Нейпилептрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:                                  125 мг/мл           250 мг/мл фаол модда: цитиколин натрий (цитиколинга қайта хисоблаганда)   500 мг                  1000 мг ёрдамчи моддалар: хлорид кислотасининг 1 М эритмаси                               рН 6,5-7,5 гача     рН 6,5-7,5 гача ёки натрий гидроксидининг 1 М эритмаси инекция учун сув                                                              4 мл гача               4 мл гача

Тасир этувчи модда(ХПН):

цитиколин

Препаратнинг савдо номи:

Нейпилепт

Фармакалогик гуруҳи:

ноотроп восита.

Дори шакли:

вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма

тиниқ, рангсиз суюқлик.

ноотроп восита.

N06BX06

Метаболизми: вена ичига юборилганидан кейин цитиколин тез холин ва цитидинга гидролизланади ва организмнинг турли тўқималарига етказилади. Тақсимланиши: юборилганидан кейин цитиколин холин фракциясини структурали фосфолипидларга ва цитидин фракциясини цитидинли нуклеотидлар ва нуклеин кислоталарига тез киритилиши билан бош мия структураларида кенг тақсимланади. Бош мияга етиб, фосфолипидлар фракцияларини тузилишида иштирок этиб, цитиколин хужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга жойлашади. Чиқарилиши: дозанинг фақат км миқдори буйрак ва ичак орқали чиқарилади (<3%). Дозанинг тахминан 12% нафас билан чиқарилаётган СО2 билан чиқарилади. Препаратни буйрак орқали чиқарилишида икки фаза ажратилади: биринчи фаза – тахминан 36 соат, унда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди, ва иккинчи фаза, унда чиқарилиш тезлиги анча секинроқ пасаяди. СО2 билан чиқарилишида ҳам шундай фазалик кузатилади, нафас билан чиқарилаётган СО2 нинг чиқарилиш тезлиги тахминан 15 соат ўтгач тез пасаяди, кейинчалик у анча секинроқ пасаяди.

ишемик импульснинг ўткир даври (мажмуавий даволаш таркибида);ишемик ва геморрагик импульснинг тикланиш даврида;бош мия жарохати, ўткир (мажмуавий даволаш таркибида) ва тикланиш даври;бош миянинг дегенератив ва томирли касалликларидаги когнитив ва ҳатти-ҳаракат бузилишларида қўлланади.

Ишемик импульснинг ва бош мия жарохатининг (БСМТ) ўткир даври: цитиколин ташхис қўйилганидан кейин 1000 мг дан биринчи суткадан ҳар 12 соатда буюрилади, даволаш давомийлиги 6 ҳафтадан ошмаслиги керак. Максимал суткалик доза – 2000 мг. Ишемик ва геморрагик импульснинг тикланиш даври, БМЖ нинг тикланиш даври, бош миянинг дегенератив ва томирли касалликларидаги когнитив ва хатти-харакат бузилишлари: Вена ичига ёки мушак ичига кунига 500-2000 мг дан юборилади. Дозалаш ва даволашнинг давомийлиги касалликнинг симптомларини оғирлигига боғлиқ. Кекса пациентлар Кекса пациентларга НЕЙПИЛЕПТ препаратини буюришда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Ампула очилганидан кейин препарат дархол ишлатилиши керак. НЕЙПИЛЕПТ  мушак ичига, вена ичига оқим (буюрилган дозага қараб секин, 3-5 минут давомида) билан ёки томчилаб (инфузия тезлиги – минутига 40-60 томчи) юборилади. Вена ичига (в/и) юбориш йўли, мушак ичига (м/и) қараганда авзалроқ. В/и юборилганида препаратни бир жойнинг ўзига қайта юборишдан сақланиш керак. НЕЙПИЛЕПТ  вена ичига юбориладиган изотоник эритмаларнинг хамма турлари ва декстроза эритмалари билан мутаносиб.

Ножўя таъсирлари пайдо бўлишининг тез-тезлиги бўйича гуруҳланган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000 гача), тез-тезлиги аниқланмаган. Жуда кам ҳолларда (шу жумладан индивидуал ҳолатлар): аллергик реакциялар (тошма, терини қичишиши, анафилактик шок), бош оғриғи, бош айланиши, қизиш хисси, тремор, кўнгил айниши, қусиш, диарея, галлюцинациялар, шишлар, ҳансираш, уйқусизлик, қўзғалиш, иштахани пасайиши, фалажланган оёқ-қўлларни увишиши, жигар ферментлари фаоллигини ўзгариши. Айрим холларда цитиколин парасимпатик тизимни рағбатлантириши, шунингдек артериал босимни қисқа муддатли ўзгаришини чақириши мумкин. Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самараларидан биронтаси кучайса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларини сезсангиз, шифокорга хабар беринг.

препаратнинг ҳар қандай компонентидан бирига юқори сезувчанлик;яққол ваготонияси (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисмининг юқори тонуси) бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас;етарлича клиник маълумотларнинг бўлмаганлиги туфайли, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Цитиколин леводопанинг самараларини кучайтиради.

НЕЙПИЛЕПТ вена ичига оқим билан аста-секин юборилади (дозага қараб 3-5 минут). Вена ичига томчилаб юборишда инфузия тезлиги минутига 40-60 томчи бўлиши керак. Доимий давом этувчи бош мияга қон қуйилишида НЕЙПИЛЕПТ препаратининг дозасини суткада 1000 мг дан оширмаслик керак, препарат вена ичига томчилаб минутига 30 томчи тезликда юборилади.

Цитиколинни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича етарлича маълумотлар йўқ. Гарчи хайвонлардаги тадқиқотларда салбий таъсири аниқланган бўлмаса ҳам, ҳомиладорлик даврида цитиколин фақат, она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган холда буюрилади. Лактация даврида цитиколин буюрилганида, аёллар эмизишни тўхтатишлари керак, чунки цитиколинни кўкрак сутига чиқарилиши хақида маълумотлар йўқ.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг паст токциклиги туфайли билан дозани ошириб юборилишининг холлари таърифланмаган.

Рецепт бўйича берилади

Вена ичига ва мушак ичига  юбориш учун эритма, 125 мг/мл ва 250 мг/мл. 4 мл дан синдириш учун рангли халқа ёки рангли нуқта ва ўйиқчаси бўлган рангсиз шиша ампулаларда. Ампулаларга қўшимча бир, икки ёки уч рангли ҳалқалар ва/ёки икки ўлчамли штрих-код, ва/ёки ҳарфли-рақамли кодлаш ёки қўшимча рангли ҳалқаларсиз, икки ўлчамли штрих-код, ҳарфли-рақамли кодлаш туширилади. 5 ампуладан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолга ёки полимер пленка ёки фолгасиз ва пленкасиз контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга катон қутида.

2 йил.