НАЗОЛ КИДСрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Таъсир этувчи модда: фенилефрин гидрохлориди 2,5 мг/мл. Ёрдамчи моддалар: эвкалиптол (цинеол), бензалконий хлориди, динатрий эдетати дигидрати, глицерол, макрогол 1500, динатрий фосфат дигидрати, калий дигидрофосфати, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

НАЗОЛ КИДС

Фармакалогик гуруҳи:

Деконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа назал препаратлар. Симпатомиметиклар. Фенилефрин.

Дори шакли:

назал спрей

тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли эвкалиптолнинг кучсиз ҳидига эга суюқлик.

Деконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа назал препаратлар. Симпатомиметиклар. Фенилефрин.

Ўткир ринит ёки синусит билан кечувчи шамоллаш касалликларида, гриппда, аллергик касалликларда (пичан иситмаси ва бошқ.) бурун орқали нафас олишни енгиллаштириш учун; ўткир ўрта отитда ёрдамчи восита сифатда қўлланади.

Қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш керак. Ҳар бир бурун йўлига навбатма-навбат пурканг, пуркаганда бошни орқага ташламанг. 4 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: кунига 3 мартадан ҳар бир бурун йўлига 1-2 марта пуркалади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: кунига 3 мартадан ҳар бир бурун йўлига 2-3 марта пуркалади. Ишлатгандан кейин флакондаги пипеткани артинг. Тавсия қилинган дозалаш тартиби оширилмасин.

Тез-тез: бурунда ачишиш, қичишиш, санчиқ, аксириш. Тез-тез эмас: нафас олишни қийинлашиши, бурунни қонаши, тошма, қичишиш, Квинке шиши. Кам: юракни тез уриши, тахикардия, артериал гипертензия. Жуда кам: безовталик, уйқусизлик, чарчоқлик, бош оғриғи, галлюцинациялар, аритмиялар, кичик болалар ва янги туғилган чақалоқларда апноэ, тиришишлар.

Препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанлик; трансфеноидал гипофизектомия ёки бош миянинг қаттиқ пардасига тегиб ўтадиган бошқа жаррохлик аралашувидан кейинги атрофик ринит; юрак-қон томир тизими касалликлари (юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия), қалқонсимон бези касалликлари (гипертиреоз), қандли диабет, простата бези гиперплазияси.

3 сутка қўлланганидан кейин нафас олишни қийинлашиши сақланиб қолса, препаратни қўллаш юзасидан шифокор билан келишиш керак. Фенилефрин сақловчи назал деконгестентлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Узоқ муддат қўлланганида ва доза ошириб юборилганида қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: бурун шиллиқ қаватининг реактив гиперемияси (медикаментоз ринит), шиллиқ қават атрофияси.

Назол Кидс болалар учун мўлжалланган. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Маҳаллий назал ишлатилганида дозани ошириб юборилиши баъзида қуйидаги тизимли самараларга: тахикардия, кам ҳолларда тахикардия хуружидан кейин брадикардияни ривожланиши; артериал босимини ошиши, қўзғалиш, бош оғриғи, қусишга олиб келади:

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.