Ниппельгрипп Джуниор rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 125 мг            парацетамол                            БФ; 5 мг                фенилефрин гидрохлориди   БФ; 1 мг                хлорфенирамин малеати       БФ; ёрдамчи моддалар: полиетиленгликол, глицерол, сорбитол, метилпарабен, пропилпарабен, натрий сахарин, кармуазин бўёвчиси, қулупнай ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, фенилефрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати.

Препаратнинг савдо номи:

Ниппельгрипп Джуниор

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетик-антипиретик.

Дори шакли:

сироп

пушти рангли сироп

аналгетик-антипиретик.

N02BE51

Ниппельгрипп Джуниор парацетамол сақлайди, бу меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва унинг плазмадаги чўққи концентрациясига препарат қабул қилинганидан кейин  2 соат ўтгач эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан глюкуронид ва судья конъюгатлари кўринишида чиқарилади. 5% дан камроғи сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соат. Одатдаги терапевтик дозаларда плазмадаги боғланиши салбий таъсир кўрсатмайди. Жуда кам миқдорларда ҳосил бўладиган гидроксил гуруҳи қўшилган метаболитлари жигарда глютатион томонидан заҳарсизлантирилади, жигар функцияси бузилишида улар жигарда тўпланиши мумкин. Фенилефрин меъда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилади. Организмнинг барча тўқималари ва суюқликларига тақсимланади ва жигарда секин метаболизмга учрайди. Ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Подагра ва жигар касалликларида, фенилефрин мунтазам бўлмаган сўрилишда ва жигардан бирламчи ўтишида моноаминооксидазагача ўзгариши натижасида  паст биоэквивалентликка эга. Хлорфенирамин малеати меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оғиз орқали қабул қилинганидан кейин плазмадаги чўққи концентрациясига 1-4 соатда эришилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига чиқади. Хлорфенирамин плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланади ва организмда метаболизмга учрайди. Асосан метаболитлари сифатида сийдик билан чиқарилади.

Ниппельгрипп Джуниор сиропи бурун битиши, аллергик ринит, тумов, аксириш, кўзни ёшланиши, бурун ёки томоқ қичиши, синусит, грипп, шамоллаш, бош оғриғи, танада оғриқ ва грипп билан боғлиқ бўлган иситмада қўлланади.

6-12 ёшли болаларга: 10 мл дан кунига  3-4 марта. 2-6 ёшли болаларга: 5 мл дан кунига 3-4 марта. 1-2 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл дан кунига 3-4 марта буюрилади.

Парацетамолни ножўя таъсирлари гематологик реакциялар, жумладан, тромбоцитопения, пацитопения, нейтропения ва агранулоцитоз аниқланган бўлсада, одатда кам ҳолларда ва суст кечади. Терини қизариши, уйқусизлик ва ўта юқори сезувчанликни бошқа реакциялари аниқланган. Фенилефринни юзага чиқиши  мумкин бўлган ножўя реакциялари асабийлашиш, уйқусизлик, дам олмаслик, бош оғриғи, кўнгил айниши, меъдада ачишишни ўз ичига олади. Бу реакциялар кам ҳолларда ва хатто даволаш тўхтатилганда ҳам учраши мумкин. Простата безини гипертрофияси бўлган пациентларда сийдикни тутилиши аниқланиши мумкин. Хлорфенираминни энг кўп учрайдиган умумий ножўя реакцияси бу ҳолсизлик. Бошқа самаралари кам учрайди. Меъдадаги ачишишни овқатни суюқлик ёки ичимликлар билан қабул қилиш орқали бартараф этиш мумкин.

Препаратнинг бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанлик, глаукома, МАО ингибиторларини қабул қилаётган ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ниппельгрипп Джуниор фенобарбитал, варфарин, фенотиазинлар, моноаминооксидаза ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, билвосита ёки аралаш симпатомиметик воситалар, безовталик ва уйқусизликни даволаш учун воситалар, хинолонлар, депрессияни даволаш учун воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Парацетамол буйрак ва жигар функциясини етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак. Шунингдек жигар функциясига таъсир қилувчи препаратлар қабул қилинганида ҳам эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак. Препарат антигистамин компонент хлорфенирамин малеатини сақлайди, уни седатив таъсир қилувчи препаратлар ва алкогол билан бирга қўллаш, антигистамин компонентининг таъсирини ошириши мумкин. Препаратни МНТ рағбатлантирувчилари билан, айниқса болаларда қабул қилиш, шу билан бирга тавсия қилинган дозани ошириш мумкин эмас. Бу ҳолсизлик ва уйқучанликка олиб келиши мумкин. Препарат қабул қилинганида автотранспортни ҳайдаш ва бошқа машиналарни бошқаришдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилган ҳоллатларда меъдани ювиш, усули каби қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш (болаларга тана вазнига   1-2 г) ёки осмотик сурги воситасини қўллаш мумкин.

Рецепциз

60 мл ПEТ бутилка комплектда  дозатор ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.

36 ой.