Неладексрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Кўз суртмаси 1 г препарат қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: дексаметазон – 1,0 мг; неомицин (судьяи шаклида) – 3,5 мг; полимиксин В судьяи – 6000 ХБ; Ёрдамчи моддалар:сувсиз ланолин, хлорбутанол, сариқ юмшоқ парафин. Кўз/қулоқ томчилари 1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: дексаметазон – 1,0 мг; неомицин (судьяи шаклида) – 3,5 мг; полимиксин В судьяи – 6000 ХБ; Ёрдамчи моддалар: гидроксипропилметилцеллюлоза, бензалконий хлориди, динатрий эдетати, натрий хлориди, полисорбат 80, натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дексаметазон, неомицин, полимиксин В

Препаратнинг савдо номи:

Неладекс

Фармакалогик гуруҳи:

дексаметазон микробларга қарши препаратлар билан мажмуада.

Дори шакли:

кўз суртмаси, кўз/қулоқ томчилари

Кўз суртмаси: хидсиз, сарғишдан то оқ сарғиш ранггача бўлган гомоген тиниқ суртма. Кўз/қулоқ томчилари: хидсиз оқ микродисперс суспензия.

дексаметазон микробларга қарши препаратлар билан мажмуада.

S01CA01

Маҳаллий қўлланганида тизимли сўрилиши паст.

Кўзларни ўткир ва сурункали бактериал касалликлари: блефаритлар;конъюнктивитлар;кератитлар;иридоциклит. Кўзнинг олдинги бўлимини операциядан кейинги яллиғланишини олдини олиш учун қўлланади. Ўткир ва сурункали ташқи ва ўрта қулоқ отитлар, эшитув аъзоларида ўтказилган жарроҳлик операциялари билан боғлиқ бўлган инфекцион асоратларда қўлланади.

Препаратни буюришдан олдин беморда касаллик чақирган микрофлоранинг унга сезгирлигини аниқлаш тавсия қилинади.

Препарат қўлланганида дексаметазон билан хам, антибактериал компонентлар билан хам, шунингдек уларнинг мажмуаси билан хам чақирилган ножўя реакциялар кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялар: қовоқларни қичишиши, шиши, конъюнктивани қизариши (одатда, антибиотикларнинг таъсири билан боғлиқ). Дексаметазоннинг таъсири билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар: Кўриш аъзолари томонидан: кўз ички босимини кейинчалик глаукомани ривожланиши билан боғлиқ ошиши; орқа субкапсуляр катарактани хосил бўлиши; жарохатларни битиш жараёнини секинлашиши (шох парда ёки склеранинг юпқалашишини чақирувчи касалликларда, ГКС махаллий қўлланганида фиброз пардаси тешилиши мумкин). Шунинг учун шох парда эпителийсининг нуқсони билан бирга кечувчи касалликларда Неладекс препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Антибиотиклар билан мажмуада ГКС ни сақловчи препаратлар қўлланганидан сўнг, иккиламчи инфекцияни (шу жумладан, замбуруғли) ривожланиши кузатилиши мумкин. Иккиламчи бактериал инфекция пациент организмининг химоя реакциясини бостирилиши оқибатида ривожланиши мумкин. Кўзнинг ўткир йирингли касалликларида ГКС лар мавжуд бўлган инфекцион жараённи яшириши ёки кучайтириши мумкин. Стероид препаратлари билан узоқ муддатли даволанишдан кейин шох пардада битмайдиган яраларни пайдо бўлиши, замбуруғли инвазияни ривожланишидан далолат бериши мумкин.

Неладекс препаратини қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас: Ҳерпес симплех чақирган кератитда (дарахцимон кератитда);шох парда ва конъюнктивани вирусли касалликларида(шу жумладан сувчечакда);кўзларни микобактериал инфекцияларида;кўзларни замбуруғли касалликларида;препаратнинг харқандай компонентига юқори сезувчанликда. Шох пардадан ёт жисм асорациз олиб ташланганидан сўнг препарат буюрилмайди.

Неладекс препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препарат фақат махаллий қўллаш учун мўлжалланган. ГКС ларни сақловчи препаратлар 10 кундан ортиқ қўлланганида кўз ички босимини мунтазам равишда ўлчаб туриш керак. Неладекс препарати тизимли антибиотиклар – аминогликозидлар билан бир вақтда қўлланганида, қон зардобида неомициннинг  концентрациясини назорат қилиш керак. Даволаниш  вақтида контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди. Ўрамнинг ичидагисини микроблар билан ифлосланишидан сақлаш учун, томчилагичнинг учи ва туба бирон-бир юзаларга тегишидан сақланиши керак. Неладекс кўз/қулоқ томчилари флаконининг ичидагисини қўллаш олдидан чайқатиш керак.

Хомиладорликда препарат даволашнинг самарадорлиги хомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган холлардагина буюрилиши керак. Лактация даврида эмизишни тўхтатиш масаласини хал қилиш керак.

Неладекс кўз томчилари 30°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Флакон очилганидан сўнг препарат бир ой давомида ишлатилсин. Неладекс кўз/қулоқ томчилари 15-25° С хароратда сақлансин. Флакон очилганидан сўнг препарат бир ой давомида ишлатилсин.

Хозирги вақтда Неладекс препаратининг дозасини ошириб юборилиш холлари юзасидан хабар берилмаган.

Рецепт бўйича

Неладекс кўз суртмаси 5,0 г дан алюмин тубада чиқарилади. 1 алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Неладекс кўз/қулоқ томчилари 5 мл дан тиқин-томчилагичли ва химоя халқаси билан таъминланган, буралувчи ҳимоя қопқоқчали пластик флаконда чиқарилади. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.