Нейромидинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл инекция учун эритма 5 мг/мл ипидакрин гидрохлориди сақлайди. 1 мл инекция учун эритма 15 мг/мл ипидакрин гидрохлориди сақлайди. Ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ипидакрин (ипидаcринум)

Препаратнинг савдо номи:

Нейромидин

Фармакалогик гуруҳи:

антихолинестераз воситалар.

Дори шакли:

мушак ичига ва тери остига юбориш учун инекция учун эритма.

тиниқ, рангсиз суюқлик.

антихолинестераз воситалар.

N06DA05.

Тери остига ва мушак ичига юборилганда қондаги максимал концентрациясига, юборилгандан кейин 25-30 минутдан сўнг эришилади. Фаол модданинг 40-55% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Нейромидин тўқималарга тезда келиб тушади ва барқарорлашиш босқичида қон плазмасида фаол модданинг фақат 2% гина аниқланади. Препарат жигарда метаболизмга учрайди. Препаратнинг элиминацияси буйрак орқали амалга оширилади. Ярим чиқарилиш даври 40 минутни ташкил этади. Нейромидин препаратининг буйрак орқали экскрецияси асосан буйрак найчалари секрецияси йўли билан ва фақат препаратнинг 1/3 қисми калавалар февральацияси йўли билан чиқарилади. Препаратнинг дозасини 34,8%, препарат парентерал юборилгандан кейин сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Периферик нерв тизимининг касалликлари (неврит, полиневрит ва полиневропатия, полирадикулоневропатия, миастения ва турли этиологияли миастеник синдром); булбар фалажлар ва парезлар; ҳаракат бузилишлари билан бирга кечувчи МНТ нинг органик шикастланишлардаги тикланиш даври; демиелинловчи касалликларини комплекс даволаш; турли келиб чиқишга эга бўлган хотирани бузилиши (Алцгеймер касаллиги ва қарилик натижасидаги ақли заифликни бошқа шакллари); ичак атониясида қўлланади.

Нейромидин 5 мг/мл ва 15 мг/мл инекция учун эритмалари мушак ичига ёки тери остига юборилади. Дозалари ва даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига қараб шахсий равишда белгиланади. Периферик нерв тизимининг касалликлари, миастения ва миастеник синдром: мушак ичига ёки тери остига – 1 мл 5 мг/мл – 1 мл 15 мг/мл инекция учун эритма кунига 1-2 марта юборилади. Даволаш курси бир ойдан икки ойгачани ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини, курслари орасида 1-2 ойлик танаффус билан бир неча марта такрорлаш мумкин. Нерв-мушак ўтказувчанлигининг оғир бузилишларида миастеник кризларнинг олдини олиш учун қисқа муддат парентерал 1-2 мл (15-30 мг) Нейромидин® 15 мг/мл инекция учун эритмаси юборилади, сўнгра даволаш Нейромидин 20 мг таблеткалари билан давом эттирилади, доза 20-40 мг (1-2 таблетка) гача оширилиши мумкин, кунига 5-6 марта. Булбар фалажалар ва парезлар; МНТ органик шикастланишларида тиклаш даври: 1 мл 5 мг/мл – 1 мл 15 мг/мл инекция учун эритма кунига 1-2 марта юборилади. Даволаш курси 15 кунгача, имконияти бўлганида препаратнинг таблетка шаклига ўтилади. Келиб чиқиши турлича бўлган хотирани бузилиши (Алцгеймер касаллиги ва кексалик ақли заифликни бошқа шакллари): дозаси ва даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади, максимал суткалик доза баъзида 200 мг етиши мумкин, даволаш курси – бир ойдан бир йилгачани ташкил этади. Агар Сиз препаратнинг навбатдаги дозасини ўтказиб юборган бўлсангиз, даволаш курсини аввал буюрилган дозада давом эттиринг. Зарурати бўлганида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Бошқа дори воситалари каби, Нейромидин хам ножўя таъсирлар чақириши мумкин, улар барча пациентларда ҳам намоён бўлмайди. Ножўя таъсирларнинг МедДРА (Медицинский словар терминологии регламентарной деятелности) таснифи тизими бўйича тез-тезлиги: Жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); * – номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаб бўлмайди). Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – бронхлардаги секретни чиқарилишини кучайиши. Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас, юқори дозалар қўлланган ҳолларда – бош айланиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, уйқучанлик, мушакларни тиришиши. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез – кучли терлаш, тез-тез эмас, юқори дозалар қўлланган ҳолларда – терида аллергик реакциялар (қичишиш, тошма). Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – сўлак ажралишини кучайиши, кўнгил айниши; тез-тез эмас, юқори дозалар қўлланган ҳолларда – қусиш; кам ҳолларда –епигастрияда оғриқ, ич кетиши. Юрак  томонидан бузилишлар: тез-тез – юракни тез уриб кетиши, брадикардия. Сўлак оқиши ва брадикардияни м-холиноблокаторлар (атропин ва бошқ.) ёрдамида камайтириш мумкин. Ножўя самаралар намоён бўлган ҳолларда доза камайтирилади ёки препаратни қабул қилишда қисқа вақт (1-2 кун) танаффус қилинади. Агар даволаш вақтида ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай ножўя таъсирлари пайдо бўлса ёки кўрсатилган ножўя таъсирларидан биронтаси жуда кучли ифодаланса, шифокорга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ипидакрин ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик. Тутқаноқ, гиперкинезли экстрапирамид касалликлар, стенокардия, яққол брадикардия, бронхиал астма, ичак тутилиши ва/ёки сийдик йўлларини тиқилиб қолиши, вестибуляр бузилишлар, зўрайиш босқичидаги меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди.

Агар Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, бу ҳақида ўз даволовчи шифокорингизни хабардор қилинг. Нейромидин марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситалар билан мажмуада седатив самарани кучайтиради. Бошқа холинестраза ингибиторлари ва М-холиномиметик воситалар билан бирга қўлланганида таъсири ва ножўя самаралари кучаяди. Мястҳениа гравис ли беморларда, агар Нейромидин бошқа холинергик воситалар билан бир вақтда қўлланса, холинергик криз ривожланишини хавфи ошади. Нейромидин препарати билан даволанишдан олдин, агар б-адреноблокаторлар қўлланган бўлса, брадикардия ривожланишини хавфи ошади. Препаратни церебрализин билан мажмуада қўлланиши мумкин. Алкогол препаратнинг ножўя таъсирларини кучайтиради.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида, тиреотоксикозда, юрак-қон томир тизимининг касалликларида, шунингдек анамнезида нафас йўлларининг касалликлари бўлган пациентларга ёки нафас йўлларининг ўткир касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Педиатрия амалиётида қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари Педиатрия амалиётида қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Гериатрия амалиётида қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари Кекса ёшдаги пациентларда Нейромидиннинг нохуш таъсири ёки дозани пасайтириш зарурати тўғрисида маълумотлар йўқ. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган шахсларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари Жигар ва буйрак фаолиятига Нейромидиннинг нохуш таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган шахсларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Нейромидин препарати билан заҳарланишда ёки унинг дозаси нисбатан ошириб юборилганида дарҳол шифокорни чақириш керак. Доза кучли ошириб юборилганида “холинергик криз” ривожланиши мумкин. Симптомлари: бронхоспазм, кўзларни ёшланиши, кучли терлаш, қорачиқларни торайиши, нистагм, ўз-ўзидан ич келиши ва сийиш, қусиш, брадикардия, аритмиялар, артериал босимни пасайиши, безовталик, хавотирлик, қўзғалиш, қўрқув ҳисси, атакция, тиришишлар, кома, нутқни ноаниқлиги, уйқучанлик ва ҳолсизлик. Симптомлари кучсиз ифодаланган бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш қўлланади, М-холинблокаторлар: атропин, циклодол, метацин ва бошқалар қўлланади.

Рецепт бўйича

5 мг/мл ёки 15 мг/мл мушак ичига ва тери остига юбориш учун эритма 1 мл дан нейтрал шиша ампулаларда, ўрамда 10 ампула ва қўллаш бўйича йўриқномаси.

3 йил.