Нифуроксазид меъда ичак йўлларидан деярли сўрилмайди, қабул қилинган дозанинг 99% ичакда қолади ва у ерда ўзининг микробларга қарши таъсирини кўрсатади.
Нифуроксазид ичак орқали чиқарилади: 20% ўзгармаган ҳолатда, нифуроксазиднинг қолган қисми кимёвий жиҳатдан ўзгарган ҳолатда чиқарилади.
Умумий ҳолат ёмонлашмай, тана ҳарорати ошмай, интоксикациясиз кечувчи ўткир бактериал диарея (диареянинг адекват оғирлик даражасига қараб ичга суюқликни ва электролитларни қабул қилиш йўли билан ёки зарурати бўлса, вена ичига юбориш билан адекват регидратацияга қўшимча равишда) қўлланилади.
Препарат фақат катталар ёки 6 ёшдан ошган болалар томонидан ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.
Катталарга: суткада 4 капсула (800 мг) дан 2-4 марта қабул қилиш учун бўлинган ҳолда буюрилади.
6 ёшдан ошган болалар: суткада 3-4 капсула (600-800 мг) дан 2-4 марта қабул қилиш учун бўлинган ҳолда буюрилади.
Даволаш курсининг давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, Квинке шиши, анафилактик шок юз бериши мумкин.
-нитрофуран ҳосилаларига ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик; -6 ёшгача бўлган болалар; -ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Маълумотлар йўқ.
Тизимли шикастланиш белгилари билан кечувчи бактериал диареяда (умумий ҳолатни ёмонлашуви, тана ҳароратини ошиши, интоксикация ёки инфекция симптомларда) тизимли диффузияси яхши бўлган антибактериал препаратларни қўллаш лозим.
Яққол давомли диарея, оғир қусиш ёки овқатдан воз кечишда инкор қилишда регидратация учун суюқлик ва электролитиларни вена ичига юбориш масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.
Агар даволаш фонида диарея 2 кундан ортиқ сақланса, даволашни қайта кўриб чиқиш лозим ва ичга суюқлик ва электролитларни қабул қилиш ёки уларни вена ичига юбориш зарурати ҳақидаги масалани кўриб чиқиш лозим.
Юборилаётган суюқликнинг ҳажми ва уни юбориш усули (ичга, в/и) диареянинг яқоллик даражасига, ёшга ва беморнинг клиник ҳолатига мувофиқ бўлиши лозим.
Лактация даври: эмизиш даври вақтида препарат билан қисқа даволаш курси пайтида эмизишни давом эттириш мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: препарат транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 250С, юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Маълумотлар йўқ.
Рецепциз
10 капсуладан ПВХ/алюмин фолга контур-уяли ўрамларда.
Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.