Називин rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 0,01% ли Називин – 0,1 мг оксиметазолин гидрохлориди 0,025% ли Називин – 0,25 мг оксиметазолин гидрохлориди 0,05% ли Називин – 0,5 мг оксиметазолин гидрохлориди Ёрдамчи моддалар: Лимон кислотаси моногидрати ……………………0,6093 мг Натрий цитрати дигидрати ………………………….3,823 мг Глицерол (85%)…………………………………………..24,348 мг Бензалконий хлориди (50% ли эритма) …………0,100 мг Тозаланган сув …………………………………………979,020 мг (0,01% ли учун); 978,870 мг (0,025% ли учун); 978,600 мг (0,05% ли учун)

Тасир этувчи модда(ХПН):

оксиметазолин

Препаратнинг савдо номи:

Називин

Фармакалогик гуруҳи:

алфа–адреномиметик восита.

деярли тиниқ, рангсиздан бироз сарғиш ранглигача бўлган эритма.

алфа–адреномиметик восита.

R01AA05.

Маҳаллий интраназал қўлланганида оксиметазалин тизимли таъсирга эга эмас. Ярим чиқарилиш даври интраназал юборилганида 35 соат ташкил қилади. 2,1% оксиметазолин сийдик билан ва тахминан 1,1% аҳлат билан чиқарилади.

тумов билан кечувчи ўткир респиратор касалликларни даволаш;аллергик ринит;вазомотор ринит;буруннинг ёндош бўшлиқларини яллиғланишида, евстахиитда, ўрта отитда дренажни тикланиши учун;бурун йўлларида ўтказиладиган диагностик муолажалардан олдин шишни бартараф қилиш учун қўлланади.

0,01%, 0,025% ва 0,05% ли Називин® томчилари бурунга қўллаш учун мўлжалланган. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: 0,05% ли Називин® томчилари 1-2 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2-3 марта қўлланади. 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 0,025% ли Називин® томчилари 1-2 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2-3 марта қўлланади. 1 ёшгача бўлган болалар: 4 ҳафталиккача бўлган болаларга 0,01% ли Називин® 1 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2-3 марта буюрилади. 5 ҳафталикдан бошлаб 1 ёшгача – 1-2 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2-3 марта буюрилади. Аниқ дозалашни таъминлаш учун 0,01% ли Називин® томчилари бўлган флакон, томчиларнинг миқдорини белгилари бўлган даражаланган пипеткага эга. Масалан, агар 1 томчи буюрилган бўлса, пипеткани эритма билан 1 белгисигача тўлдириш лозим. Шунингдек қуйидаги муолажанинг ҳам самарадорлиги исботланган: ёшига қараб 0,01% ли эритманинг 1-2 томчисини пахтага томизилади ва бурун йўлларига суртилади. 0,01%, 0,025% ва 0,05% ли Називин® томчиларини 3-5 кун давомида қўллаш керак. Тавсия қилинганидан юқори дозаларни фақат шифокор кузатуви остида қўллаш мумкин.

Баъзида: бурун шиллиқ қаватини ачишиши ёки қуруқлиги, аксириш. Кам ҳолларда: Називин® нинг самараси ўтганидан сўнг, бурунни кучли “битиши” ҳисси бўлади (реактив гиперемия). Маҳаллий назал қўлланганида, кўп марта дозани ошириб юборилиши баъзан пристаньни тезлашиши (тахикардия) ва артериал босимни ошиши каби тизимли симпатомиметик самараларга олиб келади. Жуда кам ҳолларда безовталик, уйқусизлик, толиқиш, бош оғриғи ва кўнгил айниши кузатилган. Узоқ давомийлик тинимсиз томирларни торайтирувчи препаратларни қўлланилиши тахифилакцияга, бурун бўшлиғини шиллиқ пардасини атрофиясига ва бурун бўшлиғини шиллиқ пардасини қайта шишига (дори ринити) олиб келиши мумкин.

Атрофик ринит, ёпиқ бурчакли глаукома; препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Турли ёш тоифалари учун мўлжалланган препаратнинг тавсия қилинган концентрацияларига риоя қилиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).

МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар бир вақтда буюрилганида – артериал босимни ошиши. Томирларни торайтирувчи бошқа дори воситаларни бирга буюрилиши ножўя самараларини ривожланиш хавфини оширади.

Препаратни узоқ муддат ишлатишга ва дозасини ошириб юборишга, айниқса болаларда йўл қўймаслик керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланганида тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас. Препарат фақат, она ва ҳомила учун хавф ва фойда нисбати синчков баҳоланганидан кейин қўлланиши лозим.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани сезиларли ошириб юборилишида ёки тасодифан ичга қабул қилинганида қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: қорачиқни торайиши, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, тана ҳароратини ошиши, тахикардия, аритмия, коллапс, юрак фаолиятини сусайиши, артериал гипертензия, ўпка шиши, нафас бузилишлари. Бундан ташқари, рухий бузилишлар, шунингдек уйқучанлик, тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипотензия, нафасни тўхтаб қолиши ва комани ривожланиши мумкин бўлган марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайиши пайдо бўлиши мумкин. Препаратни ичга қабул қилиш билан боғлиқ дозани ошириб юборилишида, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш буюрилади.

Рецепциз

назал томчилар

3 йил.