Неофлоксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: моксифлоксацин (моксифлоксацин гидрохлориди кўринишида) – 400 мг; ёрдамчи моддалар: маннитол, динатрий эдетати, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

моксифлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Неофлокс

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал восита (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

инфузия учун эритма 0.4%

тиниқ, рангсиздан то яшил-сариқ рангли, механик қўшимчалардан холи эритма.

антибактериал восита (фторхинолонлар гуруҳи).

J01MA14

Моксифлоксацин 400 мг дозада вена ичига (в/и) инфузиядан кейин 1 соат давомида инфузияни якунида Cмах га эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 91% ни ташкил қилади. Моксифлоксацин тўқима ва аъзоларда тез тақсимланади ва қон оқсиллари билан (асосан албуминлар билан) тахминан 45% боғланади. Тақсимланиш ҳажми (Вд) тахминан 2 л/кг ни ташкил қилади. Препаратни плазмадагига қараганда юқори концентрациялари ўпка тўқималарида (шу жумладан алвеолар макрофагларда), бронхларнинг шиллиқ қаватларида, бурун бўшлиқларида, юмшоқ тўқималарда, терида ва тери ости тузилмаларида, яллиғланиш ўчоқларида ҳосил бўлади. Интерстициал суюқликда ва сўлакда препарат эркин, оқсиллар билан боғланмаган ҳолда, плазмадагига қараганда юқорироқ концентрацияда аниқланади. Нофаол сулфобирикмалар ва глюкоуронидларни ҳосил бўлиши билан биотрансформацияга учрайди. Моксифлоксацинни биотрансформацияси жигарнинг, цитохром Р450 тизими микросомал ферментлари иштирокисиз кечади. Сийдик билан ҳам ўзгармаган ҳолда, ҳам нофаол метаболитлари кўринишида ҳам чиқарилади. Бир марталик дозанинг(400 мг) тахминан 19% сийдик билан, тахминан 25% – ахлат билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 12 соатни ташкил қилади. Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси Моксифлоксацинни пациентнинг ёшига, жинсига ва ирқига фармакокинетик кўрсаткичларида нисбатан фарқланиши аниқланмаган. Болаларда моксифлоксациннинг фармакокинетикасининг текширишлари ўтказилмаган. Буйрак функциясини бузилиши бўлган (шу жумладан КК<30 мл/мин/1.73 м2) ва узлуксиз гемодиализда ва узоқ амбулатор перитонеал диализда бўлган пациентларда моксифлоксацининг фармакокинетикасини аҳамиятли ўзгаришлари аниқланмаган. Жигар функциясининг бироз ва ўртача бузилишлари бўлган (Чайлд Пю шкаласи бўйича А ёки В синфи) пациентларда моксифлоксациннинг фармакокинетикаси ўзгармайди.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: касалхонадан ташқари пневмония, шу жумладан антибиотикларга кўплаб резистентликка эга микроорганизмларнинг штаммлари чақирган касалхонадан ташқари пневмония;ўткир синусит;касалхонадан ташқари пневмония;сурункали бронхитни зўрайиши;тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари (шу жумладан инфекцияланган диабетик панжа);асоратланган интраабдоминал инфекциялар, шу жумладан полимикроб инфекциялар, шу жумладан қорин парда ички абсцесслари;сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (пиелонефрит, цистит, уретрит ва бошқалар);кичик чаноқ аъзоларининг асоратланмаган яллиғланиш касалликларида (шу жумладан салпингит ва эндометритларда) қўлланади.

Препаратни инфузия учун тавсия қилинган дозаси ҳамма кўрсаткичлари бўйича қўлланиши ҳар куни бир марталик дозаси 400 мг ташкил қилади. Қўллаш усули: Инфузион эритма вена ичига 60 минут давомида юборилиши керак. У суюлтирилмасдан ёки мутаносиб инфузия учун эритмалар билан бирга бевосита юборилиши мумкин. Препарат қуйидаги эритмалар билан мутаносиб: инекция учун сув, 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5%, 10%, 20% ва 40% ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, Рингер-лактат эритмаси. Препарат қуйидаги эритмалар билан номутаносиб: 10% ва 20% ли натрий хлориди эритмаси (чўкма ҳосил бўлиши, кристаллизация), 4,2% ва 8,4% ли натрия бикарбонат эритмаси (рН силжишини чақиради ва карбонат ангидриди газини пайдо бўлиши). Агар препарат инфузияси бошқа дори препарати билан буюрилган бўлса, унда ҳар бир препаратни алоҳида юбориш керак. Фақат тиниқ эритма қўллаш керак. Хиралашган эритмани қўллаш мумкин эмас. Даволаш давомийлиги кўрсатмалар ва клиник кўринишларга боғлиқ. Умумий ҳолларда инфекция симптомлари аниқлангандан кейин антибиотиклар билан даволаш 3-4 кун давомида давом этади. Юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекцияларини умумий даволаш давомийлиги: Сурункали бронхитни зўрайиши – 5 кун, касалхонадан ташқари пневмония – 10 кун, ўткир синусит – 10 кун. Тери ва юмшоқ тўқималар инфекциясини тавсия этилувчи даволаш давомийлиги – 10 кун. Вена ичига даволашнинг тавсия этилувчи давомийлиги 14 кунгача. Даволаш вена ичига юбориш билан бошланади, кейинчалик клиник кўрсатмалар мавжуд бўлса ичга таблеткаларни қўллаш билан давом этади. Бундан ташқари, моксифлоксацин ҳамма даволаш курси давомида вена ичига қўлланиши мумкин. Кекса одамдар: Кекса ёшдагилар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Болалар: Болалар ва ўсмирларда моксифлоксацинни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Жигар етишмовчилиги: жигар функциясини енгил ва ўртача бузилишлари (Чайлд-Пю шкаласи бўйича А ва Б синфи) бўлган беморларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Жигар функциясини оғир бузилишлари (Чайлд-Пю шкаласи бўйича С синфи) бўлган пациентларда фармакокинетик маълумотлар йўқ, шунинг учун препарат оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун тавсия қилинмайди. Буйрак етишмовчилиги: Ҳар қандай даражадаги буйрак етишмовчилиги (шу жумладан клиренс креатинини < 30 мл/мин/1.73 м2) бўлган беморларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Диализдаги ёки буйрак етишмовчилиги авж олиб бораётган диализ ўтмайдиган пациентлардаги фармакокинетик маълумотлар йўқ. Шу туфайли, бундай пациенларда препарат инфузияси мумкин эмас.

ҳомиладорлик;лактация (эмизиш) даври;болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар;моксифлоксацинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Марказий нерв тизими (МНТ) нинг касалликларида (шу жумладан, МНТ ни ўзгариши қўшилишига шубҳа қилинган касалликларда) тиришиш ҳуружларини пайдо бўлишига олиб келувчи ва тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи касалликларда, ҚТ интервалини узайишида, гипокалиемияда, брадикардияда, миокарднинг ўткир ишемиясида, ҚТ интервалини узайтирадиган препаратлар ва И-А ва ИИИ синфи антиаритмик воситаларни бир вақтда қўлланганда, оғир жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни ва антацидларни, минералларни ва витамин-минералли комплексларини ичга бирга қўллаш моксифлоксацинни сўрилишини, бу препаратларда сақланадиган поливалент катионлар билан хелат комплексларни ҳосил бўлиши туфайли моксифлоксацинни, моксифлоксациннинг сўрилишини бузилиши мумкин ва оқибатда қон плазмасидаги концентрациясини камайтириши мумкин. Шунинг учун, антацид, антиретровирус ва калций, магний, алюминий, темир сақловчи бошқа препаратларни, препаратни перорал қўллашдан олдин камида 4 соат ёки қўллангандан кейин 2 соат ўтгач қўллаш лозим. Фаоллаштирилган кўмир. Моксифлоксацинни вена ичига юборганда ва фаоллаштирилган кўмирни бир вақтда перорал қабул қилганда энтерогепатик рециркуляция жараёнида меъда-ичак йўлларида моксифлоксацинни сўрилиши оқибатида препаратнинг биокираолишлиги (тахминан 20% га) аҳамияциз пасаяди. Сут маҳсулотлари ва овқат қабул қилиш. Бир вақтда овқат (шу жумладан сут маҳсулотлари) қабул қилганда моксифлоксациннинг сўрилиши ўзгармайди. Моксифлоксацинни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Варфарин. Варфарин билан бирга қўллаганда протромбин вақти ва қон ивишининг бошқа кўрсаткичлари ўзгармайди. ХНН (халқаро нормаллашган нисбат) кўрсаткичини ўзгариши. Антибиотиклар, шу жумладан моксифлоксацин билан бирга антикоагулянтларни қабул қилган пациентларда қон ивишига қарши препаратларнинг антикоагуляцион фаоллигини ошиши ҳолатлари кузатилган. Хавф омиллари бўлиб инфекцион касалликни мавжудлиги (ва ёндош яллиғланиш жараёни), пациентнинг ёши ва умумий ҳолати ҳисобланад. Моксифлоксацин ва варфарин билан ўзаро таъсир аниқланмаганлигига қарамасдан, бу препаратлар билан даволанаётган пациентларда ХНН мониторинги олиб бориш ва зарурати бўлганида билвосита антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Атенолол, ранитидин, калций сақловчи қўшимчалар, теофиллин, перорал контрацептив воситалар, глибенкламид, итраконазол, дигоксин, морфин, пробенецид (моксифлоксацин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсир йўқлиги исботланган) билан бирга қўллаганда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Моксифлоксацинни ҚТ интервалини узайишига таъсир этувчи қуйидаги препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас: И-А синф антиаритмик препаратлар (хинидин, гидрохинидин, дизопирамид ва бошқалар);ИИИ синф антиаритмик препаратлар (амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид ва бошқалар);нейролептиклар (фенотиазин, пимозид, сертиндол, галоперидол, султоприд ва бошқалар);трициклик антидепрессантлар;микробларга қарши препаратлар (спарфлоксацин, эритромицин ИВ, пентамидин).безгакка қарши препаратлар, айниқса галофантрин;антигистамин препаратлар (терфенадин, астемизол, мизоластин);бошқалар (цизаприд, винкамин ИВ, бепридил, дифеманил). Номутаносиблик. Моксифлоксациннинг инфузион эритмасини қуйидаги эритмалар билан бир вақтда юбориш мумкин эмас: 10%, 20% ли натрий хлориди эритмаси,2%, 8.4% ли натрий гидрокарбонати эритмаси.

Препаратни буюрилганда тиришиш хуружларини пайдо бўлиш хавфи ошишини хисобга олиш карак, шунинг учун препарат марказий нерв тизими касалликлари бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан буюрилади. Жигар функциясининг оғир бузилишлари бўлган (Чайлд-Пю шкаласи бўйича С синфи) пациентларда моксифлоксацинни қўллаш бўйича етарли миқдордаги клиник маълумотларнинг йўқлиги сабабли тавсия қилинмайди. Препарат қўлланганида айрим пациентларда ҚТ интервалини узайиши аниқланган. ҚТ интервалини узайиши юрак қоринчалари аритмиясини, шу жумладан полиморф қоринчалар тахикардияси хавфини ошиши билан боғлиқ. Шу сабабли препаратни ҚТ оралиғини узайиши, гипокалиемияси бўлган пациентларга, шунингдек И-А ёки ИИИ- синфи антиаритмик препаратлари билан даволаш фонида препаратни буюришдан сақланиш лозим. Препаратни ҚТ интервалини ўзайтирадиган препаратлар билан бирга, шунингдек брадикардия, миокардни ўткир ишемияси каби аритмия холатларига мойиллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. ҚТ интервалини узайиш даражаси препаратнинг концентрациясини ошиши билан ошади, шунинг учун тавсия этилган дозани оширмаслик керак. Метициллинга резистент Стапҳйлоcоccус ауреус нинг штаммлари (МРСА) чақирган инфекцияларни даволаш учун моксифлоксацинни қўллаш тавсия этилмайди. МРСА чақирган инфекцияларга гумон қилинганда ёки тасдиқланганда тегишли антибактериал препаратлар билан даволашни бошлаш керак. Фторхинолонлар, шу жумладан моксифлоксацин билан даволаганда, айниқса кекса ва глюкокортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда тендинит ва пайларни узилиши кузатилиши мумкин. Антибиотикларни қўллаш сохтамембраноз колитни ривожланиши билан боғлиқ. Препарат билан даволаш фонида оғир диарея юзага келганда буни эътиборга олиш керак. Бундай ҳолларда дарҳол тегишли даволаш буюрилиши керак. Оғир диарея ривожланганда ичак перисталтикасини сусайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас. Препаратни бирламчи қўллаганда ўта юқори сезувчанлик реакциялари ва анафилактик реакциялар ривожланиши хавфи мавжуд, бундай ҳолатлар ҳақида дарҳол шифокорга хабар бериш керак. Хинолонларни қўллаганда фотосенсибилизация реакциялари кузатилган. Лекин клиник амалиётда препаратни қўллаганда фотосенсибилизация реакциялари кузатилмаган. Шунга қарамасдан, пациентлар препаратни қўллаш даврида бевосита қуёш нурлари ва ултрабинафша нурланишдан сақланишлари керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври. Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида эмизишни тўхтатилади. Болалар: болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Ателье ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Моксифлоксацин марказий нерв тизим томонидан ножўя реакцияларни кам ҳолларда чақиришига қарамасдан, ательени ёки ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш ҳақидаги масала пациентнинг препаратни қабул қилишга реакциясига қараб индивидуал равишда ҳал қилинади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Моксифлоксацин дозасини ошириб юборилиши ҳақида чекланган маълумотлар бор. Моксифлоксацин 1200 мг бир марта ёки 600 мг дан 10 кун ва ундан кўпроқ қўлланилганда бирон-бир ножўя самаралар аниқланмаган. Симптомлари: ножўя самараларни кучайиши. Даволаш: симптоматик даволаш. Доза ошириб юборилганда клиник манзарага таяниш ва ЭКГ-мониторинг билан симптоматик тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

100 мл сиғимли пластик флакон. Флакон ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

24 ой.