Ниппельгрипп плюс rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир қобиқсиз таблетка сақлайди: фаол моддалар: 500 мг парацетамол, 30 мг кофеин, 10 мг фенилефрин гидрохлориди, 2 мг хлорфенирамин малеати. ёрдамчи моддалар: крахмал, сариқ хинолин бўёвчиси, калций судья дигидрати, повидон, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний, тозаланган талк, натрий кроскармелоза, натрий лаурилсулфати, натрий крахмал гликоли, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, фенилефрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати, кофеин

Препаратнинг савдо номи:

Ниппельгрипп плюс

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

таблеткалар

сариқ рангли, капсула шаклли, қобиқсиз, бир томони рискали, “Н”, “Г” ёзувли ва бошқа томони “ПЛУС” ёзуви бўлган таблеткалар.

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

N02BE51

Парацетамол ичга қабул қилинганида тез ва яхши сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 10-60 минутдан кейин эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдош орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозига олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлар кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача вақт орасида ўзгаради. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу организмда метаболитларни тўпланишига олиб келади. Ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида фенилефрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйраклар орқали чиқарилади. Хлорфенирамин малеат ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши – юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври – 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади. Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организмга яхши тақсимланади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан кейим эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади.

Иситма ва гриппдан тез ҳалос этади. Ниппельгрипп® плюс таблеткалари иситма, шамаллош, грипп, танадаги оғриқ (бўғим ва мушаклардаги оғриқ), аллергик ринит, бурун битиши, тумов, кўз ёшланиши, томоқ қичиши, синусит, бош оғриғи, инфлюенца бўлганида қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: ичга 1 таблеткадан ҳар 4-6 соатда ёки шифокор кўрсатмасига кўра буюрилади. 24 соат ичида 6 таблеткадан ортиқ қабул қилинмасин. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: ичга ½ таблеткадан ҳар 4-6 соатда ёки шифокор кўрсатмаси буйича ичга қабул қилинсин. 24 соат ичида 3 таблеткадан ортиқ қабул қилинмасин. 6 ёшдан кичик бўлган болалар: фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

Препарат тавсия этилган дозаларда яхши ўзлаштирилади. Баъзида қуйидаги ножўя самаралар кузатилиши мумкин: Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши; Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак етишмовчилиги, ўткир тубуляр некроз, интерстициал нефрит; Қон тизими томонидан: анемия, метгемоглобинемия; Нафас тизими томонидан: ҳансираш, эозонофил пневмония; Юрак қон-томир тизими томонидан: гипертония, гипотония; Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқуни бузилиши, уйқусизлик, толиқиш, юқори қўзғалувчанлик; Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик, тери тошмаси, эритема, эшакеми, анафилакция; Агар ножўя самараларнинг симптомлари мавжуд бўлса, препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг йўқолиши керак. Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;ҳомиладорлик, лактация даври;болалар (6 ёшгача);

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятниивожланиш хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукомани ривожланиш хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирекцияга олиб келиши мумкин. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради.

Препаратни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйраклар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Қоронғи ва қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

4 таблеткадан блистерда. 25 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 100 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга пластик қутига жойланган.

4 йил.