Ностон rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Ербағирлаган темиртиканнинг меваси (Трибуиус террестрис)                    25,0 мг Кратева пўстлоғи (Cратаевиа нурвала)                                                        25,0 мг Арпа кулидан олинган калий карбонати (Яваксшар)                          10,0 мг Бир уруғли Бутия гуллари (Бутеа моносперма)                                      50,0 мг Натрий нитрати (Сурякшар)                                                                     10,0 мг Cэркилтикли зирк илдизи (Берберис аристата)                                            50,0 мг Коммифора мукули (Cоммипҳора мукул)                                                50,0 мг Дағал соломоцвет кули (Ачйрантҳеа аспера)                                           8,0 мг Парпати (Сwэт парпати)                                                                               25,0 мг Уятчан мемоза уруғи (Мимоса пудиcа)                                                      15,0 мг Экма турп (Рапҳанус сативус)                                                                     8,0 мг Кокос ёнғоғи пўстлоғида ишлов берилган натрий хлориди (Cоcус нуcифера)                                                                            8,0 мг Ҳинд моши (Доличос бифлорус)                                                                   60,0 мг Дихростахис сизий (Дичростйчус cинереа)                                              30,0 мг Тукли Эрва илдизлари (Аэрва Ланата)                                                      30,0 мг Колеус (Cолеус амбониcус)                                                                         30,0 мг Фаол бўлмаган ингредиентлар: Коллоид кремний диоксиди                                                                     4,0 мг Тозаланган талк                                                                                        4,0 мг Ёрдамчи ингредиентлар: коллоид кремний диоксиди, тозаланган талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Ербағирлаган темиртиканнинг меваси, кратева пўстлоғи, арпа кулидан олинган калий карбонати, бир уруғли бутия гуллари, натрий нитрати, cэркилтикли зирк илдизи, коммифора мукули, дағал соломоцвет кули, парпати, уятчан мимоза уруғи, экма турп, кокос ёнғоғи пўстлоғида ишлов берилган натрий хлориди, ҳинд моши, дихростахис сизий, тукли эрва илдизлари, колеус.

Препаратнинг савдо номи:

Ностон

Фармакалогик гуруҳи:

Нефрология ва урологияда қўлланадиган восита.

Дори шакли:

Капсулалар.

Ўзига хос ҳидли, доривор ўсимликларнинг майда элементлари билан жигарранг-яшил рангли юмшоқ кукун сақловчи тўқ-қизил рангли “0” ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

Нефрология ва урологияда қўлланадиган восита.

Мажмуавий даволаш таркибида: – сийдик-тош касаллиги ва кристаллурия (уратлар, оксалатлар, фосфатлар, карбонатлар); -сийдик-чиқариш йўлларининг носпецефик инфекциялари (уретритлар, циститлар, пиелонефритлар); – дизурик ҳолатлар; – подагра. Сийдик-чиқариш йўлларининг спазмини ва буйрак санчиғини бартараф этади. Сийдик-тош касаллигини олдини олиш, шу жумладан конкрементларни мустақил чиқиши ёки олиб ташланишидан кейин қўлланади.

Сийдик тош касаллигини мажмуавий даволашда препарат 2 капсуладан суткада 2-3 марта 4-6 ой давомида ёки тошлар чиқарилганича буюрилади. Сийдик чиқариш йўлларини мажмуавий даволашда препарат 2 капсуладан суткада 2-3 марта жараён бартараф қилингунича буюрилади. Тошлар чиққанидан ёки жаррохлик йўли билан олинганидан кейин қайталанишини олдини олиш учун – 2 капсуладан суткада 1 марта 1 ой давомида, сўнгра 1 капсуладан суткада 2 марта 4-5 ой давомида буюрилади.

Аллергик реакциялар.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Таърифланмаган.

Ностоннинг терапевтик таъсири аста-секин ривожланиши туфайли, сийдик чиқариш йўлларининг соҳасида ўткир оғриқлар бўлганида препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди ва уни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат дозасини ошириб юбориш ҳолларида ножўя таъсири белгиларини кучайиши мумкин. Бунда симптоматик даволашни ўтказиш зарур.

Рецепциз

60 капсуладан пластмасса флаконда, ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.