НовоМикс 30 ФлексПенрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди Фаол модда: 100 ТБ эрувчи инсулин аспарт*/протамин кристалланган инсулин аспарт* ни 30/70 нисбатда (3,5 мг га эквивалент). Бир олдиндан тўлдирилган шприц ручка 300 ТБ га эквивалент 3 мл модда сақлайди. *Инсулин аспарт рекомбинант ДНК технология усули бўйича Саcчаромйcэс Cэревициаэ да олинади. Ёрдамчи моддалар: глицерол, фенол, метакрезол, рух хлориди, натрий гидрофосфат дигидрати, натрий хлориди, протамин судьяи, хлорид кислотаси/натрий гидроксиди (рН ни тўғрилаш учун) ва инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

НовоМикс® 30 ФлексПен®

Фармакалогик гуруҳи:

Қандли диабетни даволаш учун препаратлар. Ўртача ёки давомли таъсирли тез таъсир қилучи препаратлар билан қўшилган инсулинлар ва инекция учун аналоглари.

Дори шакли:

олдиндан тўлдирилган шприц ручкада инекция учун суспензия 100 ТБ/мл

инекция учун оқ суспензия олдиндан тўлдирилган ФлексПен® шприц ручкада.

Қандли диабетни даволаш учун препаратлар. Ўртача ёки давомли таъсирли тез таъсир қилучи препаратлар билан қўшилган инсулинлар ва инекция учун аналоглари.

A10AD05.

Инсулин зарур бўлган қандли диабети бўлган беморларни даволаш учун қўлланилади.

НовоМикс® 30 фақат тери остига юбориш учун мўлжалланган. НовоМикс® 30 ни вена ичига юбориш мумкин эмас, чунки бу оғир гипогликемияга олиб келиши мумкин. Шунингдек мушак ичига юборишга ҳам йўл қўймаслик керак. НовоМикс® 30 ни инсулинли инфузион насосларда ишлатиш мумкин эмас. НовоМикс® 30 тери остига инекциялар кўринишида сон ёки қорин деворининг олд соҳасига юборилади. Агар қулай бўлса, думба ёки делтасимон мушак соҳалари ишлатилиши мумкин. Липидодистрофия ривожланиши хавфини камайтириш учун, инекция жойларини бир соҳа чегараларида доимо алмаштириб туриш керак. Инсулиннинг барча препаратлари учун бўлгани каби, таъсири давомийлиги доза, инекция жойи, қон оқими, харорат ва жисмоний фаолликка қараб ўзгариши мумкин. Икки фазали одам инсулинига нисбатан, НовоМикс® 30 нинг таъсири тезроқ бошланади ва уни бевосита овқатланиш олдидан юбориш керак. Зарурати бўлганда НовоМикс® 30 овқат қабул қилингандан кейин тезда юборилиши мумкин. НовоМикс 30 шахсий равишда дозаланади ва пациентнинг эҳтиёжларига мувофиқ белгиланади. Оптимал гипогликемик даражага эришиш учун қондаги глюкозанинг даражасини мониторлаш ва инсулиннинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади. 2 тип қандли диабети бўлган пациентларда, НовоМикс® 30 ни монотерапия сифатида буюриш мумкин. НовоМикс® 30 ни шунингдек, агар пациентнинг қонидаги глюкозанинг даражасини фақат перорал диабетга қарши препаратлар билан етарли даражада бошқариш мумкин бўлмаган пациентларда, перорал диабетга қарши препаратлар билан бирга буюриш мумкин.

а. Хавфсизликнинг қисқача таърифи НовоМикс® 30 ишлатувчи пациентларда кузатиладиган ножўя реакциялар, асосан инсулиннинг фармакологик самараси билан боғлиқ. Даволаш вақтида энг кўп кузатиладаган нохуш реакция гипогликемия ҳисобланади. Гипогликемияларнинг тез-тезлиги пациентларнинг популяциясига, дозалаш схемасига ва гликемия назоратини даражасига қараб ўзгаради, қуйида С бўлимига қаранг. Инсулин билан даволашнинг бошида, рефракциянинг бузилишлари, шиш ва инекция жойида реакциялар (оғриқ, қизариш, эшакеми, яллиғланиш, қонталашлар, инекция жойида шиш ва қичишиш) юз бериши мумкин. Бу реакциялар одатда вақтинчалик характерга эга бўлади. Қондаги глюкоза даражаси назоратини тез яхшиланиши, одатда қайтувчан бўлган ўткир оғриқли невропатия билан боғлиқ бўлиши мумкин. Гликемия даражасини назоратини кескин яхшиланиши билан инсулин билан даволашни жадаллаштириш, диабетик ретинопатияни вақтинчалик ёмонлашиши билан кечиши мумкин, айни пайтда гликемия назоратини узоқ муддатли яхшиланиши диабетик ретинопатиянинг авж олиши хавфини пасайтиради. Ножўя реакцияларнинг жадвал рўйхати Қуйида санаб ўтилган ножўя реакциялар, клиник синовларнинг маълумотларига асосланган ва МедСРД (Медицинский словар терминов для регулятивной деятелности) тез-тезлигига ва аъзолар тизими синфига қараб таснифланади. Тез-тезлик мезонлари қуйидагига мувофиқ белгиланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Иммун тизими томонидан бузилишларТез-тез эмас – эшакеми, тошма, тошмалар*Жуда кам ҳолларда- анафилактик реакциялар*Метаболизм ва овқатланиш-ни бузилишлариЖуда кам ҳолларда – гипогликемия*Нерв тизими томонидан бузилишларКам ҳолларда – периферик нейропатия (оғриқли невропатиялар)Кўриш аъзоси томонидан бузилишларТез-тез эмас – рефракция бузилишлариТез-тез эмас – диабетик ретинопатияТери ва тери ости клетчатка- си томонидан бузилишларТез-тез эмас – липидодистрофия*Умумий бузилишлар ва инекция жойидаги реакцияТез-тез – инекция жойидаги реакцияларТез-тез эмас – шишлар *С бўлимига қаранг.

Инсулин аспарт ёки тўлдирувчилардан биронтасига юқори сезувчанликда (Ёрдамчи моддаларга қаранг) қўллаш мумкин эмас.

Глюкозанинг метаболизми билан ўзаро таъсир этувчи қатор дори воситалари маълум.

Турли соат минтақалари орасидаги худудга сафар олдидан, маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилиш керак, чунки пациент инсулин ва овқатни турли вақтда қабул қилиши керак бўлади.

Совутгичда (2оС-8оС) сақлансин. Совутувчи элементдан узоқда сақлансин. Музлатилмасин. Яроқлилик муддати этикеткада ва қутида кўрсатилган. НовоМикс® 30 Флекс Пен ® совутгичдан олинганидан кейин, биринчи бор ишлатиш учун йўриқномаларга мувофиқ инсулинни қайта суспензияланиши олдидан НовоМикс® 30 Флекс Пен® га хона ҳароратига эришишга имкон бериш тавсия этилади.

Инсулиннинг дозасини ошириб юборилишини аниқ ҳолларини аниқлаш мумкин эмас, лекин пациентнинг эҳтиёжларига нисбатан ҳаддан зиёд юқори дозаларни юборилганда, кетма-кет босқичлар кўринишида гипогликемия ривожланиши мумкин: Гипогликемиянинг енгил эпизодларини глюкоза ёки қанд сақловчи махсулотларни оғиз орқали юбориш йўли билан даволаш мумкин. Худди шунинг учун диабетикларга доимо ўзларида қанд сақловчи маҳсулотларни олиб юриш тавсия этилади.Пациентнинг эс хушини йўқотишига олиб келувчи гипогликемиянинг оғир эпизодларини, ўргатилган одам ёрдамида ёки соғлиқни сақлаш мутахассислари ёрдамида глюкагонни (0,5 дан 1 мг гача) мушак ичига ёки тери остига юбориш, ёки глюкоза эритмасини вена ичига юбориш билан даволаш мумкин. Агар пациентга 10 дан 15 минутгача бўлган вақт чегараларда глюкагон таъсир қилмаса, глюкоза эритмасини вена ичига юбориш керак. Пациент хушига келтирилгандан кейин, бу ҳолатни қайталанишини олдини олиш учун углеводларни перорал қабул қилиш тавсия этилади.

Рецепт бўйича

3 мл суспензия почтальон (бромбутил резина) ва тиқин (бромбутил/полиизопрен резина) билан беркитилган шиша (1 турдаги шиша) картриджда, полипропилендан бўлган олдиндан тўлдирилган мултидозаланган бир марталик шприц-ручкада сақланади. Картридж қайта суспензияланишни енгиллаштириш учун шиша шар сақлайди. Ўрамда 5 ёки 10 ўлчамли олдиндан тўлдирилган бир марталик шприц-ручка. Ўрамнинг ҳамма ўлчамлари ҳам сотувда бўлмаслиги мумкин.

24 ой.