Нормодоксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Доксиламин сукцинати – 10 мг; пиридоксин гидрохлориди – 10 мг Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, лактоза, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, магний стеарати, талк, аэросил, АКРИ КОАТ Л- 100, ацетон, изопропил спирти, дибутилфталат, титан диоксиди, сансет сариги, полиетиленгликол-6000.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Доксиламин сукцинат, пиридоксин гидрохлорид.

Препаратнинг савдо номи:

Нормодокс

Фармакалогик гуруҳи:

Ухлатувчи восита.

Дори шакли:

Ичакда эрувчи қобик билан қопланган таблеткалар.

Зарзарғалдоқ рангли, думалоқ, икки томони қабариқ, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ухлатувчи восита.

R06AA09

Доксиламин сукцинати. Сўрилиши – юкори, жигарда метаболизмга учрайди. Гистогемотик тўсиқлар орқали яхши ўтади (гематоэнцефалик тўсиқни хам қушиб). Узгармаган холда 60% буйраклар орқали, қисман – меъда-ичак юллари орқали чиқарилади. Пиридоксин гидрохлориди. Ингичка ичакда тез сўрилади. Жигарда фармакологик фаол метаболитларининг хосил бўлиши билан метаболизмга учрайди (пиридоксал фосфат ва пиридоксаминофосфат). Барча тўқималарга яхши утади; асосан жигарда тўпланади. Юлдош орқали утади, кўкрак сути билан ажралади. Буйраклар оркали. шунингдек гемодиализ вақтида чиқарилади.

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши, кундузги вақтдаги уйқучанлик, оғизнинг қуриши, аккомодациянинг парези, кабзият, сийдикнинг тутилиши, кам – тиришишлар кузатилиши мумкин.

Доксиламин сукцинати Барбитуратлар, бензодиазепинлар, клонидин, опиоид аналгетиклар, нейролептиклар, анксиолитиклар билан бир вақтда қулланганида марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кучаяди. Апоморфинга бўлган қусиш рефлексини пасайтириши мумкин. М-холиноблокловчи воситалар билан бирга қабул қилинганида ножуя таъсирларини пайдо бўлишини хавфи ошади: огизни қуриши, сийдикни тутилиши. Алкоголни препаратнинг седатив таъсирини кучайтириши туфайли, алкоголли ичимликлар ва алкогол сақловчи дори препаратларини истеъмол қилишдан сақланиш лозим. Пиридоксин гидрохлориди Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради; леводопанинг фаоллигини сусайтиради. Юрак гликозидлари (пиридоксин миокардда қисқарувчи оқсиллар синтезини оширишга ёрдам беради), глутамин кислотаси, калий ва магний аспарагинати билан мутаносиб. Тиамин ва цианокобаламин билан фармацевтик номутаносиб.

Қурук, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ножуя реакцияларининг кучайиши. Даволаш: симптоматик даволаш. Махсус антидоти юк.

Рецепт буйича

Ичакда эрувчи қобик билан қопланган таблеткалар. 100 таблетка қўллаш буйича юриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.