Новокаин эритмасининг дозаси ва концентрацияси жаррохлик аралашувининг характери, қўллаш усули, пациентнинг ҳолати ва ёшига боғлиқ.
Препарат тери ичига, мушак ичига, вена ичига юборилади.
Маҳаллий анестезия учун Инфилтрацион анестезия учун 0,25%-0,5% эритмалар қўлланади (бир марта юбориш учун 1 г дан ошмайди); тўқималар инфилтрацияси усули бўйича (А.В.
Вишневский бўйича) анестезия қилиш учун – 0,125%-0,25% эритмалар; ўтказувчи, эпи- ва перидурал анестезия учун 2% ли эритманинг 20-25 мл; орқа мия анестезияси учун – 2% ли эритманинг 5 мл қўлланади.
Инфилтрацион анестезия учун (катталар учун) қуйидаги максимал дозалар белгиланган: операцияни бошида биринчи бир марталик дозаси – 1,25 г (0,25% ли эритманинг 500 мл) ёки 0,75 г (0,5% ли эритманинг 150 мл) дан ошмайди.
Кейинчалик операциянинг ҳар бир соати давомида – 2,5 г (0,25% ли эритманинг 1000 мл) ёки 2 г (0,5% ли эритманинг 400 мл) дан ошмайди (адреналинсиз 0,5 г гача бир марта ва адреналин билан 1 г юборилади).
Сўрилишини камайтириш ва таъсирини узайтириш учун Новокаин 0,1% адреналин эритмаси билан бирга ишлатилади, уни 2-5 мл Новокаин эритмасига асептик шароитда 1 томчи ҳисобидан қўшилади.
Суяк ичи анестезиясида 0,25% ли эритмани 50-150 мл ни қўллаш мумкин.
Блокадалар ўтказиш учун Экземалар ва нейродермитда паравертебрал блокадани ўтказишда сезувчан нерв тутамлари соҳасига 0,25% ли Новокаин эритмасини тери ичига 70-100 мл ни инекция қилиш тавсия этилади.
Паранефрал блокадада (А.В.Вишневский бўйича) буйрак атрофи ёғ клетчаткасига 0,5% ли Новокаин эритмасининг 50-80 мл ёки 0,25% ли Новокаин эритмасининг 100-150 мл юборилади.
Вагосимпатик блокадада 0,5% ли Новокаин эритмасининг 30-100 мл юборилади.
Новокаиннинг максимал дозалари (катталар учун): мушак ичига юборилганида бир марталик дозаси – 0,1 г, вена ичига юборилганида бир марталик дозаси – 0,05 г; парентерал юборилганида суткалик дозаси 0,1 г ни ташкил этади.
Новокаиннинг пастроқ концентрацияларини (0,125% ёки 0,25%) қўллаш зарурати бўлганида, қўллашдан олдин препарат натрий хлоридининг стерил изотоник эритмасида керакли концентрациягача суюлтирилади.
Вена ичига юбориш натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтириб, секин амалга оширилади.
Педиатрия амалиётида препаратнинг дозаси тана вазнига қараб аниқланади, 1 кг тана вазнига 15 мг дан ошмаслиги керак.
Ножўя таъсирлари Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, уйқучанлик; кам ҳолларда – тремор, тиришишлар; Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш; Юрак қон-томир тизими томонидан: артериал гипотензия, коллапс, брадикардия, кўкрак қафасида оғриқ; Кўриш ва эшитиш аъзолари томонидан: кўриш ва эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар, нистагм; Қон томонидан: метгемоглобинемия; Аллергик реакциялар: дерматит, эшакеми, терини қичишиши, эритема, ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар прокаин ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;тўқималарда яққол фиброз ўзгаришлар инфилтрат усули билан анестезия қилиш учун;юборилган жойда йирингли жараённи ривожланиши;ўткир қон кетиши билан кечувчи шошилинч операциялар;миастения;артериал гипотензия;12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.