Нирливрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 500 мг левофлоксацинга эквивалент левофлоксацин гемидидрати; ёрдамчи моддалар: динатрий эдитати, натрий хлориди, хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

левофлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Нирлив

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи)

Дори шакли:

инфузия учун эритма

яшил-сариқ рангли тиниқ суюқлик.

антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи)

J01MA12

Сўрилиши Перорал ва вена ичига юборилганда қон плазмасидаги максимал концентрациясига бир соат давомида эришилади. Биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади. Тақсимланиши Левофлоксациннинг 30-40% қон оқсиллари билан боғланади. Левофлоксацинни 500 мг дозада кунига икки марта юборилганда аҳамияциз тўпланиши кузатилади. 500 мг ни вена ичига юборилгандан сўнг левофлоксациннинг максимал концентрациясига: тўқима суюқлигида (бронхларнинг шиллиқ қаватида) 1 соатдан кейин эришилади ва 8,3 мкг/мл ни ташкил қилади,ўпка тўқимасида 4-6 соатдан кейин эришилади ва 11,3 мкг/мл ни ташкил қилади,буллёз элементларнинг ичидагисида 2-4 соатдан сўнг эришилади ва 6,7 мкг/мл ни ташкил қилади. Метаболизми Препарат десметиллевофлоксацин ва левофлоксацин –Н- оксидни ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Улардан 5% сийдик билан чиқарилади. Элиминацияси Левофлоксацин қондан нисбатан секин чиқарилади (т= 6-8 соат). Препаратнинг юборилган дозасининг 85% сийдик билан чиқарилади. Препаратни перорал ва вена ичига юборилганида унинг организмдан чиқарилишида аҳамиятли фарқ йўқ.

Нирливга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион–яллиғланиш касалликлари: ўткир синуситларкасалхонадан ташқаридаги пневмония;сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари;простатит;юқорида кўрсатилган касалликлар билан боғлиқ бўлган септицемия/бактериемия;интра-абдоминал инфекциялар (анаэроб микрофлорага таъсир этувчи дори воситалари билан мажмуада қўлланади);

Нирливнинг инфузион эритмаси кунига бир ёки икки марта юборилади. Дозалар инфекциянинг характери ва оғирлигига, шунингдек тахмини қилинаётган қўзғатувчининг сезгирлигига қараб белгиланади. Препаратнинг навбатдаги юборилиши 48-72 соатдан сўнг ўтказилиши лозим. Дозалаш ва даволаш давомийлиги: Бактеремияга гумон қилинганда – 500 мг кунига 1 марта перорал ёки в/и 7-14 кун. Ўткир синусит: 500 мг перорал 7-14 кун. Сурункали бронхитнинг зўрайиши: 500 мг перорал 7 кун. Сурункали простатит: 500 мг перорал 28 кун давомида. Сийдик чиқариш йўлларининг аралаш инфекциялари: 250 мг перорал 3 кун давомида. Тери ва юмшоқ тўқималарнинг бактериал инфекциялари: 750 мг 10-14 кун. Нирлив асосан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун буйрак функцияси бузилиши бўлган беморларни даволашда препарат дозасини камайтириш талаб қилинади: Креатинин клиренсиминутига 50-80 млминутига 20-49 млминутига 10-19 мл –биринчи доза: 500 мг, сўнгра: 250 мгҳар 24 соатдабиринчи доза: 500 мг, сўнгра: 250 мгҳар 24 соатда Клиренсни ҳисоблаш: вазн (кг) х (140-ёш) Эркакларда = 72 х зардобдаги креатинин (мг/мл). Аёлларда = 0,85 х эркакларнинг рақамли кўрсаткичи. Жигар функцияси бузилганида дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди, чунки левофлоксацин жигарда жуда кам даражада метаболизмга учрайди. Нирливнинг инфузион эритмаси вена ичига аста-секин томчилаб юборилади. Нирливнинг 100 мл эритмасининг (1 флакон) инфузиясини давомийлиги 60 минутдан кам бўлмаслиги керак (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг). Беморнинг ҳолатига қараб бир неча кун даволангандан кейин вена ичига томчилаб юборишдан препаратни шу дозадаги ичга қабул қилиш учун мўлжалланган шаклини қабул қилишга ўтиш мумкин. Нирлив инфузия учун эритмаси қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносиб келади: натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси, декстрозанинг 5% ли эритмаси, 2,5% ли Рингер эритмаси декстроза билан, парентерал озиқланиш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, углеводлар, электролитлар). Нирлив 500 мг/100 мл эритмасини гепарин билан ёки ишқорий реакцияга эга бўлган эритмалар билан (масалан, натрий бикарбонати эритмаси билан) аралаштириш мумкин эмас. Даволаш давомийлиги кўпи билан 14 кунни ташкил қилиши лозим. Бошқа антибиотикларни қўллашдаги каби, препарат билан даволашни тана ҳарорати нормаллашганидан кейин ёки қўзғатувчи ишончли йўқотилганидан кейин минимум 48-78 соат давомида давом эттириш тавсия қилинади.

Тез-тезлигиНожўя самараларининг пайдо бўлишитез-тез:100 бемордан 1-10 нафаридабаъзида:100 бемордан 1 нафаридан камидакам ҳолларда:1000 бемордан 1 нафардан камидажуда кам ҳолларда:10000 бемордан 1 нафаридан камидаалоҳида ҳолларда:10000 ортиқ бемордан 1 нафаридан камида

левофлоксацинга ёки бошқа хинолонларга ўта юқори сезувчанлик;тутқаноқ;фторхинолонлар билан олдинги ўтказилган даволашдаги пайларнинг шикастланиши;болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача);ҳомиладорлик ва лактация даври.

Левофлоксацин ва теофиллин ўртасида ҳеч қандай фармакокинетик ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Лекин хинолонларни теофиллин, НЯҚП ва тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда тиришишлар ривожланиши хавфи ошиши мумкин. Фенбутен мавжудлигида левофлоксациннинг концентрацияси тахминан 13% га ошади. Циметидин ва пробенецид каналчалар секрециясини блоклаши оқибатида левофлоксациннинг буйрак клиренсини мувофиқ равишда 24% ва 34% га пасайтиради, шунинг учун левофлоксацинни каналчалар секрециясига таъсир қилувчи препаратлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, айниқса буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда. Калций карбонати, глибенкламид, ранитидин, дигоксинни бирга қўллаш левофлоксациннинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Левофлоксацинни ёндош қўллаганда циклоспориннинг Т1/2 33% га ошади. Билвосита антикоагулянтлар, кумарин ҳосилалари (варфарин) билан бир вақтда қўллаганда қон ивиши кўрсаткичларини (протромбин вақти/ҳалқаро нормаллаштирилган нисбат (ХНН)) ошиши кузатилади, қон кетиши (шу жумладан оғир даражадаги) ривожланиши мумкин. Шунинг учун К витаминини қабул қилаётган пациентларда левофлоксацин билан даволаш вақтида қон ивиши кўрсаткичларини айниқса синчковлик билан назорат қилиш керак. Левофлоксацин ҚТ интервалини узайтириши мумкин, шунинг учун ИА ва ИИИ синф антиаритмик препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар ва нейролептиклар билан бирга қўлланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Глюкокортикостероидлар билан бирга қабул қилиш пайларни узилиши хавфини оширади.

Бўғим тоғайларини шикастланиш эҳтимоли туфайли, Нирливни болалар ва ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Кекса ёшдаги беморларни даволашда, бу гуруҳ беморларда буйрак функциясининг бузилишлари кўпроқ кузатилишини назарда тутиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Оғир пневмонияда Нирлив оптимал терапевтик самара бермаслиги мумкин. Айрим қўзғатувчилар (П.аэругиноса) чақирган гильза инфекцияларда, мажмуавий даволаш талаб қилниши мумкин. Юборишнинг тавсия қилинган давомийлигига қатъий риоя қилиш керак, у камида 60 минутни (100 мл инфузион эритма) ташкил этиши керак. Левофлоксацин қўллашни тажрибаси, инфузия вақтида кучли юрак уриши ва артериал босимни транзитор тушиши кузатилиши мумкинлигини кўрсатади. Кам ҳолларда артериал босимни яққол пасайиши томирли коллапснинг сабаби бўлиши мумкин. Агар левофлоксацинни (офлоксациннинг Л-изомери) юбориш вақтида артериал босимни яққол тушиши кузатилса, юборишни дарҳол тўхтатилади. Нирлив препарати билан даволаниш вақтида, бош мияни олдинги шикастланиши билан боғлиқ бўлган, масалан, импульс ёки оғир жароҳат билан, беморларда тиришиш хуружлари ривожланиши мумкин. Тиришишга тайёрлик фенбуфен, унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг). Левофлоксацин қўлланганида фотосенсибилизация жуда кам ҳоллларда аниқланишига қарамасдан, ундан сақланиш учун, беморларга қуёш ёки сунъий ултрабинафша нурланишга  дучор бўлиш тавсия қилинмайди. Сохтамембраноз колитга гумон қлинганида Нирливни дарҳол бекор қилиш ва мос келувчи даволашни бошлаш керак. Бундай ҳолларда, ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас. Препарат қўлланганида жуда кам ҳоллларда кузатиладиган тендинит (авваламбор ахиллов пайини яллиғланиши) пайларнинг узилишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги беморлар тендинитга кўпроқ мойил бўладилар. Кортикостероидлар билан даволаш пайларнинг узилиши хавфини оширади. Тендинитга гумон қилинганида Нирлив препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва шикастланган пайни мос келувчи даволашни бошлаш, масалан, унга тинчлик ҳолатини таъминлаш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Ножўя таъсирлари”га қаранг). Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган беморлар фторхинолонларга эритроцитларнинг парчаланиши (гемолиз) билан реакция беришлари мумкин. Шунинг учун бундай беморларни Нирлив препарати билан даволашни катта эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак. Нирлив препаратининг бош айланиши ёки ступор, уйқучанлик ва кўришни бузилиши (“Ножўя таъсирлари” га қаранг) каби ножўя таъсирлари, реакция тезлиги ва диққатни жамлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин, бу қобилиятлар муҳим аҳамиятга эга бўлган вазиятларда (масалан, ателье бошқаришда, машина ва механизмларга хизмат кўрсатишда, турғун бўлмаган ҳолатда ишларни бажаришда) маълум хавф туғдириши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: марказий нерв тизими томонидан намоён бўлади (онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши ва тутқаноқ хуружлари туридаги тиришиш хуружлари). Бундан ташқари, меъда-ичак бузилишлари (масалан, кўнгил айниши) ва шиллиқ қаватларнинг эрозив шикастланишлари, ҚТ интервалини узайиши бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик. Левофлоксацин диализ (гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий перитонеал диализ) ёрдамида чиқарилмайди. Махсус антидоти мавжуд эмас.

Шифокор рецепти бўйича

100 мл инфузия учун эритма тиниқ шиша флаконларда ИИ тип ФСША. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.