Никотинабсрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Цитизин – 1,5 мг. Ёрдамчи моддалар: сувсиз калций дигидроксифосфати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, аэросил, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Цитизин

Препаратнинг савдо номи:

Никотинабс

Фармакалогик гуруҳи:

Никотинга қарамликни даволаш учун препарат (Н-холиномиметик).

Дори шакли:

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Очдан тўқ қизил ранглигача, овал шаклли, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган хидсиз ва таъмсиз таблеткалар.

Никотинга қарамликни даволаш учун препарат (Н-холиномиметик).

Перорал қабул қилинганида цитизин меъда-ичак йўллари (МИЙ) да енгил сўрилади. Қон плазмасидаги Cмах га 0,92 соат ичида эришилади ва тахминан 15,55 нг/мл ташкил қилади. Овқат қабул қилиш препаратнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди. Цитизин сезиларли даражада метаболик трансформацияга учрамайди. Қабул қилинган дозанинг 64% ўзгармаган холда буйрак орқали 24 соат давомида чиқарилади. Т1/2 тахминан 4 соатни ташкил қилади.

Никотинга қарамлик (никотинизм), чекишдан воз кечишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Никотинабс® таблеткалари ёрдамида никотинга қарамликни даволаш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи, кириш босқичи 3 кунга мўлжалланган. Уч кун давомида Никотинабс® битта таблеткадан ҳар 2 соатда, суткада 6 марта қабул қилинади, тунги уйқу бундан мустасно. Никотинга қарши даволашни бошлаш билан бир вақтда чекилаётган сигаретлар сонини камайтириш лозим. Агар уч кун қабул қилиш давомида чекишга интилишни пасайиши кўринишидаги самараси пайдо бўлмаса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва кейинги курсни камида 2-3 ойдан кейин ўтказиш керак. Агар кириш босқичи 3 кун давомида ўзининг самарасини кўрсаца, қабул қилиш асосий курс тартиби бўйича давом эттирилади:

Меъда-ичак йўллари томонидан: таъм сезишни ва иштаҳани ўзгариши, оғизни қуриши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қабзият, диарея. Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик, юқори таъсирчанлик. Юрак-қон томир тизими ва қон (қон яратиш ва гемостаз) томонидан: юрак уришни ҳис қилиш, тахикардия, артериал босимни ошиши, кўкрак қафасида оғриқ. Бошқалар: аллергик реакциялар (қичиш, тошма, эозинофилия), миалгия, ҳансираш, тана вазнини камайиши, кўп терлаш.

– ўткир миокард инфаркти; – ностабил стенокардия; – аритмиялар; – яқинда ўтказилган бош мияда қон айланишини бузилиши; – яққол атеросклероз; – бронхиал астма; – ўпка шиши; – ҳомиладорлик; – лактация (эмизиш даври) – препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирларини кучайиш хавфи туфайли туберкулёзга қарши бактериостатик препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни холиномиметиклар ва антихолинестераз препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда холиномиметик ножўя таъсирлари кучайиши мумкин. Антигиперлипидемик препаратлар (статинлар) билан бир вақтда қўлланилганда миалгия пайдо бўлиши хавфини оширади. Антигипертензив препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда уларнинг самарасини пасайтириши мумкин.

Препаратни агар пациентда чекишдан воз кечиш хохиши жиддий ва шунга тушуниб етган бўлсагина қўллаш мумкин. Пациент препаратни чекишни давом этиш фонида қўллаш никотин интоксикациясига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган бўлиши керак. Препаратни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда қўллаш тавсия этилмайди: шизофрения, юрак ишемик касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, бош мия томирлари касалликлари, гипертиреоз, меъданинг пептик яраси, қандли диабет, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, ёши 18 гача ёки 65 ёшдан ошган пациентлар. Препаратни қабул қилиш пациентнинг психофизик ҳолатини ўзгаришини чақирмайди, автотраспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузмайди. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

«Никотинабс®», плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 1,5 мг дан №100.

2 йил.