Неовит В6 rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: пиридоксин гидрохлориди – 5,0 мг; ёрдамчи моддалар: магний стеарати, глюкоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пиридоксин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Неовит В6

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, ясси цилиндрик шаклли, ҳидсиз таблеткалар.

Витамин.

A11NA02

Бутун ингичка ичак бўйлаб тез сўрилади, катта миқдори йўғон ичакда сўрилади. Пиридоксиннинг қон плазмадаги нормал концентрациялари 3-18 мг/мл ни ташкил қилади. Қонда албумин билан боғланган ҳолатда эритроцитлар гемоглобини билан ташилади. Жигарда пиридоксин бир-бирига ўзаро ўтиш қобилиятига эга 3 витамерга айланади: пиридоксин, пиридоксал, пиридоксамин. Организмда пиридоксиннинг асосий депоси, организмдаги ҳамма пиридоксиннинг 80-90% ни сақловчи скелет мушаклари ҳисобланади. Жигарда фармакологик фаол метаболитлари (пиридоксал фосфати ва пиридоксаминфосфат) ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Пиридоксал фосфат плазма оқсиллари билан 90% га боғланади. Ҳамма тўқималарга яхши ўтади, асосан жигарда, камроқ – мушакларда ва марказий нерв тизимида тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Пиридоксин фаол бўлмаган пиридоксал кислотаси кўринишида сийдик билан чиқарилади. Ярим элиминация даври 25-33 кунни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври 15-20 кун. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ ўтказилганда ҳам чиқарилади.

Пиридоксинни қўллашга унинг танқислик симптомлари ҳисобланади. Неовит В6 янги туғилган ва эмизикли болаларда мажмуавий даволаш кўрсатилган: сунъий озиқланишда, азоб чекаётганлар, тери қопламаларини қуруқлиги шиши ва кепакланишида;болалар учун ишлаб чиқарилган мувозанатланмаган махсус болалар аралашмалар билан эмас, балки донор сути ёки қишлоқ хўжалиги хайвонларининг сути билан сунъий озиқлантиришда;тана вазни кам (гипотрофия);тиришиш синдроми билан;нерв тизимининг шикастланишлари ва модда алмашинувининг бузилишлари билан боғлиқ; Неовит В6 катталарда ва болаларда мажмуавий даволаш учун: нерв тизимини касалликларида: невралгиялар, радикулитлар, периферик невритларда;неврозларда;депрессияларда (серотонинни ва норепинефрин ишлаб чиқарилишини рағбатлантириши туфайли);Менер синдроми, денгиз ва хаво касалликларида (диуретик таъсири ҳисобига, шу туфайли ўрта қулоқ бўшлиғини суюқлик билан тўлиши тезлиги пасаяди);постенцефалик паркинсонизм ва унинг бошқа турлари;ёйилган хавотирлик;аутизм;кичик хорея;Литтл касаллиги;миастения ва мушак дистрофиясини авж олишида;тутқаноқ. Меъда-ичак йўлларининг касалликларида: энтерит (диареяда витамин В6 ни йўқотганда ўрнини тўлдириш учун), шу жумладан радиацион;меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида;ўткир ва сурункали гепатитларда;сурункали холециститда;сурункали гастритда ахлоргидрияси билан;кам сўрилишиш синдроми билан сурункали энтеритда;секретор етишмовчилиги билан сурункали панкреатитда;меъда ёки ичак қисми олиб ташланган ҳолатларда;глютен энтеропатияда;Уиппл касаллигида;Крон касаллигида. Тери касалликларида: дерматитларда (себорея ва эксфолиатив), айниқса эрта ёшли болаларда;ўраб олувчи темираткида;нейродермитда;экссудатив диатезда;қўпол ва пушти хусунбузарларда;экземада;псориазда;склеродермияда;фотодерматозларда;хейлиитлар, стоматитларда. Мажмуавий даволаш ҳамда бошқа касалликлар ва холатларда: ортирилган ва наслий темир танқислиги анемиясида;миокард дистрофияси, сурункали юрак етишмовчилигида;ГИНК препаратларини қўллашда (изоникотин кислотаси гидразиди -изониазид, фтивазид ва бошқа туберкулезга қарши препаратлар) ножўя токсик кўринишларини бартараф этиш учун жумладан тиришишларни олдини олиш учун;хар қандай ёшдаги одамларда фибрил тиришишларда (тананинг юқори ҳароратига жавобан ривожланадиган);массив антибиотикотерапияда;гемодиализда;алкоголизмда. Неовит В6 ни профилактика сифатида қўлланиши – кўрсатмалар: кўнгил айниши ва билан кечувчи ҳомиладорларнинг эрта токсикозларда тез-тез қусиш;лактацияда;эмизикли болаларни сунъий озиқлантиришида;ахамиятли жисмоний юкламаларда (спортда), айниқса пархез фонида;ўта тўйинган оқсилли пархезларда, айниқса спортчиларда.

Ёш ва жинсга қараб пиридоксинга бўлган эхтиёж фарқ қилади:

Аллергик реакциялар, меъда ширасини кислоталигини ошиши, эпигастрал сохада оғриқлар, оёқ-қўлларда оғир сиқилиш ҳиссини – “пайпоқ” ва “қўлқоп” симптомларини пайдо бўлиши, лактацияни пасайиши кузатилиши мумкин. Жигарнинг оғир шикастланишларида пиридоксин катта дозаларда, унинг функциясини ёмонлашишини чақириши мумкин. Эрлих реагенти ёрдамида уробилогенни текширишда натижаларни нотўғри кўрсатиши мумкин. Меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигида ИБС эхтиёткорлик билан қўлланади.

Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради, леводопанинг фаоллигини сусайтиради. Изоникотин гидразиди, пеницилламин, циклосерин ва эстроген сақловчи перорал контрацептивлар пиридоксиннинг самарасини сусайтиради. Юрак гликозидлари, (пиридоксин миокардда қисқарувчан оқиллар синтезини ошишига ёрдам беради), глутамин кислотаси, шунингдек калий ва магний аспаргинати, (аспаркам) тўғри келади. Пиридоксин бошқа токсик кўринишлари, шу жумладан изониазид ва туберкулезга қарши бошқа препаратларни қўллаганда кузатиладиган жигарнинг шикастланишларини олдини олади ёки камайтиради.

В6 витамини ўсимликларда ва ҳайвон организми аъзоларида, айниқса тозаланмаган буғдой махсулотлари, сабзавотларда, гўштда, балиқда, сутда, треска балиғи ва қорамол жигарида ва тухум сариғида сақланади. Б6 витамини хамиртурушда деярли кўп. В6 витаминига эхтиёт озуқа махсулотлари билан қопланади: қисман у ичак микрофлораси томонидан ҳам синтезланади.

Пиридоксин гидрохлориди ҳомиладор аёлларда ва ёш болаларда В6 витамини етишмовчилигини олдини олади. Ҳомиладорлар токсикоз ва қусишда қўлланади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

10 таблеткадан ПВХ/алюмин фолга контур-уяли ўрамда. 2 ёки 5 контур-уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан каробкали картон қутида.

2 йил.