Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, умумий ҳолсизлик ва бош айланиши, депрессия, чарчоқлик ҳисси, парестезиялар, эшитиш галлюцинациялари, узоқ муддат қўлланганида-периферик нейропатия, қалтираш, хотирани, уйқуни бузилиши, экстрапирамид кўринишлар, кўрув нервининг неврити.
Сезги аъзолари томонидан: увеит, кўз шохпардаси эпителийсида липофусцинни йиғилиши (бундай ҳолларда одатда беморларнинг разъездив шикоятлари бўлмайди; кам ҳолларда агар чўкиндилар кўп миқдорда бўлса ва кўз гавҳарини қисман тўлдирса, кучли ёруғликда кўз олдида ёрқин нуқталар ва пардага шикоятлар бўлади), тўр пардани кичик кўчишлари.
Юрак қон-томир тизими томонидан: синусли брадикардияси (холинолитикларга рефрактер), АВ блокадаси, узоқ вақт қўлланганида – юрак етишмовчилигининг белгиларини кучайиши, “пируэт” тур тахикардияси, мавжуд бўлган аритмияни кучайиши ёки уни пайдо бўлиши кузатилади.
Модда алмашинуви томонидан: Т3 нормал даражада бўлганида ёки бироз пасайганида.
Т4 даражасини ошиши, гипотиреоз, гипертиреоз (препаратни бекор қилиш талаб этилади).
Нафас тизими томонидан: узоқ муддат қўлланганида – йўтал, ҳансираш, интерстициал пневмония ёки алвеолит, ўпка фибрози, плеврит.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, таъм сезиш ҳиссини пасайиши ёки йўқолиши, эпигастрал соҳада оғирлик ҳисси, абдоминал оғриқлар, қабзият, метеоризм, диарея, узоқ муддат қўлланганида – токсик гепатит, холестаз, сариқлик, жигар циррози.
Лаборатория кўрсаткичлари: кам ҳолларда – “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, узоқ муддат қўлланганда тромбоцитопения, гемолитик ва апластик анемия.
Аллергик реакцияларга: жуда кам ҳолларда – васкулит, креатинин даражасини ошиши билан бўлган буйракларни шикастланиши, тромбоцитопения.
Бошқалар: миопатия, эпидидимит, импотенция, алопеция, васкулит, фотосенсибилизация, терини кулранг ёки зангори пигментацияси, жуда кам ҳолларда – эритема, тошма, эксфолиатив дерматит.