НАЗОНЕКСрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Спрейнинг 1 дозаси қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 50 мкг мометазон фуроатига (сувсиз) эквивалент миқдорда мометазон фуроати моногидрати; Ёрдамчи моддалар: дисперсияли целлюлоза, глицерин, натрий цитрати дигидрати, лимон кислотаси, полисорбат-80, бензалконий хлориди, тозаланган сув

Тасир этувчи модда(ХПН):

мометазон

Препаратнинг савдо номи:

НАЗОНЕКС

Фармакалогик гуруҳи:

бурун бўшлиғи касалликларини даволаш учун дори воситаси, кортикостероидлар.

Дори шакли:

дозаланган, бурун спрейи

оқ ёки деярли оқ рангли тиниқ бўлмаган суспензия;

бурун бўшлиғи касалликларини даволаш учун дори воситаси, кортикостероидлар.

R01AD09.

Мометазон фуроати назал спрей шаклида қўлланганида биокираолишлиги паст бўлган (<0,1%) ва у хатто сезувчанлик бўсағаси (ЛЛОҚ) 0,25 пг/мл бўлган сезгир аниқлаш усули қўлланганида ҳам қон плазмасида амалда аниқланмаган. Мометазон фуроатининг суспензияси меъда-ичак йўлларидан жуда суст сўрилсада, ютилиши ва сўрилиши мумкин бўлган унча катта бўлмаган миқдори фаол бирламчи метаболизмга учрайди, асосан метаболитлари кўринишида сийдик билан ва қанчадир даражада – сафро билан чиқарилади.

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда мавсумий ёки йил давомидаги аллергик ринитни даволаш. Ўртача ва оғир кечувчи аллергик ринитни профилактик даволашни чангланиш мавсумини тахмин қилинган бошланишидан 2-4 ҳафта олдин бошлаш тавсия қилинади. Катталарда ва 12 ёшдан бошлаб болаларда оғир бактериал инфекциянинг белгилари бўлмаган ўткир риносинусит симптомларини даволаш. 18 ёшдан ошган беморларда бурун полиплари ва улар билан боғлиқ симптомларни, шу жумладан бурунни битиши ва ҳид билишни йўқолишини даволаш.

Ишлатишдан олдин: бурун йўлларини тозалаш учун бурун орқали эҳтиётлик билан нафас олинг; спрейли контейнерни яхшилаб чайқатинг. Биринчи марта қўллашдан аввал спрейни пуркалиши юз бермагунича дозаловчи қурилмани 10 марта босиш йўли билан НАЗОНЕКС бурун спрейини “калибровка” қилиш лозим. Назал аппликаторни тешманг! Бошингизни орқага ташланг, кейин шифокорнинг кўрсатмасига биноан ҳар бир бурун йўлига спрей пурканг. Агар назал спрей 14 кун ва ундан кўпроқ ишлатилмаган бўлса, такроран “калибровка” қилиш лозим, у спрейнинг чангланиши пайдо бўлмагунича дозаловчи қурилмани 2 марта босиш йўли билан амалга оширилади.

Клиник тадқиқотлар вақтида мавсумий ва йил давомидаги аллергик ринитларда НАЗОНЕКСни қўллаш билан боғлиқ бўлган бош оғриғи (8%), бурундан қон кетиши (яъни яққол қон кетиши, шунингдек қон аралаш шиллиқ ёки қон қуйқасининг чиқиши) (8%), фарингит (4%), бурунда ачишиш ҳисси (2%), таъсирланиш (2%) ва бурун шиллиқ қаватини ярали ўзгаришлари (1%) каби нохуш ҳолатлар аниқланган. Бунга ўхшаш нохуш ҳолатларни ривожланиши, кортикостероидларни сақловчи ҳар қандай бошқа назал спрей учун хосдир. Бурундан қон кетишлари ўз-ўзидан мустақил тўхтаган ва ўртача бўлган, плацебо қўлланганига нисбатан бироз кўпроқ юз берган (5%), лекин фаол назорат воситаси сифатида қўлланган ва текширилган бошқа интраназал кортикостероидларни қўллаганга қараганда камроқ юз берган (улардан айримларида бурундан қон кетишларининг частотаси (тез-тезлиги) 15% ни ташкил қилган). Бошқа нохуш ҳолатларни пайдо бўлиш тез-тезлиги плацебо қўллангандаги билан бир хил бўлган. Болаларда нохуш ҳолатларни, шу жумладан бурундан қон кетишлари (6%), бош оғриғи (3%), бурунда таъсирланиш ҳисси (2%) ва аксириш (2%) плацебо қўлланганида юз бергани (4%) билан бир хил бўлган. Мометазон фуроати интраназал қўлланганидан кейин дарҳол кечувчи турдаги аллергик реакция (масалан, бронхоспазм, диспноэ) кузатилиши мумкин. Жуда кам ҳолларда анафилактик шок ва ангионевротик шиш пайдо бўлган. Таъм ва ҳид сезишни бузилишининг якка ҳоллари тўғрисида хабар берилган. НАЗОНЕКС бурун спрейи синуситларнинг ўткир эпизодларни даволашда ёрдамчи восита сифатида қўлланганида пайдо бўлиш тез-тезлиги плацебо қўлланганидаги билан бир хил бўлган бош оғриғи (2%), фарингит (1%), бурунда ачишиш ҳисси (1%) ва бурун шиллиқ қаватини таъсирланиши (1%) каби нохуш таъсирлар аниқланган. Бурундан қон кетишлари ўртача намоён бўлган ва уларни пайдо бўлиш тез-тезлиги НАЗОНЕКС спрейи қўлланганида, плацебо қўлланганида юз берган бурундан қон кетишлари билан бир хил бўлган (мувофиқ 5% ва 4%). Бурун полиплари, ўткир синуситлари бўлган беморларда НАЗОРЕКС спрейи қўлланганида юқорида келтирилган нохуш ҳолатларнинг умумий сони плацебо қўллангани билан бир хил бўлган ва аллергик ринити бўлган беморларда кузатилгандагига ўхшаш бўлган. Жуда кам ҳолларда кортикостероидлар қўлланганида бурун тўсиғини тешилиши ёки кўз ички босимини ошиши ҳоллари аниқланган. Тизимли самаралар назал кортикостероидлар қўлланганида, айниқса юқори дозаларда буюрилганда ва узоқ вақт қўлланганида пайдо бўлиши мумкин. Бу самараларнинг эҳтимоли орал кортикостероидлар қўлланганидагига қараганда кам ва турли беморларда, шунингдек ҳар хил кортикостероид воситалар ишлатилганида фарқ қилиши мумкин. Потенциал тизимли самаралари Кушинг синдроми, буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши, болалар ва ўсмирларда ўсишини кечикиши, катаракта, глаукома ва кам ҳолларда руҳий ёки хулқ бузилишлари, шу жумладан психомотор қўзғалиш, гиперреактивлик, уйқуни бузилиши, хавотирлик, депрессия ёки агрессияни (айниқса болаларда) ўз ичига олиши мумкин. Юқорида кўрсатилганлардан бирортаси ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ҳар қандай реакциялар юз берган ҳолларда дори воситасининг кейинги қўлланиши бўйича шифокор билан маслаҳатлашинг!

Фаол моддага ёки қандайдир фаол бўлмаган компонентига юқори сезувчанлик.

НАЗОНЕКС лоратадин билан бир вақтда қўлланган, бунда қон плазмасида лоратадин ёки унинг асосий метаболитини концентрациясига ҳеч қандай таъсир аниқланмаган. Ушбу тадқиқотларда сезгирлик бўсағаси (ЛЛОҚ) 50 пг/мл бўлган миқдорий аниқлаш усулидан фойдаланилганда мометазон фуроати қон плазмасида хатто минимал концентрацияда ҳам аниқланмаган. Мажмуавий даволаш беморлар томонидан яхши ўзлаштирилган.

Препаратни кичик ёшли болаларда қўллашни катталарнинг ёрдамида ўтказиш керак. НАЗОНЕКСни даволанмаган маҳаллий инфекция бўлганида бу жараёнга бурун шиллиқ қавати қўшилган ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Кортикостероидлар жароҳатларнинг битишини секинлаштириши туфайли, бундай препаратларини яқинда оператив аралашув ёки бурун жароҳатини ўтказган беморларга жароҳат тўлиқ битмагунича маҳаллий интраназал қўллаш учун буюриш мумкин эмас. НАЗОНЕКСни нафас йўлларининг фаол ёки латент (яширин) туберкулез инфекцияси бўлган беморларда, шунингдек даволанмаган замбуруғли, бактериал, тизимли вирусли инфекцияда ёки кўзни шикастланиши билан кечувчи ҳерпес симплех инфекциясида эҳтиёткорлик билан қўллаш ёки умуман қўлламаслик керак. Муковисцидоз билан боғлиқ бир томонлама полипларни даволашда ёки бурун йўлини бутунлай ёпувчи полипларни даволашда НАЗОНЕКС дори воситасини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Ғайриоддий жойлашган бир томонлама полиплар, айниқса агарда улар яраланса ёки қонаса, унда улар текширилиши лозим. НАЗОНЕКС билан 12 ойлик даволанишдан кейин бурун шиллиқ қаватининг атрофиясини белгилари пайдо бўлмаган; бундан ташқари, мометазон фуроати бурун шиллиқ қаватининг гистологик манзарасини меъёрлашишига ёрдам берган. Ҳар қандай бошқа узоқ муддатли даволанишда бўлгани каби, НАЗОНЕКСни бир неча ой давомида ва ундан ортиқ вақт қўллаётган беморлар бурун шиллиқ қаватида бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаш юзасидан вақти-вақти билан кўрикдан ўтиб туришлари лозим. Бурун ёки халқумнинг локал замбуруғли инфекцияси ривожланган ҳолларда НАЗОНЕКС билан даволашни тўхтатиш ёки махсус даволашни бошлаш керак бўлиши мумкин. Узоқ вақт давомида сақланиб қолувчи бурун ёки халқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ҳам НАЗОНЕКС билан даволашни тўхтатишга кўрсатма бўлиши мумкин. НАЗОНЕКС билан узоқ муддат давомида даволанганда гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари фаолиятини сусайиш белгилари кузатилмаган. Тизимли таъсирга эга кортикостероидлар билан узоқ муддатли даволашдан кейин НАЗОНЕКС назал спрейи билан даволанаётган беморларни диққат билан кузатиш лозим. Бундай беморларда тизимли таъсирга эга кортикостероидларни қабул қилишни тўхтатиш, буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини етишмовчилигига олиб келиши мумкин, бу ҳолат тизимли таъсирга эга кортикостероидлар билан даволашни қайтадан бошлашни ва бошқа мувофиқ даволаш усулини қўллашни талаб қилиши мумкин. Тизимли таъсирга эга кортикостероидлар билан даволашдан НАЗОНЕКС билан даволанишга ўтиш вақтида айрим беморларда бурун билан боғлиқ симптомларни енгиллашиши билан бир қаторда, кортикостероидларни бекор қилиш симптомлари (бўғимларда ва/ёки мушакларда оғриқ, толиқиш ҳисси ва депрессия) пайдо бўлиши мумкин. Бундай беморларни НАЗОНЕКС спрейи билан даволашни давом эттириш мақсадга мувофиқлигига ишонтириш лозим. Даволашни алмаштириш шунингдек, илгари ривожланган ва тизимли таъсирга эга кортикостероидлар билан даволаниш оқибатида ниқобланган аллергик (аллергик конъюнктивит, экзема ва ҳоказолар каби) касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Кортикостероидларни қўллаётган беморларда иммун рективлик потенциал сусайган бўлиши мумкин, шунинг учун улар айрим инфекцион касалликлар (масалан, сувчечак, қизамиқ) бўлган беморлар билан мулоқотда бўлган ҳолларда касалликни юқиш хавфини ошиши, шунингдек, агар бундай мулоқот юз берган бўлса, шифокорнинг маслаҳати зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари лозим. Беморларни тана ҳароратини ошиши, юз соҳасида бир томонлама кучли оғриқ ёки тиш оғриғи, орбитал ёки периорбитал шиш ёки ҳолатни аввал бироз яхшиланиб кейин ёмонлашиши каби оғир бактериал инфекциянинг белгилари ёки симптомлари пайдо бўлган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги тўғрисида огоҳлантириш керак. Болалар. НАЗОНЕКСни 100 мкг суткалик дозада бир йил давомида қўллаётган болаларда плацебо-назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилганида болаларнинг ўсишини кечикиши аниқланмаган. Шундай бўлсада, интраназал/ингаляцион стероидларнинг узоқ муддатли самаралари охиригача текширилмаган. Шифокор глюкокортикостероидлар билан узоқ муддатли даволанаётган болаларни ўсиши ва ривожланишини синчиклаб назорат қилиши лозим. Болаларда ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда бурун полипларини, 12 ёшгача бўлган болаларда риносинусит симптомларини, 2 ёшгача бўлган болаларда – мавсумий ёки йил давомидаги аллергик ринитларни даволашда НАЗОНЕКСнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги текширилмаган. Глюкокортикостероидлар билан узоқ муддатли даволаниш ва юқори дозаларни қўллаш тизимли ножўя самараларни, шу жумладан болаларда ўсишни секинлашининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Интраназал/ингаляцион стероидларнинг узоқ муддатли самаралари болаларда тўлиқ текширилмаган. Шифокор глюкокортикостероидлар билан узоқ вақт давомида даволанаётган болаларни ўсиши ва ривожланишини синчиклаб назорат қилиши лозим. НАЗОНЕКСни 100 мкг дан 1 йил давомида ҳар куни олган 49 нафар бола иштирокидаги тадқиқотда ўсиш тезлигининг пасайиши кузатилмаган. 12 ёшгача бўлган болаларда ўткир риносинусит симптомларини даволаш учун НАЗОНЕКСни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Дори воситасининг таъсирини ҳомиладор аёлларда ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ, интраназал қўлланадиган бошқа кортикостероидлар каби, НАЗОНЕКС ҳам ҳомиладор ва эмизикли аёлларда фақат, уни қўллашдан кутилаётган фойда она, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланади. Оналари ҳомиладорлик вақтида кортикостероидларни қўллаган чақалоқларни буйрак усти безларининг гипофункциясини аниқлаш юзасидан синчиклаб текшириш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

НАЗОНЕКС препаратининг тизимли биокираолишлиги паст, яъни (сезгирлик бўсағаси (ЛЛОҚ) 0,25 пг/мл бўлган миқдорий аниқлаш усулидан фойдаланилганда) <1% ни ташкил қилгани туфайли, доза ошириб юборилганида беморнинг ҳолатини кузатиш, кейинчалик дори воситасини тавсия қилинган дозада қўллашдан ташқари ўзга чора-тадбирлар лозим бўлиши эҳтимоли кам.

Рецепт бўйича

18 г дан суспензия полиетилен флаконда (флакон оғзида насос-пуркагич билан) картон қутида.

3 йил.