Неуровитан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: октотиамин – 25 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 40 мг, рибофлавин (В12 витамини) – 2,5 мг, цианокобаламин (В12  витамини) – 0,25 мг, ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, маккажўхори крахмали, повидон К30, микрокристалл целлюлоза, аэросил, магний стеарати, қобиқ таркиби: талк, титан диоксиди, сахароза, шеллак, канакунжут мойи, желатин ранги 150, 1351 ФД&C Еллоw №6 бўёвчиси, 36003 Эдиcол Эрйтҳросине Ред бўёвчиси, карнауб муми, парафин.

Препаратнинг савдо номи:

Неуровитан

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

овал шаклли, пушти-тўқ сариқ рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

A11A.

Препарат бутун ингичка ичак бўйлаб сўрилиб, барча тўқималарга ўтади, организмда биотрансформацияга учрайди, сийдик билан чиқарилади.

Ўсишда ортда қолиш, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, операциядан олдин ва кейинги даврда, парҳез (диабет, урицемия), сурункали инфекциялар, антибиотиклар билан даволаниш вақтида ва ундан кейинги жигар ва тери касалликлари, анемия, иммун танқислиги. Неуровитан шунингдек мувозанатлашмаган озиқланиш, юқори алкогол ва тамаки истеъмол қилувчи, фаол яшаш тарзидаги инсонлар учун буюрилади. Неуровитан шунингдек узоқ муддатли невритни даволашда, турли келиб чиқишга эга бўлган невралгияларда, парестезияда, периферал фалажликда, люмбагода, артралгияларда ва миалгияларда, диабетик невропатияда қўлланади.

Таблеткаларни овқатдан кейин, чайнамасдан ва кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан  қабул қилиш лозим. Одатда 1 таблеткадан суткада 1-3 марта буюрилади. 6 ёшдан катта болаларга шифокор тавсиясига кўра, 1 таблеткадан суткада 1-3 мартадан буюрилади. Курс давомийлиги одатда 2-3 ҳафтани (шифокор тавсияси бўйича) ташкил қилади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда: бош оғриғи, бош айланишикўнгил айниши Жуда кам ҳолларда: В6 витаминини жуда катта дозаларда нотўғри қўлланганда сезувчанликни бузилишиқичишиш ва уртикар тошма кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик қўллаш мумкин эмас.

Леводопа билан бирга қўлланганда препарат леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини сусайтиради. Этанол тиаминни сўрилишини кескин пасайтиради. Препаратни қабул қилиш вақтида таркибида В гуруҳи витаминлари бўлган поливитамин комплексларини қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Препаратнинг таркибида рибофлавин бўлганлиги сабабли препаратни қабул қилишда сийдик сариқ рангга бўялиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Дори воситасини транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилияти таъсирининг ўзига хослиги. Белгиланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15о-25оС ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

Рецепциз

10 таблеткадан ПВХ ва алюмин фолгали контур уяли ўрамга жойланади. 3 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.