Натрий оксибутирати қўлланилганда энг кўп учрайдиган ножўя реакцияларга қуйидагилар киради: бош айланиши, кўнгил айниши.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик.
Метаболизм ва озиқланиш томонидан бузилишлар: анорекция, иштаҳани пасайиши.
Руҳият томонидан бузилишлар: депрессия, катаплекция, одатдаги бўлмаган туш кўришлар, онгни чалкашиши, дезориентация, тунги даҳшатлар, сомнамбулизм, уйқуни бузилиши, уйқусизлик, қўзғалиш, ўз жонига қасд қилишга уриниш/фикрлар, психоз, параноя, галлюцинациялар, патологик фикрлар, ажитация, уйқуга кетишни бузилишлари.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши, вертиго, бош оғриғи, уйқучанлик, тремор, мувозанатни бузилиши, диққатни бузилиши, гипоестезия, парестезия, дисгевзия, мушакларни тиришиб тортилиши, амнезия, безовта оёқлар синдроми, тиришишлар.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: кўришни ноаниқлиги.
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: юрак уриб кетиши, гипертензия, брадикардия.
Нафас аъзолари томонидан бузилишлар: ҳансираш, бурунни битиши, назофарингит, синусит, нафасни сусайиши, апноэ.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, ахлатни тутиб туролмаслик.
Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан бузилишлар: гипергидроз, тошмалар, эшакеми.
Суяк-мушак тизими томонидан бузилишлар: артралгия, мушак спазмлари, белда оғриқ.
Сийдик-жинсий тизим томонидан бузилишлар: сийдикни тутиб туролмаслик, никтурия.
Бошқалар: астения, толиқиш, мастлик ҳисси, гипокалиемия, периферик шишлар, тана вазнини ошиши.