Невроцитрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритмада сақланади: Тиамин гидрохлориди (В1 витамини)                               5 мг Рибофлавин (Витамин Б2)                                                                         2 мг Пиридоксин гидрохлориди (Витамин В6) 2 мг Цианокобаламин (В 12 витамини)                           2 мкг Никотинамид                        (РР витамини)                                                                     20мг Д-пантенол                                                                                                              3 мг Ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, монотиоглицерол, бензил спирти, динатрий ЭДТА, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Тиамин, Рибофлавин, Пиридоксин, Никотинамид, цианокобаламин, Д-пантенол.

Препаратнинг савдо номи:

Невроцит

Фармакалогик гуруҳи:

Витаминлар.

Дори шакли:

Инекция учун эритма, 3 мл дан ампулаларда.

Витаминлар.

Мушак ичига юборилганида тиамин тез ва тўлиқ сўрилади. Барча аъзо ва тўқималар бўйлаб етарли даражада бир текис тақсимланади. Қонда концентрацияси нисбатан паст, айни вақтда плазмада асосан эркин тиамин, айланиб юради, эритроцитларда ва лейкоцитларда – унинг фосфорли эфирлари бўлади. Фосфорланиши жигарда рўй беради. Энг фаол фосфорли эфири коэнзим фаоллигига эга бўлган тиамин дифосфатидир. Асосан жигарда, юракда, мияда, буйракларда, талоқда тўпланади. Ичак орқали ва буйраклар томонидан чиқарилади. Рибофлавин тез сўрилади, жигарда метаболизмга учрайди ва метаболитлари қисман сийдикка ажралиб чиқади. Асосан ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Пиридоксин гидрохлориди яхши сўрилади ва организмга тушиб, жигарда фармакологик фаол метаболитлари (пиридоксал фосфат ва пиридоксаминфосфат) ни ҳосил бўлиши билан метаболланади. Пиридоксал фосфати плазма оқсиллари билан 90% боғланади. Барча тўқималарга яхши киради; асосан жигарда тўпланади, камроқ – мушакларда ва марказий нерв тизимида. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқади. Т1/2 – 15-20 кун. Асосан буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ давомида чиқарилади. Цианокобаламин қон плазмаси оқсиллари билан 90% боғланади, тери остига ва мушак ичига юборилгандан сўнг – максимал концентрацияга эришиш вақти – 1 соат. Ўт-сафро ва сийдик билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Мушак ичига юборилганида никотинамид тез ва тўлиқ сўрилади. Барча аъзо ва тўқималар бўйлаб етарли даражада бир текис тақсимланади. Жуда оз қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Д-пантенол яхши сўрилади ва организмнинг барча аъзо ва тўқималар бўйлаб бир текис тақсимланади. Асосан ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади.

ўткир ёки сурункали невритлар ва полиневритлар, учшохли нервнинг невралгияси, ишиалгия;диабетик полиневропатия ;токсик  полиневропатия (шу жумладан доривор);алкоголли периферик невропатия (Верника-Корсаков синдроми);“бери-бери” касаллиги (қуруқ  ва нам);ўраб олувчи герпес;Бирмер касаллиги (пернициоз анемияси); Шунингдек Невроцит тегишли витаминларнинг етишмовчилиги оқибатидаги гиповитаминоз ва авитаминозларда, жисмоний ва ақлий толиқишда, ланжликда, фурункулёзда ва бошқа тери касалликларида, атеросклерозда, кекса ёшдаги шахсларда бошқа касалликларда қўлланади.

Ҳар куни 3 мл дан (1 ампула) мушак ичига (м/и) ёки 5-10 кун давомида кунора шифокорнинг кўрсатмасига кўра юборилади. Дозалаш тартиби патологик жараённинг тури, оғирлик даражаси ва ўтказилаётган даволашга пациентнинг реакциясига қараб ўзгариши мумкин.

Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми. Бошқалар: тахикардия

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик. Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш бўйича маълумотлар тақдим қилинмаган. Ҳомиладорлик ва лактация – ҳомиладорлик ва лактация вақтида ишлатиш мумкин эмас, чунки болада турли характерга эга нуқсонларнинг ривожланишини чақириши мумкин.

В1 витамини ишқорий эритмада осон парчаланади, шунинг учун Невроцитни ишқорий препаратлар, масалан, натрий бикарбонати ёки натрий цитрати билан ишлатиш мумкин эмас.

Одатда препарат яхши ўзлаштирилади. Гарчи жуда кам бўлсада, эшакеми, қичишиш, Квинке шиши пайдо бўлиши мумкин, улар кўпроқ мойил пациентларда учрайди. Невроцитнинг юқори дозалари билан даволаш (унда пиридоксин сақлангани туфайли), юришни бузилиши ва товонда ачишувчи оғриқлар билан намоён бўлувчи периферик невропатияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу симптомлар даволаш бошланганидан кейин бир ойдан кейин бошланиб, 3 йилгача намоён бўлиши мумкин. Рибофлавин сийдикни сарғиш-зарғалдоқ рангга бўяши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Хона ҳароратида, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Жуда юқори дозаларда препарат қўзғалиш, қўрқув, тремор, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришишларни чақириши мумкин. Даволаш симптоматикдир.

Рецепт бўйича

3 йил.