Инфилтрацион анестезия учун 0,25%-0,5% ли эритмалар қўлланади: А.В.Вишневский усули бўйича анестезияси учун (таранг ўрмаловчи инфилтрация) 0,125%-0,25% ли эритмалар; паранефрал блокадада 0,25%-0,5% ли эритма (100-150 мл ёки 50-80 мл); вагосимпатик блокадада 0,25% ли эритма (30-100 мл); перидурал анестезия учун 2% ли эритма (20-25 мл); нейродермитда, ишиасда, экземада циркуляр ва паравертебрал блокада учун тери ичига 0,25%-0,5% ли эритма юборилади.
Сўрилишини камайтириш ва таъсир этишини узайтириши учун маҳаллий анестезияда препаратга 0,1% ли адреналин гидрохлориди эритмасидан 2-10 мл га 1 томчи ҳисобидан қўшилади.
Совуқурганида (реакциягача бўлган босқичда) периферик томирларнинг спазмини кетказиш ва микроциркуляцияни яхшилаш учун артерия ичига 10 мл 0,25% ли препарат эритмаси, 2 мл 1% ли никотин кислотасининг эритмаси ва 10000 ТБ гепариндан ташкил топган аралашма юборилади.
Вена ичига 1 мл дан 10-15 мл гача 0,25% ли эритма, аста-секин, яхшиси изотоник натрий хлориди эритмасида юборилади.
Инекция миқдори (баъзи ҳолларда 10-20 гача) касалликнинг оғирлигига боғлиқ бўлади.
Юқори дозалари (катталар учун): вена ичига (0,25% ли эритма) – 0,05 г (20 мл); суткалик доза вена ичига юбориш учун (0,25% ли эритма) – 0,1 г (40 мл).
Инфилтрацион анестезия учун қуйидаги юқори дозалари белгиланган (катталар учун): операциянинг бошида биринчи доза – 1,25 г дан юқори эмас – 0,25% ли эритма (500 мл) ёки 0,75г-0,5% ли эритма қўлланганида (150 мл).
Кейинчалик операциянинг ҳар соати давомида – 2,5 г дан юқори бўлмаган 0,25% ли эритма (1000 мл) ёки 2 г дан юқори бўлмаган 0,5% ли эритма (400 мл) дозада қўлланади.