Ножўя реакциялар аъзолар тизимлари бўйича тақдим этилган.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини кучайиши; тахикардия; стенокардияси бўлган пациентларда даволашни бошида хуружларнинг тез-тезлиги, давомийлиги ошиши ёки симптомларнинг оғирлик даражаси ошиши мумкин; симптомсиз миокард ишемияси ҳолатлари, миокарднинг мавжуд бўлган ишемиясини зўрайиши, юрак ўтказувчанлигини бузилиши, кўкракда оғриқ (стенокардия).
Қон ва лимфатик тизим томонидан: қон манзараси кўрсаткичларини ўзгариши, тромбоцитопения, анемия, лейкопения, апластик анемия; агранулоцитоз.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори толиқиш, ҳолсизлик; парестезия, юқори қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши (уйқусизлик, уйқучанлик, безовта уйқу), мувозанатни бузилиши, депрессия; қалтираш, ҳаракат координациясини бузилиши, хавотирлик ҳисси, дизестезия, меньшевизм, ҳушдан кетиш.
Кўриш аъзолари томонидан: қон зардобидаги нифедипиннинг максимал концентрациясида вақтинча кўрлик, тўр парданинг вақтинча ишемияси, кўп кўз ёши оқиши (лакримация); кўриш ўткирлигини пасайиши, кўзларда оғриқ.
Эшитиш аъзолари ва ички қулоқ томонидан: қулоқларда шанғиллаш.
Нафас йўллари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан: диспноэ; бурундан қон кетиши; юқори нафас йўллари инфекциялари, йўтал ва бурунни битиши; ангионевротик шиш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: қабзият; диарея, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, оғиз бўшлиғини қуриши, метеоризм; қусиш, микрофильмклар гипертрофияси, кекириш; қора рангли ахлат, жиғилдон қайнаши, таъм билишни бузилиши, дисфагия, ичак тутилиши, ичак яраси, гастроэзофагеал сфинктер етишмовчилиги.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: полиурия, никтурия; гематурия, дизурия.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тошма, қичишиш, қизариш, лунжлар эритемаси (юзни қизариши); эшакеми, кўп терлаш, иситма, пурпура; нифедипинни узоқ вақт қўллаган ҳолатларда микрофильмклар гиперплазияси, у препарат бекор қилингандан кейин тўлиқ ўтиб кетади; токсикодермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, эксфолиатив дерматит, кўп шаклли эритема, фотосенсибилизация, алопеция.
Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, ангионевротик шиш; қичишиш, эшакеми, тошма; анафилактик/анафилактоид реакциялар.
Суяк-мушак аппарати ва бириктирувчи тўқима томонидан: белда оғриқ, миалгия, бўғимларни шиши; подагра, артралгия, мусбат антиадроли антителаларни мавжудлиги билан кечувчи артрит; мушак тиришишлари.
Метаболизм ва овқат-ҳазм қилиш томонидан: гипергликемия (айниқса қандли диабети бўлган беморларда), тана вазнини ошиши, безоар.
Қон томир тизими томонидан: панжа, тўпиқ ёки болдирни шиши, вазодилатация; артериал гипотензия, симптоматик гипотензия, ортостатик гипотензия.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: холестаз; токсико-аллергик гепатит, сариқлик, жигар ферментлари фаоллигини транзитор ошиши.
Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан: гинекомастия, жараён қайтувчан ҳисобланади, нифедипинни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин симптомлар йўқ бўлади; эректил дисфункция.
Умумий бузилишлар: ўзини ёмон ҳис қилиш, иситма, носпецифик оғриқ.
Руҳий бузилишлар: депрессия, параноидал синдром, ҳавотирлик, либидони пасайиши.