думалоқ, икки ёқлама қавариқ, ҳидсиз оч сариқдан сариқ ранглигача бўлган таблеткалар.
Спазмолитик воситалар (миотроп спазмолитик).
A03AD02.
Сўрилиши.
Дротаверин ичга қабул қилинганда, папаверинга нисбатан МИЙ дан тезроқ ва анча тўлиқ сўрилади.
Тизим олди метаболизмидан сўнг тизимли қон оқимига қабул қилинган дротавериннинг 65% келиб тушади.
Плазмадаги максимал концентрацияси – Смах га 45-60 минутдан кейин эришилади.
Тақсимланиши.
Ин витро шароитларида дротаверин плазма оқсиллари билан, айниқса албумин, γ- ва β- глобулинлар билан юқори даражада (95-98%) боғланади.
Дротаверин тўқималар бўйлаб бир текис тақсимланади, силлиқ мушак ҳужайраларига киради.
Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.
Дротаверин ва/ёки унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали озгина ўтиши мумкин.
Метаболизми.
Одамда дротаверин жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди.
Чиқарилиши.
Дротавериннинг ярим чиқарилиш даври – Т1/2 8-10 соатни ташкил қилади.
72 соат ичида организмдан деярли тўлиқ чиқарилади, Дротавериннинг тахминан 50% сийдик билан ва тахминан 30% – МИЙ орқали (сафрога экскреция қилиниши) чиқарилади.
Дротаверин асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади, сийдикда ўзгармаган дротаверин аниқланмайди.
Ичга буюрилади.
Катталарга бир марта қабул қилишга 1-2 таблеткадан буюрилади.
Максимал суткалик доза – 240 мг ни ташкил қилади.
Болалар – 6-12 ёшли болалар учун бир марта қабул қилишга 0,5-1 таблеткадан буюрилади.
Максимал суткалик доза – 120 мг ни ташкил қилади.
– 12 ёшдан ошган болалар учун бир марта қабул қилишга 1 таблеткадан буюрилади.
Максимал суткалик доза – 160 мг ни ташкил қилади.
Препаратни шифокор маслаҳатисиз қабул қилишда препаратни қабул қилишнинг тавсия қилинган давомийлиги одатда 1-2 кунни ташкил қилади.
Агар бу давр давомида оғриқли синдром камаймаса, пациент ташхисни аниқлаш учун ва зарурат бўлса, даволашни ўзгартириш учун шифокорга мурожаат қилиши лозим.
Ниспазм Форте ёрдамчи даволаш воситаси сифтида қўлланаётган ҳолларда шифокор маслаҳатисиз даволаш давомийлиги узоқроқ (2-3 кун) бўлиши мумкин.
Қуйида клиник тадқиқотларда кузатилган, уларни қуйидаги градацияга мувофиқ юз бериш тезлигини кўрсатган ҳолда аъзолар тизимлари бўйича бўлинган нохуш реакциялари келтирилган: жуда тез-тез (≥10%); тез-тез (≥1%, <10%); tez-tez emas (≥0,1%, <1%); kam hollarda (>0,01% <0,1%), жуда кам ҳолларда, шу жумладан алоҳида хабарлар (<0,01%); тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).
Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – юрак уришини тезлашиши, артериал босим (АБ) ни пасайиши.
Марказий нерв тизими (МНТ) томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик.
Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қабзият.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – аллергик реакциялар (ангионевротик шиш, эшакеми, тошма, қичишиш).
таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига юқори сезувчанлик;оғир жигар ёки буйрак етишмовчилиги;оғир юрак етишмовчилиги (юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажмини пасайиши синдроми);6 ёшгача бўлган болалар;эмизиш даври (клиник тадқиқотлар йўқ);галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ва глюкоза-галактоз малабсорбция синдромида (препаратнинг таркибида лактоза бўлганлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: артериал гипотензия; пациент болалар (клиник қўллаш тажрибаси етарли эмас) да эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дротаверин гидрохлоридини морфин билан бир вақтда қабул қилиш морфиннинг спазмоген фаоллигини пасайтиради, леводопа билан – унинг антипаркинсоник таъсирини сусайтиради, ригидлик ва терморни кучайтиради.
Препарат спазмолитикларнинг (шу жумладан, м-холинблокаторларнинг) самарасини кучайтиради; трициклик антидепрессантлар, хинидин ва новокаинамид томонидан чақирилган артериал гипотензияни кучайтиради.
Фенобарбитал билан бир вақтда қабул қилиш дротавериннинг спазмолитик таъсирини кучайтиради.
Препаратни бошқа дори воситалари билан қўллаш зарурати туғилганда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Таблеткалар лактоза сақлайди, бу лактозани ўзлаштиролмаслик билан хасталанган беморларда МИЙ томонидан бузилишларни чақириши мумкин.
Таблеткаларни лактоза танқислиги, галактоземия билан хасталанган ёки глюкоза/галактозани сўрилишини бузилиши синдроми бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Ательени бошқариш ёки жисмоний ва руҳий реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсири.
Ичга терапевтик дозаларда қабул қилинганда дротаверин ательени бошқариш ва юқори диққатни талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Бирон-бир ножўя таъсирлар намоён бўлганида транспортни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш тўғрисидаги масала индивидуал равишда кўриб чиқилишини талаб этади.
Препаратни қабул қилгандан кейин бош айланиши пайдо бўлган ҳолларда потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Симптомлари: юрак ритми ва ўтказувчанлигини бузилиши, шу жумладан Гис тутами оёқчаларини тўлиқ блокадаси ва ўлим билан якунланиши мумкин бўлган юракни тўхтаб қолиши.
Даволаш: доза ошириб юборилганда пациентлар тиббий кузатув остида бўлишлари лозим, зарурат бўлганида эса, уларга симптоматик ва организмнинг асосий функцияларини тутиб туришга қаратилган даволаш, шу жумладан қусишни чақириш ёки меъдани ювишни ўтказиш керак.
Рецепциз
10 таблеткадан ПВХ/алюминий фолгали контур уяли ўрамда.
Контур уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.