ва НовоСевен® препаратини мажмуавий қўллаш тажрибаси чекланган. Клиника олди тадқиқотлари натижаси асосида (“Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлар” қаранг) рФВИИ ва рФВИИИ  қон ивиш омили препаратлари билан мажмуавий даволаш тавсия этилмайди. рФВИИ ва рФВИИИ қон ивиш омили ўзаро таъсири ҳақида клиник маълумотлар йўқ. Номутаносиблик НовоСевен® ни инфузион эритмалар билан аралаштириш ёки томчилагичда буюриш мумкин эмас

НовоСевен® препаратини қўллаш тромботик асоратлар ривожланиши ёки томир ички диссеминирланган қон ивиши синдроми (ДВС) ривожланишининг потенциал хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай холатларга оғир артеросклероз, ёрилган яралар, септицемия ва ДВС-синдроми киради. Тромботик асоратлар ривожланиш хавфини ошиши мавжуд бўлган ёки томир ичи ивиш диссеминацияланган синдроми (ДВС-синдроми) пациентларга, анамнезида юрак ишемик касаллиги ва жигар касаллиги, шу жумладан жаррохликдан кейинги даврдаги пациентларга ва чақалоқларга НовоСевен® препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Хар бир холатда санаб ўтилган холатлар билан бўлган пациентларни даволаш учун НовоСевен® препаратини қўллашдаги потенциал фойда таърифланган асоратларни уларда ривожланиш хавфига нисбатан цингаов чамалаб кўриш керак. Рекомбинантли ВИИа қон ивиш омили бўлган – НовоСевен® препарати сичқон ИгГ, сигир ИгГ ва бошқа маданийлаштирилган (оғмахонлар ва сигирларнинг зардоб оқсиллари) қолдиқ оқсилларининг изларини сақлаши мумкинлиги туфайли, ушбу препаратни қабул қилган беморларда, бу оқсилларга нисбатан юқори сезувчанлик ривожланишини жуда кам эҳтимоли бор. Бундай холатларда ангигистамин препаратларни вена ичига юборишни кўриб чиқиш керак. Аллергик ёки анафилактик реакциялар пайдо бўлганда препаратни юбориши зудлик билан тўхтатиш керак. Анафилактик шок ривожланган холатда унинг симптомларини бартараф қилиши учун стандарт даволаш қўлланади. Аллергик реакцияларни эрта симптомларини ривожланиши ҳақида пациентларни огохлантириш керак. Кўрсатилган симптомлар ривожланганда улар препарат билан даволанишини зудлик билан тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилишни бошлаш керак. Оғир қон кетишларда препаратни гемофилия ва ВИИИ ёки ИХ қон ивиш омилларига нисбатан ингибиторлари билан даволашга ихтисослашган клиникаларда ишлатилиши яхшироқ ҳисобланади, ва имкони бўлса гемофилияни даволашга ихтисослашган шифокор билан ҳамкорликда бўлиши керак. Агар беморда қон кетишини тўхтатиш имкони бўлмаса, уни дархол гильзаизация қилиш зарур. НовоСевен® препаратини уй шароитида қўлланганлигини ҳар бир хол ҳақида шифокорга ёки клиникага хабар беришлари лозим. ВИИ омилининг танқислиги бўлган беморларда, протромбин вақтини ва ВИИ омилининг фаоллигини НовоСевен® препаратини юборишдан олдин ва кейин назорат қилиш керак. ВИИ фактор омилини танқислиги бўлган беморларда протромбин вақтини ва ВИИ фактор фаоллигини НовоСевен® препаратини юборишдан олдин ва кейин назорат қилиш керак. Агарда препаратни тавсия қилинган дозаси юборилишига қарамасдан ВИИа омилининг фаоллиги кутилган даражасига етмаса ёки қон кетиши давом эца, антителалар ҳосил бўлганлигини тахмин қилиш мумкин. Бундай ҳолда антителалар мавжудлигига тахлил ўтказиш керак. ВИИ қон ивиш фактори танқислиги бўлган пациентларда жарроҳлик аралашувлари жараёнида НовоСевен® препарати қўлланганда тромбозлар холати хақида маълумот бўлган, лекин НовоСевен® препарати билан даволаниш фонида ВИИ қон ивиш фактори танқислиги бўлган беморларда тромбоз хавфи хақида маълумотлар йўқ. (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг). Фруктозани ўзлаштираолмаслиги ва глюкоза, галактоза ва сахароза изомалтозани сўрилиши етишмовчилиги билан боғлиқ кам наслий муаммолари бўлган пациентларга ушбу дори препаратини қабул қилиш керак эмас.

Ҳомиладорлик Эҳтиёткорлик чораси сифатида НовоСевен® препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллашдан сақланиш керак. Ҳомиладорлик вақтида қўллаш бўйича маъқулланган кўрсатмаларга кўра чегараланган маълумотлар рФВИИа ни ҳомиладорликнинг кечишига ва ҳомила/чақалоқ соғлиғига таъсири йўқлигини тасдиқлайди. Бошқа эпидемиологик маълумотлар хозирги вақтда йўқ. Ҳайвонлардаги тажриба ҳомиладорлик кечишига, ҳомила ривожланишига/чақалоқ ва туғруққа нисбатан бевосита ёки бевосита зарарини аниқламаган (хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотларига қаранг). Эмизиш дари рФВИИа аёл кўкрак сутига ажралиши номаълум. Ҳайвонларда рФВИИа сутига ажралиши аниқланмаган. Эмизишни давом эттириши бекор қилиш хақида ёки НовоСевен® препарати билан даволашни давом эттириш бекор қилиш ҳақида хулосани бола учун эмизишни фойдаси ва аёллар учун НовоСевен® препаратини билан даволашдан фойдаланишдан келиб чиқиб қабул қилиш керак. Фертиллик Клиник олди тадқиқотлар маълумотлари ва постмаркетинг маълумотлар фертил ёшидаги аёл ва эркакларга рФВИИа зарарли таъсирини кўрсатмаган.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Олдиндан эритувчиси билан тўлдирилган шприцга шикаст етказмаслик учун, уни музлатилмасин. Ёруғликдан ҳимоялансин.

НовоСевен® препаратини дозалимитацияловчи токциклиги клиник тадқиқотларда ўрганилмаган. Гемофилияли пациентларда дозани ошириб юборилишини бир қанча холатлари ҳақида маълумотлар бўлган. Дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ ягона асорат 5,5 мг ўрнига 16 ёшли пациентда 24 мг рФВИИа олган 16 ёшли пациентда ўтиб кетувчи артериал босимини бироз ошиши кузатилган. Орттирилган гемофилияси ёки Гланцман тромбастенияси бўлган пациентларда дозани ошириб юборилиши холлари ҳақида маълумотлар бўлмаган, ВИИ қон ивиш фактори танқислиги бўлган пациентлар учун тавсия этилган дозаси рФВИИа 15-30 мкг/кг ташкил қилган, тавсия этилган дозадан 10-20 марта каттароқ препарат дозасини олаётган эркак (80 ёшдан ошганларда) кекса пациентларда дозани ошириб юборилишини бир холати тромботик асоратлар билан (мияни энса сохаси томирлари тромбози) боғлиқ бўлган. Шунингдек ВИИ қон ивиш фактори танқислиги бўлган бир пациентда ФВИИ ва НовоСевен® препаратига антителалар ривожланишини дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлганлиги ҳақида маълум бўлган. Тавсия этилган дозаларда оширмаслик керак, чунки ушбу қўшимча хавфи билан боғлиқ маълумот мавжуд эмас.

Рецепт бўйича

1 мг (50 КЕД) эритма тайёрлаш учун вена ичига юбориш учун лиофилизат, 1 гидролитик синф рангсиз шиша флаконда 2 мг (100 КЕД) полипропилен қопқоқли “Снап-офф” алюмин қалпоқчаси ва хлорбутил резина тиқин билан беркитилган. 1 мл, 2 мл дан эритма (1 мг ва 2 мг доза учун мувофиқ) 1 гидролитик синф шиша шприцга олдиндан тўлдирилган полипропиленли чегараси билан, бромбутил резина почтальони, полипропилен тиқинли бромбутил резинадан қалпоқчаси билан. 1 флакон лиофилизат билан, 1 шприц эритувчиси билан, 1 адаптер флакон учун ва 1 шток почтальон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил. Тайёрланган эритма физик ва химик хусусиятларни 6 соат давомида 25ºС ҳароратда ва 24 соат давомида 5ºС ҳароратда сақлайди. Микробиологик нуқтаи назардан препаратни тайёр бўлгандан кейин дархол қўллаш керак. Агар препарат дархол юборилмаган холда, давомийлиги ва сақлаш шароити учун фойдаланувчи жавобгардир (2ºС дан 8ºС гача ҳароратда 24 соатдан кўп эмас), ўрнатилган тартибда тасдиқланган назоратдаги асептик шароитда тайёрланган эритма холатидан ташқари.