В6 витаминини ҳар куни 50 мг дан юқори дозаларда узоқ вақт (6-12 ойдан кўпроқ) қўллаш периферик сенсор нейропатия, нерв қўзғалиши, лоҳаслик, бош айланиши, бош оғриғига олиб келиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, меъда ширасининг кислоталигини ошиши.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, нафасни бузилиши, анафилактик шок, Квинке шиши), кўп терлаш.
Тери томонидан: қичишиш, эшакеми, ҳуснбузар тошма, тарқалган эксфолиатив дерматит, ангионевротик шиш.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, аритмиялар, брадикардия, юрак ўтказувчанлигини секинлашиши, юракни кўнгдаланг блокадаси, юрак фаолиятини тўхташи, периферик вазодилатация, коллапс, тахикардия, артериал босимни ошиши/пасайиши, юракда оғриқ.
Нерв тизими томонидан: марказий нерв тизимини (МНТ) қўзғалиши (юқори дозаларда қўлланилганда), безовталик, бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, онгни чалкашиши, уйқучанлик, ҳушдан кетиш, кома; юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда – эйфория, тремор, тризм, ҳаракат безовталиги, парестезиялар, тиришишлар.
Кўриш аъзоси томонидан: нистагм, қайтувчан кўрлик, диплопия, кўз олдида “жимирлаш”, ёруғликдан қўрқиш, конъюнктивит.
Эшитиш аъзоси томонидан: эшитишни бузилиши, қулоқларда шовқин, гиперакузия.
Нафас тизими томонидан: ҳансираш, ринит, нафасни сусайиши ёки тўхташи.
Бошқалар: қўл-оёқда қизиш, совуш ёки увишиш ҳисси, шишлар, ҳолсизлик, хавфли гипертермия, сезувчанликни бузилиши, мотор блок.
Умумий бузилишлар: юбориш жойида реакциялар.
Тез парентерал юборилган ҳолларда тиришиш кўринишидаги тизимли реакциялар ривожланиши мумкин.