Небидо®ни фақат гипогонадизм кўринишларида (гипер- вагипогонадотроп) ва фақат агар даволаш бошланганича бу симптомларни чақириши мумкин бўлган барча бошқа сабаблар инсисно қилинган холда қўллаш керак.
Тестостерон етишмовчилигининг аниқ клиник белгилари (иккиламчи жинсий белгиларнинг регрессияси, тана тузилишини ўзгариши, астения, либидони пасайиши, эректил дисфункция ва бошқ.) мавжуд бўлиши керак, улар қондаги тестостерон даражасини икки алоҳида ўлчашлар давомида тасдиқланган бўлиши керак.
65 ёшдан ошган кекса ёшдаги пациентларда Небидо®ни қўллаш тажрибаси чекланган.
Ҳозирги пайтда тестостерон даражасининг ёшга кўра назоратли кўрсаткичлари юзасидан якдил фикр мавжуд эмас.
Бироқ ёш ўтиши билан қон зардобидаги тестостероннинг даражасини физиологик пасайиши юз беради.
Тиббий текшириш Кекса пациентларни даволаш учун андрогенлар ишлатилганида простата бези гиперплазиясининг хавфи ошиши мумкин.
Андрогенлар простата бези карциномасини чақириши мумкинлиги хақида маълумотлар йўқлигига қарамасдан, улар мавжуд бўлган карциномани ўсишига ёрдам бериши мумкин.
Шунинг учун тестостерон билан даволашни бошлашдан олдин барча пациентлар простата безининг раки борлиги хавфини истисно қилиш учун, синчков назоратдан ўтишлари керак.
Простата ва кўкрак безларини синчиклаб ва мунтазам назорати, тестостерон билан даволаш олаётган пациентларда тавсия этилган усулларга (бармоқ билан ректал текшириш, ПСА (простата специфик антигенни аниқлаш) мувофиқ камида йилига бир марта, ва кекса ёшли пациентларда ва хавф гуруҳига кирувчи пациентларда (клиник ёки оилавий омиллар бўлганида) йилига икки марта ўтказилиши керак.
Тестостерон билан ўринбосар даволашда хавфсизликни назорати бўйича регионал тавсияларни эътиборга олиш керак.
Андрогенлар билан узоқ муддатли даволаш олаётган пациентларда, тестостероннинг концентрациясини лаборатор таҳлилларидан ташқари, вақти-вақти билан қуйидаги лаборатор параметрлар: гемоглобин, гематокрит ва жигарнинг функционал синамалари текширилиши керак.
Лаборатор натижаларнинг ўзгарувчанлиги туфайли, тестостерон даражасини барча ўлчашлар бир лабораторияда ўтказилиши керак.
Ўсмалар Небидо®ни гиперкалциемияни пайдо бўлиш хавфи (ва у билан боғлиқ гиперкалциурия) бўлган раки бўлган бемор пациентларда, суякка метастазлар туфайли, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бу пациентлар зардобида калцийнинг концентрациясини мунтазам назоратини ўтказиш тавсия этилади.
Гормонал моддаларни, масалан, андроген ҳосилаларини олган пациентларда хавфсиз ва хавфли ўсма ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Небидо®ни қабул қилаётган эркакларда, қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ ва шикоят, жигарни катталашиши ёки қоринда ички қон кетишининг белгилари пайдо бўлган ҳолларда, дифференциал диагностикани ўтказишда, мумкин бўлган вариантлар қаторига жигар ўсмасини киритиш керак.
Бошқа касалликлар Оғир юрак, жигар ёки буйрак етишмовчилиги ёки юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда тестостеронни қўллаш билан даволаш, димланган юрак етишмовчилиги билан ёки усиз характерланувчи шиш билан оғир асоратлар чақириши мумкин.
Бундай ҳолларда даволашни дарҳол тўхтатиш керак.
Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда бу дори махсулотининг самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлаш учун тадқиқотлар ўтказилмаган.
Демак, бу пациентларда тестостерон билан ўринбосар даволашни ўтказишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Шишларга мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак, чунки андрогенларни қўллаш билан даволаш натрийни юқори тутилишига олиб келиши мумкин.
Одатда, қон ивишини орттирилган ёки наслий бузилишлари бўлган пациентларда мушак ичига инекцияларни қўллаш бўйича чеклашларга доимо риоя қилиш керак.
Небидо®ни тутқаноғи ва меньшевизми бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бу касалликларни зўрайиши юз бериши мумкин.
Андрогенларни олаётган пациентларда инсулинга сезувчанликни яхшиланиши кузатилиши мумкин, уларда ўринбосар даволаш натижасида плазмада тестостероннинг концентрациясини нормаллашишига эришилади.
Таъсирчанлик, асабийлик, тана вазнини ошиши, узайган ёки тез-тез эрекцияла каби маълум клиник белгилар, андрогенларни ҳаддан зиёд таъсирини кўрсатади, бу дозани тўғрилашни талаб қилади.
Мавжуд бўлган уйқудаги апноэ синдроми кучайиши мумкин.
Андрогенлар соғлом разъездларда мушакларни ривожланишини кучайтириш учун ва жисмоний қобилиятни ошириш учун ишлатилмайди.
Бирламчи ёки иккиламчи эркак гипогонадизмида тестостерон билан ўринбосар даволаш олаётган спортчилар, бу дори маҳсулоти допингга қарши синамаларни ўтказишда ижобий реакция бериши мумкин бўлган таъсир қилувчи модда сақлашидан хабардор қилинган бўлишлари керак.
Болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирлар иштирокида Небидо®нинг клиник тадқиқотлари ҳозирги вақтгача ўтказилмаган.
Болаларни даволаш учун тестостеронни ишлатиш маскулинизация билан бирга, суяк тўқимасини ўсиши ва етилишини тезлашишини, шунингдек эпифизнинг ўсиш соҳасини муддатидан олдин бекилишини чақириши мумкин, натижада бу якуний ўсишни пасайишига олиб келади.
Оддий хуснбузарлар пайдо бўлиши мумкин.
Барча мойли эритмалар каби Небидо®ни мушак ичига, препаратнинг мойли эритмаси билан ўпка артериясини микроэмболиясидан сақланиш учун, у йўтал, хансираш, ланжлик, гипергидроз, тўш орқасида оғриқ, бош айланиши, парастезиялар ёки хушдан кетиш каби симптомлар билан номоён бўлиши мумкин, секин юбориш керак.
Бу реакциялар инекция вақтида ёки бевосита ундан кейин ривожланиши мумкин ва қайтувчи характерга эга.
Даволаш, одатда, тутиб турувчи, масалан, қўшимча кислород юбориш.
Небидо®ни инекциясидан кейин анафилактик реакциялар ҳақида хабарлар бор.
Агар дозалашнинг тавсия этилган тартиби бўйича даволаш вақтида андрогенларни хаддан ташқари таъсирининг симптомлари сақланса ёки қайта пайдо бўлса, Небидони тўлиқ бекор қилиш керак.
Фертиллик Тестостерон билан ўринбосар даволаш сперматогенезни қайтувчан пасайтириши мумкин (“Ножўя таъсирлари “ бўлимига қаранг).
Клиникагача бўлган текширишларда олинган хавфсизлик бўйича маълумотлар Небидо®ни ишлатиш ривожланишнинг айрим босқичларида аёл жинсидаги ҳомилада ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Лекин эмбриотокцикликка текширишлар ва, хусусан тератоген самараларининг натижалари, аъзоларнинг ривожланишини қўшимча ёмонлашиши эҳтимоли борлигини кўрсатмайди.