Неотропрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: пирацетам – 400 мг, циннаризин – 25 мг; ёрдамчи моддалар: калций стеарати, магний субкарбонати. қобиқ таркиби: желатин, глицерин, титан диоксиди, тозаланган сув, натрий лаурилсулфати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пирацетам, циннаризин.

Препаратнинг савдо номи:

Неотроп

Фармакалогик гуруҳи:

Психостимуляторлар ва ноотроп препаратлар.

Дори шакли:

капсулалар.

оқ рангли томонлари полусферик цилиндр шаклли, “0” ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар

Психостимуляторлар ва ноотроп препаратлар.

N06BX

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Терапевтик самараси 1-6 соатдан кейин намоён бўлади. Пирацетам – қон плазмасида максимал концентрацияга (Смах) 2-4 соатдан кейин, орқа мия суюқлигида – 2-8 соатдан кейин эришилади. Биокиришаолишлиги 100%. Организмнинг барча аъзо ва тўқималарида тақсимланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Бош мия пўстлоғида танлаб тўпланади, асосан пешона, чакка ва энса соҳаларида, мияча ва базал ганглийларда тўпланади. Метаболизмга учрамайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) плазмадан 4-5 соатни, орқа мия суюқлигидан 6-8 соатни ташкил қилади. Юборилганидан сўнг 30 минутдан кейин 90% буйраклар орқали чиқарилади. Циннаризин – қон плазмасида Смах 1-4 соатдан кейин жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди. Т1/2 – 4 соат. Сийдик билан (1/3) ва аҳлат билан (2/3) чиқарилади.

-бош мияда қон айланишининг бузилиши; бош мия томирларининг атеросклерозида, ишемик импульсда, геморрагик импульсдан кейинги тузалиш даврида; бош мия жароҳатларидан кейин; – турли генезли энцефалопатияларда; -бош мия жарохатларидан ва интоксикацияларидан кейинги коматоз ва субкаматоз холатларида; – марказий асаб тизимининг касалликларида кузатиладиган интеллектуал-мнестичестик вазифаларининг сустлашиши; – турли генезли лабиринтопатияларда (бош айланиши, қулоқларда шовқин, нистагм, кўнгил айниши ва қусиш); – Менер синдроми; – депрессия, псиорганик синдроми астения асоратлари билан ва адинамия, психоген келиб чиққан астенияда; – меньшевизмни ва кинетозларни олдини олиш; – хотирани, фикрлаш фаолиятини ва диққатни жамлашни бузилиши; – болаларда аклий ривожланишнинг бузилиши.

Ичга буюрилади. Катталарга 1-2 капсуладан суткада 3 марта 1-3 ой давомида касалликнинг оғирлигига қараб буюрилади. 5 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан суткада 1-2 марта буюрилади. Даволаш даврийлиги 1 йилда 2-3 марта. Сурункали буйрак етишмовчиликда (КК 60 мл/дак камида) дорининг миқдорини (дозасини) камайтириш ёки дори воситасини қабул қилиш оралиғини ошириш зарур.

Таъсирчанлик, уйқуни бузилиши, бош айланиши, бош оғриғи, эпигастрийда оғриқлар, диспепсия, оғизни қуриши, тана вазнини ошиши, жуда кам ҳолларда – ёруғликка сезувчанлик, тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар, оёқ-қўллар тремори, юқори мушак тонуси.

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, жигар ва/ёки буйрак фаолиятининг оғир даражали бузилишлари, Паркинсонизм, 5 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Алкогол ва марказий нерв тизимини фаолиятини сусайтирувчи воситалар, шунингдек ноотроп ва гипотензив воситалари билан бир вақтда қўлланганда седатив таъсирни потенцияланиши мумкин. Томирларни кенгайтирувчи воситалар препаратнинг таъсирини кучайтиради, гипотензив воситалар эса – камайтиради. Антипсихотик дори воситаларини (нейролептиклар) ва трициклик антидепрессантларни ўзлаштираолишлигини яхшилайди. Препарат перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.

Препаратда таркибида циннаризин мавжудлиги туфайли, спортчиларда допинг – синамаси ўтказилганида мусбат реакцияни чақириши мумкин. Шунингдек радиофаол ёдни аниқлаш (капсула қобиғидаги бўёвчилар ёд сақлайди) натижаларини ҳам ўзгартириши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва машина, қурилмалар билан ишлашда препаратни терапевтик дозаларда (агар асосий касаллик имкон берса) қўллаш мумкин. Бироқ агар марказий нерв тизимининг қўзғалиши ёки уйқучанлик ва треморни пайдо бўлиши билан намоён бўладиган ножўя таъсирлар пайдо бўлса, у ҳолда транспорт воситаларини бошқариш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: дозани ошириб юборилишида ножўя самаралар кучайиши мумкин. Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

10 капсуладан контур уяли ўрамда. 3 ёки 6 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.