Нифуроксазидрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: Таъсир этувчи модда: нифуроксазид, 100% моддага қайта ҳисобланганда – 200 мг; Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза; повидон; лактоза моногидрати; калций стеарати; қобиқ учун аралашма “Опадрй ИИ Еллоw” 33Г22623 қуйидагиларни сақлайди: гипромеллоза; лактоза моногидрати; титан диоксиди (Е 171); полиетиленгликол 3000 (макрогол); триацетин; хинолин сариғи (Е 104); сариқ шафақ ФCФ (Е 110); темир (ИИ)-оксиди (Е 172); индигокармин (Е 132).

Тасир этувчи модда(ХПН):

нифуроксазид

Препаратнинг савдо номи:

Нифуроксазид

Фармакалогик гуруҳи:

Ичак инфекцияларида қўлланадиган микробларга қарши восита. Нифуроксазид.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

овал шаклга эга, икки томони қавариқ юзали, таблетканинг бир томонида рискаси, бошқа томонида “КМП” ёзуви бўлган сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Иккига бўлинганида ёрқин сариқ рангли ядроси кўринади.

Ичак инфекцияларида қўлланадиган микробларга қарши восита. Нифуроксазид.

A07AX03

Ичга қабул қилингандан сўнг нифуроксазид овқат ҳазм қилиш йўлларида сўрилмасдан, ичакда таъсир этувчи модда юқори концентрацияларни ҳосил қилади. Қон плазмасида препаратнинг жуда кам концентрацияси аниқланади; озгина миқдори сийдикда ўзгармаган ҳолда аниқланади. Ахлат билан чиқарилади. Чиқарилиш тезлиги препаратнинг қабул қилинган дозасига ва овқат ҳазм қилиш йўлининг моторикасига боғлиқ.

Инфекцион диарея, сурункали колитлар ва инфекцион этиологияли энтероколитлар, ичак дисбактериозини комплекс даволаш таркибида қўлланади; жарроҳлик аралашувларида меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланади.

Нифуроксазид овқатланишдан қатъий назар, перорал қўлланади. Катталар ва 7 ёшдан ошган болалар – 1 таблеткадан суткада 3-4 марта (суткалик дозаси – 600-800 мг). Даволаш курси – 7 кундан ошмаслиги керак.

Аъзолар ва аъзолар тизими томонидан бузилишлар кам ҳолларда ривожланиши мумкин: Қон яратиш ва лимфа тизими томонидан: гранулоцитопенияни бир марта учраган ҳолати таърифланган. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: нифуроксазидга индивидуал ўта юқори сезувчанлик реакциялари, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва диареяни зўрайиши билан намоён бўлади. Аҳамияциз жадалликдаги шундай симптомлар пайдо бўлганида махсус даволаш ўтказиш ёки нифуроксазидни тўхтатиш зарурати йўқ, чунки симптомлар тезда камаяди. Агар реакцияларни зўрайиши яққол бўлса, нифуроксазид қабул қилишни тўхтатиш керак. Кейинчалик бемор нифуроксазид ва бошқа нитрофуран ҳосилаларини қабул қилишдан сақланиши керак. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар одатда терида ўзгаришлар (тери тошмаси, қичишиши, эшакеми, пўрсилдоқ) кузатилади. Ягона ҳолларда оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш ва анафилактик шок ривожланиши мумкин. Препарат сариқ шафақ ФCФ (Е 110) бўёвчисини сақлайди, у аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

5-нитрофуран ҳосилаларига ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Нифуроксазид билан даволаниш вақтида қизиб кетиш ҳисси, терини қизариши, қулоқларни шанғиллаши, нафасни қийинлашиши, тахикардия, қўрқув ҳисси билан намоён бўладиган дисулфирамсимон реакция ривожланиши мумкинлиги туфайли, алкогол ва спирт сақловчи препаратларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Нифуроксазид кучли адсорбцион ҳусусиятларга эга эканлиги сабабли, бошқа перорал дори воситаларни бир вақтда (бир вақтнинг ўзида) қабул қилишдан сақланиш керак.

Нифуроксазидни 7 кундан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди. Даволаш бошланганидан сўнг диарея 3 кундан ортиқ давом этганида, симптомларнинг ривожланиш сабабини аниқлаш мақсадида диагностикани кучайтириш керак. Антибиотиклар билан даволаш зарурати туғилиши мумкин. Препарат септицемия билан асоратланган ичак инфекцияларини даволаш учун монотерапия сифатида буюрилмайди. Сувсизланиш симптомлари бўлганида Нифуроксазидни қўллаш билан бирга регидратация ўтказиш керак. Оғир даражадаги инвазив диареяда антибиотик юбориш керак, чунки нифуроксазид меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (ҳансираш, тери тошмалари, қичишиши) пайдо бўлганида нифуроксазид қабул қилишни тўхтатиш керак. Даволаниш вақтида маълум парҳезга риоя қилиш керак: шарбатлар, янги узилган сабзавотлар ва мевалар, аччиқ ва қийин ҳазм бўладиган маҳсулотлар истисно этилади. Препаратнинг таркибида лактоза мавжуд. Углеводлар алмашинувини кам учрайдиган наслий бузилишлари, хусусан галактозани ўзлаштиролмаслик, Лапп-лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза малабсорбция синдроми бўлган пациентларга ушбу препаратни қабул қилиш мумкин эмас. Препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас.

Агар она учун кутилган самара ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлса, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин. Нифуроксазидни меъда-ичак йўлларидан сўрилмаслиги ва кўкрак сутига ўтмаслиги маълумдир, бироқ етарли клиник маълумотлар йўқлиги сабабли, эмизиш даврида препаратни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари номаълум. Дозаси ошириб юборилганда меъдани ювиш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда, 1 блистер қутида.

3 йил.