Несопин rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: оксиметазолин гидрохлориди – 0,5 мг; ёрдамчи моддалар: рацементол (рацемик ментол) – 0,4 мг, хивчинсимон эвкалипт барглари мойи (эвкалипт мойи) – 0,4 мг, динатрий эдетати дигидрати (этилендиаминотетрасирка кислотасининг динатрийли тузи, трилон Б) – 0,5 мг, натрий гидрофосфати додекагидрати (натрий дигидрофосфати 12 Н2О) – 28,0 мг, натрий дигидрофосфат дигидрати (натрий дигидрофосфати 2 Н2О) – 12,5 мг, пропиленгликол – 100,0 мг, бензил спирти – 10,0 мг, инекция учун сув – 1,0 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

оксиметазолин

Препаратнинг савдо номи:

Несопин

Фармакалогик гуруҳи:

антиконгестив восита – алфа-адреномиметик

Дори шакли:

назал спрей

рангсиз ёки сарғиш тусли, тиниқ ёки товланувчи суюқлик.

антиконгестив восита – алфа-адреномиметик

R01AA05.

Маҳаллий қўлланилганида тизимли сўрилиши паст.

Аллергик ва инфекцион-яллиғланиш этиологияли ринит, синусит, евстахиит, пичан иситмасида қўлланади.

Интраназал қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – ҳар бир бурун йўлига      2-3 пуркашдан 10-12 соат интервал билан буюрилади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан буюрилади. 3-5 кундан кўпроқ даволаш зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини ўткинчи қуруқлиги ва ачишиши, оғиз ва томоқни қуриши, аксириш; артериал босимни ошиши, юқори хавотирлик, кўнгил айниши, бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, юрак уриб кетиши, уйқуни бузилиши. Узоқ муддат қўлланилганида – тахифилакция, шиллиқ қават реактив гиперемияси ва бурун бўшлиғи шиллиқ қавати атрофияси.

Ўта юқори сезувчанлик, атрофик ринит, ҳомиладорлик, лактация даври, болаларда            (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи дори воситаларини сўрилишини секинлаштиради, уларнинг таъсирини сусайтиради. Қон томирларни торайтирувчи бошқа дори воситалари билан бирга буюриш ножўя самаралар ривожланиши хавфини оширади. Моноаминоксидаза блокаторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда буюрилганда – артериал босим ошади.

Тавсия этилган дозада шифокор билан маслаҳатлашмасдан 3 кунгача қўллаш мумкин. Интраназал юбориш учун мўлжалланган препаратни кўзларга тушишидан сақланиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Транспорт воситаларини бошқариш, потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсири Препарат кўришга таъсир кўрсатганлиги туфайли, реакция тезлиги пасайиши мумкин, шунинг учун даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва тезкор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда.

Симптомлари: интраназал қўлланилганида – тахикардия, артериал босимни ошиши, марказий нерв тизимини сусайиши. Даволаш: симптоматик.

Рецепциз

Назал спрей 0,05%. 10 мл дан препарат пластик пуркагичли дори воситалари учун пластик флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.