Никапрофенрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: Кетопрофен – 200 мг. Ёрдамчи моддалар: қанд гранулалари, полипласдон, гипромеллоза, сахароза, коллоид кремний диоксиди, этил целлюлоза, А-тури метакрил кислота сополимери.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Кетопрофен

Препаратнинг савдо номи:

Никапрофен

Фармакалогик гуруҳи:

Ностериод яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

Таъсири узайтирилган капсулалар.

Оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсула – ичидагиси шарсимон шаклли, оқ рангли ёки оч-сариқ тусли оқ рангли, қобиқ билан қопланган микрокапсулалар

Ностериод яллиғланишга қарши восита.

Ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади, биокираолишлиги – 90% ни ташкил этади. Қон плазмаси оқсиллари билан 99% боғланади. Қон плазмасида максимал концентрациясига эришиш вақти 0,5-2,0 соатни ташктил этади. Мувозанат концентрациясига мунтазам қабул қилиш бошланганидан кейин 24 соат ўтгач эришилади. Синовиал суюқлигида терапевтик концентрацияси 6-8 соат сақланади. Жигарда глюкуронланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Асосан буйрак орқали ва 1-8% ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,6-1,9 соатни ташкил қилади. Тўпланмайди.

Ревматик касалликларни даволаш: Кетопрофен бўғимлардаги оғриқни қолиради, уларнинг шиши ва танглигини камайтиради. Турли ревматик касалликларда: – ревматоид артрит; – сероманфий спондилоартрит (анкилозловчи спондилит, псориатик артрит ва пост-инфекцион реактив артрит); – подагра, сохта подагра; – остеоартрит; – бўғимдан ташқи ревматизм (тендинит, елка бўғимининг бурсити ва капсулити) да яллиғланишни камайтиради. Келиб чиқиши турли бўлган оғриқларни енгиллаштиради: – посттравматик оғриқ (масалан, спорт жароҳатлари, мушаклар ёки пайларни чўзилиши ёки зўриқиши, чиқишлар, чўзилишлар ва лат ейишлар); – операциядан кейинги оғриқ (масалан, ортопедик операциядан кейинги оғриқ); – онкологик касалликлари бўлган пациентларда суяк метастазлардаги оғриқ; – оғриқли хайз кўришларда қўлланади. Агар Сизга бу ҳолатларнинг биронтасига нисбатан қўшимча маълумот керак бўлса, маслаҳат учун шифокорингизга мурожаат қилинг.

Одатдаги доза 1 капсула Никапрофен кунига 1 мартани ташкил этади. Никапрофенни овқат вақтида ёки ундан сўнг кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик (камида 100 мл сув ёки сут) билан ичиб қабул қилинг. Кетопрофеннинг овқат ҳазм қилиш тизимига нохуш таъсирларининг бўлиш хавфини камайтириш учун, бир вақтда антацидларни (меъдада хлорид кислотасининг секрециясини сусайтирувчи дори воситалари) қабул қилиш мумкин. Кетопрофеннинг максимал суткалик дозаси 200 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлигини Сизга шифокор белгилайди. Никапрофен капсулаларини ҳар доим шифокорнинг тавсияларига аниқ амал қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сизда шубҳалар бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Нохуш самаралар минимал қисқа вақт давомида энг кичик дозани ишлатиш йўли билан минимумга келтирилиши мумкин. Олдиндан маслаҳатлашмасдан дозани ўзгартирманг ва даволашни бекор қилманг.

Бошқа дори воситалари каби кетопрофен ҳам, гарчи улар ҳар бир одамда рўй бермасада айрим нохуш самараларни чақириши мумкин. Кетопрофеннинг аҳамияциз, кўпинча қисқа муддатли ножўя таъсирларига, кўп жиҳатдан, меъда-ичак йўлига таъсир қилувчи овқат ҳазм бўлишининг бузилиши (овқат ҳазм бўлишини етишмовчилиги ёки бузилиши); диспепсия (овқатдан кейин меъдада дискомфорт), қусиш, кўнгил айниши, қабзият, метеоризм (меъдада ёки ичакда газларнинг тўпланиши), диарея, жиғилдон қайнаши ва меъдадаги дискомфортнинг бошқа турлари каби ножўя таъсирлари киради. Кам ҳолларда бош оғриғи, бош айланиши, айланишини ҳис қилиш, бироз дезориентация, уйқучанлик, кайфиятни ўзгариши (эмоционал ҳолатни ўзгариши) ва уйқусизлик (ухлаганда қийинчилик ёки уйқунинг давомийлигини аномал ўзгариши) каби бошқа самаралар учраши мумкин. Юқорида келтирилган ножўя таъсирлар хусусида, улар Сизга безовталик олиб келмагунича хавотир олмаса ҳам бўлади. Бундай ҳолларда шифокорингизга мурожаат қилинг. Агар Сизда тошма ёки қулоғингизда шовқин пайдо бўлса, шифокорингиз билан иложи борича тезроқ боғланинг. Айрим ножўя таъсирлари жиддийроқ бўлиши мумкин. Агар Сиз ўзингизда қуйидагиларни сезсангиз, шифокорингиз билан боғланинг ва дорини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг: – ҳансираш; – кўкрак қафасида кучли оғриқ, нафасни қисқа вақтга тўхташи; – хушдан кетиш; – тери ва кўз склерасини сарғайиши (сариқлик); – ажралаётган сийдик миқдорини камайиши; – тери тошмаси, қичишиш, шиш, яққол бош айланиши ёки нафасни қийинлашиши; – қичишадиган, қизарадиган, шишган пуфакчалар билан қопланган, оғриқли ёки кўчаётган тери; – қўл, тўпиқлар, оёқ панжаси, юз, кўз, ҳиқилдоқ ёки тилни шиши; – ютиш ёки нафасни қийинлашиши; – тўсатдан кучли бош оғриғи; – қўл-оёқларни бир томонлама кучсизлиги; – қуёш нурига юқори сезувчанлик; – тўпиқларни шиши; – қоринда кучли оғриқ; – қон аралаш ёки кофе қуйқаси рангли қусиш; – қатронсимон аҳлат ёки қон аралаш ич кетиши; – танада кўкаришлар. Агар Сиз бу препаратни қабул қилиш вақтида соғлиғингиз ҳолатида бошқа бирон-бир ўзгаришларни сезсангиз, бу ҳақида дарҳол шифокорнингизга хабар беринг. Қуйидаги ножўя самаралар таърифланган:

– Агар Сизда кетопрофенга ёки бу дори препаратининг бошқа компонентларига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса. – Агар Сизда илгари астма, эшакеми (қичувчи тошма) ёки ёки салицилатлар (масалан, аспирин) каби ўхшаш таъсир этувчи моддалар чақирган кетопрофен ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) га аллергик турдаги реакциялар бўлса. – Агар Сизда оғир юрак етишмовчилиги бўлса. – Агар Сизда яқинда аортокоронар шунтлаш (АКШ) операцияси ўтказилган бўлса ёки Сиз уни ўтказилишига тайёрланаётган бўлсангиз. – Агар Сизда овқат ҳазм қилишнинг бузилиши ривожланса ёки қачонлардир қориннинг юқори қисмида дискомфорт ёки оғриқлар (сурункали диспепсия) бўлган бўлса; – Агар Сизда меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг ўткир яраси бўлса ёки қачонлардир меъда-ичакдан қон кетиши, яраси ёки перфорация бўлган бўлса. – Агар Сизда қон кетишига мойиллик бўлса. – Агар Сизда оғир буйрак касаллиги бўлса. – Агар Сизда оғир жигар касаллиги бўлса. – Агар Сизда астма ёки ринит (тумов, аксириш) бўлса. – Агар Сиз ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида бўлсангиз. – Агар Сиз 15 ёшдан кичик бўлсангиз препаратни қўллаш мумкин эмас. Никапрофен капсулалари лактоза сақлайди. Агар Сизда галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактозанинг танқислиги ёки глюкоза ёки галактозани сўрилиши бузилган бўлса, Сиз кетопрофен капсулаларини қабул қилмаслигингиз керак.

Айрим дори воситалари кетопрофеннинг таъсирига таъсир этиши мумкин ва аксинча. Кетопрофенни бошқа ностероид ревматизмга қарши дори воситалари билан ёки салицилатлар, масалан ацетилсалицил кислотаси билан бирга қабул қилманг.Кетопрофен билан бир вақтда ишлатилганида юқори артериал босимга (артериал гипертензияга) қарши ва сийдик ажралишига ёрдам берувчи воситаларнинг (диуретиклар – «сийдик ҳайдовчи воситалар») таъсири сусайиши мумкин. Буйрак фаолиятининг бузилиш хавфи диуретиклар ёки ААФ ингибиторларини (асосан юқори артериал босимни даволаш учун қўлланиладиган дорилар) қабул қилаётган пациентларда юқоридир. Кетопрофен ва тутқаноқ ва диабетда буюриладиган дори воситалари бир вақтда қўлланганида, юқоридаги препаратларнинг таъсири кучайиши мумкин.Кетопрофен ва қон ивишини олдини олиш ва даволаш учун буюриладиган варфарин каби дори воситалари (антикоагулянтлар), кортикостероидлар ва антитромбоцитар воситалар бир вақтда ишлатилганида қон кетишлар хавфи ошади.Қон кетишларининг хавфи депрессияни даволаш учун (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари гуруҳига мансуб) дори воситаларини қабул қилаётган пациентларда ошади.Агар кетопрофен билан бир вақтда юрак гликозидлари, литий препаратлари, циклоспорин ёки метотрексат қабул қилаётган бўлса, бу воситаларнинг чиқарилиши сусайиши, уларнинг зарарли самаралари эса кучайиши мумкин.Ностероид ревматизмга қарши дори воситалар билан бир вақтда ишлатилганида мифепристоннинг таъсири пасайиши мумкин. Ностероид ревматизмга қарши дори воситаларини мифепристонни қўллагандан сўнг 8-12 кун давомида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Агар Сиз даволаниш вақтида ҳомиладор бўлиб қолган бўлсангиз, шифокорингизга иложи борича тезроқ ташриф буюринг. Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликлар вақтида кетопрофенни, фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш керак. Кетопрофенни ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлиги давомида қабул қилманг, чунки ностероид яллиғланишга қарши препаратлар болада ёки туғруқ вақтида жиддий асоратларни чақириши мумкин. Агар Сиз бола эмизаётган бўлсангиз, Никапрофен ни қабул қилманг.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250C юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ортиқча дозалар кўнгил айниши, қусиш, қориннинг юқори қисмида оғриқ (эпигастрал оғриқ), қон аралаш қусиш, қора аҳлат, онгни чалкашиши, нафасни сусайиши, тиришишлар, буйракр фаолиятини бузилиши ва буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин. Даволаш: агар Сиз тасодифан Никапрофен капсулаларини керагидан ортиқ юқори дозасини қабул қилиб қўйсангиз, дарҳол шифокорингиз билан маслаҳатлашинг ёки яқиндаги касалхонанинг қабул бўлимига мурожаат қилинг. Уларга дорингизнинг ўрамини кўрсатинг.

Рецепт бўйича

Капсулалар 200 мг дан. 10 капсуладан контур уяли ўрамда.

2 йил.