Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
НИРМИН 5С
Парентерал юборилган аминокислоталар организмда оқсил синтези жараёнида ишлатилади.
Бу жараёнда ишлатилмайдиган аминокислоталар мочевинани ҳосил бўлиши билан дезаминацияга учрайдилар, у сўнгра сийдик билан чиқарилади.
Аминокислоталарнинг Т1/2 (соғлом одамларда) 5-15 минутни ташкил қилади.
Аминокислоталарнинг қондаги концентрацияси тез оширилганида, улар биотрансформацияланишга улгурмай, организм томонидан ўзлаштирилмай, сийдик билан чиқиши мумкин.
“Нирмин 5С” организмда флавинмононуклеотид ферментига биотрансформацияланади, сўнгра эса флавинадениндинулеотидга.
“Нирмин 5С” метаболитлари плазма оқсиллари билан 60% га боғланади.
“Нирмин 5С” сийдик билан, қисман метаболитлари шаклида чиқарилади.
Сорбитол дастлаб жигарда фруктозагача метаболизмга учрайди, лекин дарҳол глюкозагача метаболланиши ҳам мумкин.
Парентерал озиқлантириш энтерал озиқланишнинг имкони йўқлигида;овқат ҳазм қилиш аъзоларининг оғир касалликларида (меъда-ичак йўлларининг обструкцияси, малабсорбция синдроми, ичакнинг яллиғланиш касалликлари, панкреатит, ичак оқмалари);жароҳатларда;куйишларда;сепсисда;хавфли ўсмаларда;операциядан олдинги ва кейинги даврда қўлланилади.
Пациентнинг ҳолатига қараб шахсий равишда белгиланади.
Дозалаш пациентнинг ёши, тана вазни ва ҳолатига қараб, аминокислотани талаб этилишига мувофиқ буюрилиши керак.
Препарат в/и инфузия кўринишида (юбориш тезлиги минутига 3-4 мл) суткада тана вазнига қараб, бу суткада 1-2 г аминокислота/кг га мувофиқ келади.
протеинлар синтезини бузилиши;буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари;жигар фаолиятининг яққол бузилишлари;юрак етишмовчилигининг оғир шакллари;фруктозани ўзлаштираолмаслик;метанол билан заҳарланиш;гиперкалиемия;ацидозда қўллаш мумкин эмас.
Аргининни тиазид диуретиклар ва аминофиллин билан бир вақтда юбориш қонда инсулин миқдорини оширади.
Аргинин спиронолактон билан бир вақтда қўлланганида оғир гиперкалиемия кузатилиши мумкин.
Бирга қўлланганида изониазид, пенициллин, перорал контрацептивлар пиридоксиннинг метаболизмини пасайтиради.
Бир вақтда қўлланганида “Нирмин 5С” доксициклиннинг, тетрациклиннинг, окситетрациклиннинг, эритромициннинг ва линкомициннинг фаоллигини аҳамияти камайтирди.
Сепсисда, ноаниқ генезли артериал гипертензияда, жигар касалликларида, шунингдек суюқликни юбориш чеклаш керак бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Препаратни буюришда, препаратнинг таркибига кирувчи аргинин қон плазмасида фосфорнинг концентрациясини камайишини ва калийнинг концентрациясини ошишини, айниқса қандли диабети бўлган пациентларда чақириши мумкин.
Шунинг учун ҳар қандай турдаги қандли диабети бўлган беморларга “Нирмин 5С” ни фақат инсулинотерапия фонида буюриш мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиш “Нирмин 5С” препаратини ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецепт бўйича
100 мл, 200 мл ва 500 мл дан резина тиқинли, алюминий қопқоқча билан зич ёпилган шиша флаконларда.