НАЗО АДВАНСрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Таъсир этувчи модда: оксиметазолин гидрохлориди 0,5 мг/мл. Ёрдамчи моддалар: эвкалиптол (цинеол), камфора, ментол, бензалконий хлориди, динатрий эдетат дигидрати, полисорбат 80, пропиленгликол, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий фосфат дигидрати, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

НАЗО АДВАНС

Фармакалогик гуруҳи:

Маҳаллий қўллаш учун томирларни торайтирувчи препарат.

Дори шакли:

Назал спрей

Кучсиз ментол, эвкалиптол ва камфора ҳидли тиниқ рангсиз суюқлик.

Маҳаллий қўллаш учун томирларни торайтирувчи препарат.

Яллиғланиш касалликларида, гриппда, ЎРВИ да, синуситлар ва нафас йўлларининг бошқа касалликларидаги бурундан нафас олиш қийинлашганида қўлланади.

Ҳар бир бурун йўлига навбат билан пурканг, пуркаганда бошни орқага эгманг. Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: ҳар бир бурун йўлига 2­3 мартадан пуркалади. 6­12 ёш болалар: 1 марта пуркалади. Пуркашни камида 12 соатдан кейин такрорлаш мумкин.

Тез­тез: бурун шиллиқ қаватини ачишиши ва қуриши, аксириш. Тез­тез эмас: препаратни қўллашнинг самараси ўтганидан сўнг кучли бурун “битиши” ҳисси (реактив гиперемия), бурундан қон кетиши, аллергик реакциялар (Квинке шиши, эшакем, қичишиш) кузатилиши мумкин. Кам: юрак уришини тезлашиши, тахикардия, артериал гипертензия. Жуда кам: чақалоқларда апноэ, уйқусизлик, чарчоқ (уйқучанлик, седатив самара), бош оғриғи, безовталик, галлюцинация (асосан болаларда), аритмия, тиришишлар (асосан болаларда).

Препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанлик; атрофик ринит; артериал гипертензия; яққол атеросклероз; тахикардия; кўз ички босимини ошиши, ёпиқ бурчакли глаукома; гипертиреоз; қандли диабет; феохромоцитома; буйрак фаолиятини яққол бузилишлари; простата безини катталашиши билан боғлиқ бўлган сийишни қийинлашиши; трансфеноидал гипофизектомиядан ёки қаттиқ мия қобиғига тегувчи бошқа жарроҳлик аралашувдан кейин; МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш; ҳомиладорлик; 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Узоқ муддат қўлланганида ва топик декогенстанларни дозаси ошириб юборилганида уларнинг самараси сусайиши мумкин. Уларни суистеъмол қилишнинг оқибати сифатида: бурун шиллиқ қаватини реактив гиперемияси (ребаунд самара), бурун шиллиқ қаватини сурункали шишиши (медикаментоз ринит), шиллиқ қават атрофияси кузатилиши мумкин. Тавсия этилган дозадан оширмаслик ва препаратни 7 кундан ортиқ ишлатмаслик керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланганда тавсия қилинган дозани ошириш мумкин эмас. Бу даврда фақат она ва ҳомила учун бўлган ҳавф ва фойда нисбати яхшилаб баҳоланганидан сўнг қўллаш мумкин.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Тавсия қилинган дозани ошириб юборилиши оғриқ ёки ачишишни, аксириш ва бурун йўлидан ажралмаларни оширишини чақириши мумкин. Катта дозаларда, айниқса узоқ вақт қўлланганида тахикардия, артериал босимни ошиши кузатилиши мумкин.

3 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.