Препарат ичга қабул қилингандан кейин яхши сўрилади ва организмнинг ҳамма тўқималарига кириб боради.
Препаратнинг қабул қилинган дозасининг й-амино-β-фенил ёғ кислотаси гидрохлоридининг тахминан 0,1% бош мия тўқимасига киради, ёш ва кекса ёшдаги пациентларда гематоэнцефалик тўсиқ (ГEБ-ГEТ) дан ўтиши ортиши мумкин.
Жигар ва буйракларда тақсимланиши бир текис яқин, бош мия ва қонда бир текисдан пастроқ.
80-95% препарат жигарда фармакологик фаол бўлмаган метаболитларгача метаболизмга учрайди.
Тахминан 5% ўзгармаган ҳолда буйрак орқали, қисман ўт билан чиқарилади.
Юборилган препаратнинг сезиларли миқдори 3 соатдан кейин сийдикда аниқланади, шу пайтнинг ўзида препаратнинг концентрацияси мия тўқимасида камаяди, уни мияда яна 6 соатдан кейин ҳам аниқлаш мумкин.
Кейинги куни препаратни фақат сийдикда аниқлаш мумкин, уни сийдик таркибида қабул қилингандан 2 кундан кейин ҳам аниқлаш мумкин, лекин аниқланган миқдор киритилган дозанинг фақат 5% ни ташкил этади.
Қайта қабул қилинганда кумуляция (тўпланиш) кузатилмайди.
астеник ва хавфсираш невротик ҳолатлар: безовталик, қўрқув, хавфсираш; шилқим холатлар неврози, психопатия;уйқусизлик, кексаларда тундаги безовталик;болаларда дудуқланиш, энурез ва тик холатларини даволаш;жаррохлик ва оғриқли диагностик текширишлардан олдин стресс ҳолатларини олдини олиш;алкоголли абститенция синдромидаги психопатологик ва соматовегетатив бузилишларни комплекс даволаш таркибида;Менер касаллиги, вестибуляр аппаратнинг турли генезли дисфункцияси билан боғлиқ бош айланишлари;чайқалишлар олдини олиш учун қўлланилади.
Ичга, овқатдан кейин, сув билан ичилади.
Капсулаларни чайнаш мумкин эмас.
14 ёшдан ошган болаларга ва катталарга 250-500 мг дан кунига 3 марта.
Бир марталик энг катта дозалар: катталар учун – 750 мг, 60 ёшдан ошган шахсларга – 500 мг.
Даволаш курси – 2-3 ҳафта.
Зарурат бўлган ҳолатларда курсни 4-6 ҳафтагача узайтириш мумкин.
11 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга – 250 мг дан кунига 2-3 марта.
Кекса пациентларда уйқусизлик ва тунги хавсираш ҳолатларида – 250-500 мг дан суткада 3 марта буюрилади.
Алкоголли абстинеция синдромини бартараф этиш учун биринчи кунларида кундузги 250-500 мг дан 3 марта кун давомида ва тунгга 750 мг қабул қилинади ва кейин секин-аста суткалик доза одатдагигача камайтирилади.
Вестибуляр анализаторнинг инфекцион генезли (отоген лабаринтити) дисфункциясида ва Менер касаллигидаги бош айланишини йўқотиш учун зўрайиш даврида 5-7 кун давомида 750 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади.
Вестибуляр бузилишлар даражаси пасайганда 5-7 кун давомида препарат 250-500 мг дан суткада 3 марта ва кейин 5 кун давомида 250 мг дан суткада 1 марта қабул қилинади.
Касалликлар нисбатан енгил кечаётганда 5-7 кун давомида 250 мг дан суткада 2 марта, кейин 7-10 кун давомида 250 мг дан суткада 1 марта қабул қилинади.
Вестибуляр анализаторнинг қон томирлари билан боғлиқ ва травматик генезли дисфункцияларидаги бош айланишини даволаш учун 12 кун давомида 250 мг дан суткада 3 марта буюрилади.
Денгизда сузиш шароитида чайқалиш ҳолатларини олдини олиш учун, чайқалиш юз бериши тахмин қилинган вақтда бир соат олдин ёки чайқалишнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганда 250-500 мг бир марта буюрилади.Нейрофеннинг чайқалишга қарши таъсири препаратнинг дозаси оширилганда кучаяди.
Денгиз касаллигининг яққол кўринишлари ривожланганда (тўхтовсиз қайд қилиш ва бошқа.) препаратни оғиз орқали хатто 750-1000 мг дозаларда қабул қилиш кам самаралидир.
Ҳаво баландлиги касаллигини олдини олиш учун, учишдан бир соат олдин 250-500 мг бир марта буюрилади.
Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препарат узоқ вақт қабул қилинганда буйрак ва/ёки жигар функцияси кўрсаткичларини назорат қилиш лозим.
Жигар функцияси бузилганда, препаратнинг юқори дозалари гепатотокцикликни чақириши мумкин.
Бундай пациентларга препарат кейин дозаларда буюрилади.
Агар қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, эсингизга тушиши билан қабул қилинг, лекин, кейинги қабул қилиш вақти яқин келган бўлса, ўтказиб юборинг.
Хеч қачон икки баробар дозани қабул қилманг.
Одатда Нейрофен яхши ўзлаштирилади.
Бироқ ножўя таъсирлар бўлиши мумкин, ҳамма пациентларда ҳам кузатилавермайди: уйқучанлик, кўнгил айниши, жиззакликни кучайиши, қўзғалиш, хавотирлик, бош оғриғи, бош айланиши.
Кам ҳолатларда: аллергик реакциялар (тери тошмалари, қичишиш);гепатотокциклик – юқори дозалар узоқ қўлланилганда кузатилади.
Агар Сизда ушбу йўриқномада кўрсатилмаган қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, ёки келтирилган ножўя таъсирлар, айниқса, кучли намоён бўлса, даволаётган шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Ўзаро потенция қилиш Нейрофенни бошқа бирга қўлланиладиган воситалари дозасини бошқа ноотроп препаратлар билан мажмуалаштириш мумкин.
Нейрофен ухлатувчи, наркотик аналгетиклар, тутқаноқга қарши ва паркинсонизмга қарши воситалар, транквилизаторлар ва нейролептиклар таъсирини узайтиради ва кучайтиради.
Узоқ вақт (2 ҳафтадан ортиқ) қўлланилганда периферик қон кўрсаткичлари ва жигар функциясини хар 2-3 ҳафтада назорат қилиб туриш керак.
Дори воситасининг транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлар.
Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка амал қилиш керак, чунки айрим пациентларда уйқучанлик ёки бош айланиши каби марказий нерв тизими томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида қўлланилиши.
Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида қўллаш тавсия этилмайди, чунки етарли даражадаги кузатувлар йўқ.
Ҳайвонлардаги экстперментал тадқиқотларда препаратнинг мутаген, тератоген ва эмбриотоксик таъсири аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Нейрофен – кам захарли препаратдир.
Ўртача даволовчи кўрсатилган доза 500-2500 мг ни ташкил этади, фақат энг юқори дозада қўлланилганда эозинофилия ва жигар ёғ дистрофияси кузатилган.
Симптомлари: уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, эозинофилия, артериал босимни пасайиши.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш, ҳаёт учун муҳим аъзолар функциясини тутиб туриш керак.
Специфик антидоти йўқ.
Рецепт бўйича
ПВХ/алюмин фолгали контур уяли ўрамда 10 тадан капсулалар.
Контур уяли ўрамларни қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланади.