Бронхиал астмани даволашни босқичма-босқич дастурга мувофиқ ўтказиш лозим, пациентнинг ҳолатини ҳам клиник жиҳатдан, ҳам ташқи нафас фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш йўли билан мунтазам назорат қилиш зарур.
Астма устидан назоратнинг тасодифан ва тараққий этиб борувчи ёмонлашиши ҳаёт учун потенциал хавфли ҳолат бўлиб ҳисобланади ва кортикостероидлар дозасини ошириш ҳақидаги масалани ҳал этиш лозим.
Бундай хавф юзага келганида пациентга ҳар куни пикфлуометрияни ўтказиш лозим.
Небуфлюзон® астманинг ўткир хуружларини енгиллаштиришга мўлжалланмаган бўлиб, ушбу хуружларда тез ва қисқа таъсир қилувчи ингаляцион бронходилататорларни қўллаш зарур.
Пациентларни улар ўзи билан бундай дори воситаларини олиб юриши зарурлиги ҳақида огоҳлантириш лозим.
Небуфлюзон®ни узоқ вақт профилактик даволаш учун буюриш лозим.
Небуфлюзон® кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда (масалан, ҳаёт учун хавфли бўлган астманинг оғир зўрайишида) кортикостероидларни инекцион ёки перорал қўлланилиши билан алмаштириш мумкин бўлган препарат бўлиб ҳисобланмайди.
Оғир астма доимий равишда тиббий назоратни, шу жумладан ташқи нафас фаолияти кўрсаткичларини аниқлашни талаб қилади, чунки бундай пациентларда астманинг ўткир хуружлари хавфи ва ҳатто ўлим билан якун топиши хавфи мавжуд бўлади.
Ингаляцион бета-2-агонистларини қўллаш тез-тезлиги ва дозасини ошиши астма устидан назоратни аста-секин йўқотилиши ҳақида дарак беради.
Қисқа бронходилататорлар самарадорлиги камайганида ёки уларни янада тез-тез қўлланилиши зарурати бўлганида, пациент шифокорга мурожаат қилиши лозим.
Бундай вазиятларда пациентлар яллиғланишга қарши даволашни кучайтириш (масалан, ингаляцион кортикостероидлар дозаларини ошириш ёки кортикостероидларни перорал қабул қилиш курсини буюриш) заруратини аниқлаш учун қўшимча текширувдан ўтиши зарур.
Астма оғир даражада зўрайганида бундай ҳолат учун одатдаги даволашни буюриш лозим.
Қандли диабет ташҳиси қўйилган пациентларда ҳам, қандли диабет билан касалланмаган пациентларда ҳам қонда глюкоза даражаси ошиши ҳақидаги якка хабарлар мавжуд бўлиб (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг), буни қандли диабети бўлган пациентларга Небуфлюзон®ни буюришда инобатга олиш керак.
Бошқа ингаляцион препаратлар билан даволашдаги каби ингаляциядан кейин ҳансираш тезда ошиб борган ҳолда пародоксал бронхоспазм ривожланиши мумкин.
Ушбу ҳолда Небуфлюзон® ингаляцияси дарҳол тўхтатилади, пациентни текшириш амалга оширилади ва зарурат бўлганида муқобил даволаш буюрилади.
Юқори дозаларда ва узоқ вақт давомида ингаляцион кортикостероидлар қўлланилганида тизимли таъсир юзага келиши мумкин, аммо бунинг эҳтимоли перорал стероидлар қўлланилишига қараганда сезиларли равишда кам бўлади.
Тизимли таъсири Кушинг синдроми, кушингсимон белгилар, буйрак усти безлари функциясини сусайтирилиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни тўхтаб қолиши, суяклар минерализациясини камайиши, катаракта ва глаукома ва кам ҳолларда руҳий бузилишлар, хулқнинг ўзгариши, шу жумладан психомотор юқори фаоллик, уйқунинг бузилиши, хавотирлик ҳисси, депрессив ва тажавузкор ҳолатлар (энг аввало болаларда) билан намоён бўлиши мумкин.
Шу сабабли ингаляцион кортикостероидларнинг дозасини мунтазам равишда текшириш лозим ва у астма симптомларини самарали назорат қилишни қўллаб-қувватлайдиган энг кам бўлиши мумкин бўлган дозагача камайтирилиши керак.
Ингаляцион кортикостероидларнинг юқори дозаларини узоқ вақт қўлланилиши буйрак усти безлари функциясини сусайтирилиши ва ўткир адренал кризини келтириб чиқариши мумкин.
Флютиказоннинг тасдиқланган дозасидан (одатда ≥ 1000 мкг/сутка) ортиқ бўлган дозалари қўлланилганида 16 ёшга тўлмаган болалар ўта хавфли зонада бўлади.
Ўткир адренал кризини ривожланиши шикастланишлар, жарроҳлик аралашувлари, инфекциялар ёки дори воситасининг дозаси кескин пасайиши билан кучайиши мумкин.
Симптомлар одатда аниқ бўлмайди ва анорекция, қоринда оғриқ, вазн камайиши, чарчаш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, онг даражасини пасайиши, гипогликемия ва тиришилар хуружи билан намоён бўлиши мумкин.
Стресс ёки жарроҳлик аралашуви ҳолларида тизимли кортикостероидлар қўшимча қўлланилиши мумкин.
Ингаляцион кортикостероидлар билан узоқ вақт даволанишда бўлган болалар ўсишини мунтазам равишда текшириш тавсия этилади.
Агар ўсиш секинлашса, даволашни ингаляцион кортикостероидлар дозасини камайтириш мақсадида, агар мумкин бўлса астма симптомларини самарали назорат қилишни қўллаб-қувватловчи энг кам дозага қадар қайта кўриб чиқиш лозим.
Болани қўшимча равишда болалар пулмонологига кўрсатган ҳолда маслаҳат олиш лозим.
Айрим пациентлар кўпчилик пациентлардан ингаляцион кортикостероидларга нисбатан юқори сезувчанлик билан фарқланиши мумкин.
Ингаляцион флютиказон пропионатини қўллашдан самара перорал стероидлар қўлланилиши заруратини камайтириши керак.
Аммо орал стероидлардан ингаляцион пропионатига ўтишда пациентларда буйрак усти безлари функциясини сўндирилиши хавфи қолади.
Ножўя реакциялар юзага келиши эҳтимоли бирор вақт давомида сақланади.
Бундай пациентлар айрим муолажаларни ўтказишдан олдин буйрак усти безларига салбий таъсир даражасини аниқлаш учун ихтисослаштирилган маслаҳатхоналарда бўлишга эҳтиёж сезишлари мумкин.
Кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда, шу жумладан жарроҳлик аралашувларида ва бошқа стресс вазиятларида бўйрак усти безлари функциясининг қолдиқ бузилиши эҳтимолини назарда тутиш ва кортикостероидлар билан тегишли даволашни буюриш заруратини инобатга олиш лозим.
Пациентлар уларнинг касалликлари оғирлиги даражасига мос келадиган ингаляцион флютиказон пропионати дозаларини қабул қилишлари зарур.
Дозани касаллик устидан самарали назоратни ўрнатишга имкон берадиган самарали энг кам дозага қадар камайтириш лозим.
Агар касаллик устидан самарали назорат ўрнатилмаган бўлса, тизимли стероидлар ва/ёки антибиотикларни қўллаш зарур бўлиши мумкин.
Тизимли стероид даволашни ингаляцион даволашга алмаштириш гоҳида илгари стероидларни тизимли қабул қилиш билан назорат қилинган аллергик ринит ёки экзема каби аллергик касалликларни яшириши мумкин.
Ушбу аллергик ҳолатлар антигистамин воситалар ва/ёки маҳаллий қўлланиладиган препаратлар, шу жумладан маҳаллий таъсир қилувчи кортикостероидлар билан симптоматик даволашни талаб қилади.
Барча ингаляцион кортикостероидларни қўллашдаги каби ўпка туберкулёзининг фаол ёки латент шакли бўлган пациентлар алоҳида эътиборни талаб қилади.
Небуфлюзон® билан даволанишни кескин тўхтатиш мумкин эмас.
Кортикостероидларни орал қўллашдан ингаляцион қўллашга пациентларни ўтказиш Перорал стероидлар билан даволанаётган пациентларни Небуфлюзон®ни ингаляцион қўллашга ўтказиш ва уларни кейинги даволаш алоҳида эътиборни талаб қилади, чунки узоқ вақт тизимли стероид даволаш оқибатида кучсизланган буйрак усти безлари функциясини тиклаш узоқ вақтни талаб қилиши мумкин.
Ингаляцион кортикостероидларнинг юқори дозаларини узоқ вақт қўллаш буйрак усти безлари функциясини сусайтирилишини келтириб чиқариши мумкин.
Бундай пациентларнинг буйрак усти безлари функциясини мунтазам равишда назорат қилиш лозим.
Тизимли стероидларнинг дозаларини эҳтиёткорлик билан камайтириш лозим (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Айрим пациентлар респиратор фаолият қўллаб-қувватланишига ёки ҳатто яхшиланишига қарамай, ўтиш даври давомида ҳолатни хос бўлмаган ёмонлашишини бошдан кечирадилар.
Улар тизимли стероидлардан ингаляцион флютиказон пропионати билан даволашга ўтишни давом эттириши керак, буйрак усти безлари етишмовчилигининг конферансьеив симптомларининг пайдо бўлиши бундан мустасно.
Орал стероидлар билан даволашни тўхтатган, аммо уларда буйрак усти безлари функцияси паст бўлиб қолаётган пациентлар ўзи билан астманинг ўткир хуружи, нафас йўлларининг инфекциялари, аҳамиятли интеркуррент касалликлари, жарроҳлик аралашувлари, шикастланишлар каби стресс вазиятларида тизимли стероидни қўшимча равишда юбориш зарурати тўғрисидаги огоҳлантириш бўлган махсус карточкани олиб юришлари керак.
Ритонавир плазмада флютиказон пропионати концентрациясини сезиларли равишда ошириши мумкин.
Шу сабабли флютиказон пропионати ва ритонавирни бир вақтда қўлланилишидан сақланиш лозим, бундай қўллашдан фойда кортикостероидларнинг тизимли таъсири хавфидан юқори бўладиган ҳоллар бундан мустасно.
Шунингдек CЙП3А4 ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганида флютиказон пропионатининг тизимли таъсири юзага келишининг юқори хавфи ҳам мавжуд бўлади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).